06.02.2018 йилдаги ПҚ-3513-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 08.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Норасмий таржима
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм вилоятида тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини сотиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъектларига ишлатилмаётган ва қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектларини сотиш, янги рақобатдош саноат ишлаб чиқаришларини янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, шу асосда Хоразм вилояти аҳолисига янги иш ўринларини яратиш ва даромадларини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Хоразм вилоятида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда — КСЗ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ, розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм вилояти ҳокимига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан келишилган ҳолда Хоразм вилоятида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Хоразм вилояти КСЗлари ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарида амалга ошириладиган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан икки ой муддатда ваколатли тижорат банклари орқали белгиланган тартибда қайта молиялаштириладиган 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини очсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари импорт ускуналари ва мазкур ускуналар учун бутловчи буюмлар ҳарид қилинишига ажратилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредитларни сўндириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўндириш жадвалига мувофиқ, сўндириш санасидаги курс бўйича миллий валютада амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм вилояти КСЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли 5 йиллик ижарага берилади, кейинчалик ушбу мулк бизнес-режа параметрларини бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаб қолиш, солиқларнинг барча турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан хусусийлаштириб берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм вилояти КСЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланишда ижара ҳақи нулинчи ставкада белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун КСЗ иштирокчиларига ер участкаларини тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган Хоразм вилоятидаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Хоразм вилояти ҳокимлиги (Собиров) бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида КСЗлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат унитар корхонаси шаклида КСЗнинг ягона дирекциясини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ғуломов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-иловада кўрсатилган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини белгиланган тартибда Хоразм вилояти ҳокимлигига ўтказилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
топшириладиган активларнинг баланс нархи суммасида уларнинг устав жамғармаларида давлат улуши ва хўжалик бошқаруви органлари улушини тегишли равишда камайтирган ҳолда ишлатилмайдиган объектларни Хоразм вилояти ҳокимлигига топшириш масаласини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари улуши бўлган хўжалик жамиятлари бошқаруви органлари йиғилишларида кўриб чиқилиши ташаббусларини олди сурилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ва янги иш ўринларини яратган ҳолда «нул» қиймати бўйича танлов асосида сотилиши лозим бўлган, фойдаланилмаётган ҳамда қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинчалик самарали фойдаланилиши учун давлат бошқаруви органларига тезкор бошқариш ва бошқа ташкилотларга беғараз фойдаланишга топшириладиган давлат мулки объектлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Хоразм вилояти шаҳарлари (туманлари) ҳокимларига «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУК билан биргаликда балансида объекти бўлган идоралар томонидан тегишли туманнинг (шаҳарнинг) бюджетига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ажратмаларни йўллаган ҳолда, шаҳар (туман) ҳокимининг тегишли мурожаатидан кейин балансидаги объект мулкини икки ой ичида ижарага берилиши таъминланмаганлиги ҳолатида, туманлар (шаҳарлар) ҳудудида жойлашган ва республика давлат бошқаруви органлари тасарруфидаги давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектларни (майдонларни) (хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган объектлардан ташқари) тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун бир йил муддатга ижарага бериш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Хоразм вилояти ҳокимига балансида объекти бўлган — вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан хусусийлаштирилмайдиган ёки хусусийлаштириладиган объектлардан ташқари, бўш ёки фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини шаҳарлар (туманлар) ҳокимликларининг тезкор бошқарувига қабул қилиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Ғуломов ва Хоразм вилояти ҳокими И.М. Собиров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 6 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3513-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3513-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хоразм вилоятида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этилаётган кичик саноат зоналари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Объектлар номи

Ўрнашган жойи

Баланс сақловчи

Майдон*(га)

1.

Тугатилган «Автохизмат» МЧЖ ҳудуди

Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси

Урганч шаҳар ҳокимлиги

1,6

2.

«Ўзтрансгаз» АЖ қурилиш ва сотиш бошқармаси участкасининг фойдаланилмаётган ҳудуди бир қисми

Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси

«Ўзтрансгаз» АЖ

3,8

3.

Собиқ пиво заводи ҳудуди (база биноси)

Урганч тумани, «Ғойбу» посёлкаси

Урганч тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси

3,9

4.

«Питнак» касалхонаси собиқ қишлоқ участкасининг бино ва иншоотлари

Ҳазорасп тумани, «Питнак» посёлкаси

Ҳазорасп туман ҳокимлиги

2,8

5.

Собиқ «Шовот подшипник» АЖнинг фойдаланилмаётган ҳудуди бир қисми

Шовот тумани, «Пахтакор» МФЙ

«Ўзавтосаноат» АЖ

3,5

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси томонидан туман(шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда аниқлашитирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3513-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ва янги иш ўринларини яратган ҳолда «нол» қиймати бўйича танлов асосида сотилиши лозим бўлган, фойдаланилмаётган ҳамда қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Р Ў Й Х А Т И
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Объектлар номи

Ўрнашган жойи

Баланс сақловчи

Идоравий мансублиги

1.

«Боғот Огаҳий» АМТП бино ва иншоотлари

Боғот тумани, «Хўжалик» посёлкаси

Боғот туман ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси

Хоразм вилояти ҳокимлиги

2.

Вилоят реабилитация маркази

Урганч шаҳри, Ал-Беруний кўчаси, 13 Б-уй

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3.

Ошхона биноси (инфратузилма объекти)

Урганч шаҳри, И. Дўсов кўчаси, 19

Ҳазорасп йўл-қурилиш ижара таъмирлаш-эксплуатация корхонаси

Автомобил йўллари давлат қўмитаси

4.

Собиқ тикувчилик фабрикаси биноси*

Хива шаҳри, Нажмиддин Кубро кўчаси

«Ўзбекэнерго» АЖ

«Ўзбекэнерго» АЖ

5.

Собиқ клуб биноси

Қўшкўпир тумани, «Ших» посёлкаси

Қўшкўпир тумани ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги

6.

Кинология биноси

Урганч тумани, «Чандирқиёт» посёлкаси»

Урганч тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси

Хоразм вилояти ҳокимлиги

7.

Чойхона биноси (инфратузилма объекти)

Ҳазорасп тумани, «Янгибозор» ҚФЙ

«Хоразмшакар» АЖ

«Хоразмшакар» АЖ

8.

Собиқ 13-мусиқа мактабининг фойдаланилмаётган биноси

Ҳазорасп тумани, Мустақиллик кўчаси, 13

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги

9.

Ертўла биноси (қурилиши тугалланмаган)

Хива тумани, «Дашёқ» посёлкаси

Хоразм вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» Инжиниринг компанияси

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баланс сақловчилар объектлар хусусийлаштирилгунгача ва янги мулкдорларга топширилгунга қадар уларнинг сақланиши учун жавобгар бўладилар. Савдога қўйилгандан кейин бир йил мобайнида сотилмаган объектлар белгиланган тартибда бузиб ташланиши лозим. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объектларни бузиш қонунчиликда ўрнатилган тартибга мувофиқ амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
объектларни бузишда бўшайдиган фойдаланишга яроқли қурилиш материалларини сотишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, баланс сақловчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари объектларни бузиш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш манбалари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* объект «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан Хива тумани ҳокимлигига топширилгандан кейин сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3513-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинчалик самарали фойдаланилиши учун давлат бошқаруви органларига тезкор бошқариш ва бошқа ташкилотларга беғараз фойдаланишга топшириладиган давлат мулки объектлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Р Ў Й Х А Т И
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа