27.01.2018 йилдаги 64-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.01.2018 йилдаги 64-сон
Дата вступления в силу
01.02.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Архитектура ва қурилиш соҳасини етук ва малакали мутахассислар билан таъминлаш, ушбу соҳанинг, айниқса жойларда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларни тайёрлаш тизимини сифатли ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик- қурилиш институтида (кейинги ўринларда архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасалари деб аталади) сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб сиртқи (махсус сиртқи) таълим учун қабул квоталарини белгиланган тартибда шакллантирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларида сиртқи (махсус сиртқи) таълим жараёнини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус сиртқи таълим шаклига архитектура ва қурилиш соҳасидаги ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тавсиянома берилган ҳамда тест синовлари ва (ёки) касбий (ижодий) имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сиртқи (махсус сиртқи) таълимда ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сиртқи (махсус сиртқи) таълимда тегишли таълим йўналишлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурлари ҳамда ўқув ва ўқув-методик адабиётларни ишлаб чиқиш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш институти таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Давлат тест маркази билан биргаликда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларининг сиртқи (махсус сиртқи) таълимига талабаларни қабул қилиш жараёнлари юқори савияда ва адолатли ташкил этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 2018 йил 1 июнгача:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сиртқи (махсус сиртқи) таълим йўналишларининг малака талаблари, ўқув режаси ва фан дастурларини тасдиқлаш, шунингдек, уларга мувофиқ фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сиртқи (махсус сиртқи) таълимда дарс беришга юқори салоҳиятга эга бўлган етакчи мутахассислар ва профессор-ўқитувчиларни, шу жумладан, хорижий таълим муассасалари ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик доирасида чет эллик мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.И. Зокиров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 27 январь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2018 й., 09/18/64/0638-сон)