29.11.2017 йилдаги 46-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори, 29.11.2017 йилдаги 46-сон
Дата вступления в силу
29.11.2017
Ҳужжат 29.11.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. «Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«6. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш деганда, уларни ғайриқонуний равишда ҳар қандай усулда (ўғирлик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, талончилик, товламачилик, босқинчилик йўли билан) қўлга киритиш тушунилиши лозим»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«14. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди ишларни апелляция ва кассация тартибида кўришда қайд этилган туркумдаги ишларни кўриш сифати устидан тегишли назоратни таъминласинлар ва суд хатоларини ўз вақтида тузатиш учун зарур бўлган чораларни кўрсинлар».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Савдо соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1996 йил 15 мартдаги 9-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«5. Тушунтирилсинки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинади. Бундай рухсатноманинг йўқлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165, 176-3-моддалари билан маъмурий жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади. Агар бундай фаолият билан шуғулланиш кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 190-моддаси билан квалификация қилиниши лозим. Бунда айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 190-моддаси иккинчи қисмининг «б», «в» бандлари билан квалификация қилиш учун ҳам қонунга хилоф фаолиятдан кўп миқдорда даромад олинган бўлиши талаб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айбдор тадбиркорлик фаолиятини фақат рухсатнома (лицензия)сиз амалга оширибгина қолмай, балки давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолларда, унинг ҳаракатлари ЖК 188-моддаси билан квалификация қилиниши лозим бўлиб, ЖК 190-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2. Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунлари, ер, сув, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-банди биринчи хатбошисининг учинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ экология экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органларининг ихтисослашган эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рус тили матнидаги 6-банди иккинчи хатбошиси «общественная экологическая экспертиза осуществляется независимыми группами» сўзларидан кейин «специалистов» сўзи билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» ва «табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қонунга кўра, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қоплашга оид суммалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги 290-сонли қарори ва 2017 йил 15 июндаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 375-сонли қарорларида назарда тутилган тартибда ундирилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1996 йил 20 декабрдаги 37-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«1. Судларга тушунтирилсинки, ЖК 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ транспорт воситаларини олиб қочиш деганда, ўзганинг транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадисиз бир жойдан бошқа жойга кўчириш тушунилиши лозим»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Айбдор транспорт воситасини олиб қочганда талон-торож мақсадини кўзлаган бўлса, унинг ҳаракатлари қилмишнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ЖК 267-моддаси иккинчи қисми «г» банди ёки учинчи қисми «в» банди билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳаракатларни, тегишлича, ЖК 164, 166 ёки 169-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Уюшган гуруҳ таркибида транспорт воситасини олиб қочган шахсларнинг ҳаракатлари, улардан ҳар бирининг ролидан қатъи назар, ҳамижрочи деб баҳоланиши ва ЖК 267-моддаси учинчи қисмининг «б» банди билан ЖК 28-моддасига ҳавола этилмаган ҳолда квалификация қилиниши лозим»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги 1996 йил 20 декабрдаги 39-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«13. Судлар зарурий мудофаа тўғрисидаги қонунларни қўллаш билан боғлиқ ишлар бўйича дастлабки тергов сифатига нисбатан талабчанликни кучайтиришлари, жиноий тажовузга дахлдор барча шахслар жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигини аниқлашлари ва асослар мавжуд бўлганда, уларни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга хабар беришлари (ЖПК 417-моддаси) лозим»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги 1997 йил 22 августдаги 12-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Суд муҳокамаси қатнашчилари доирасини аниқлаш ва ишнинг ҳаракати (жамоат айбловчисини, жамоат ҳимоячисини ишга киритиш жабрланувчи, фуқаровий даъвогар деб тан олиш, ишни тўхтатиб қўйиш ёки уни кейинга қолдириш, судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш, бошқа шахсни айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этиш, ишни тугатиш ва бошқалар) билан боғлиқ, хоҳ суд муҳокамасининг тайёрлов қисмида ва хоҳ суд муҳокамаси жараёнида арз қилинган бошқа барча илтимослар ҳам ушбу қоидалар бўйича ҳал қилинади. Агар муҳокама қилиниб, ҳал этилган илтимос юзасидан тараф яна шу асослар бўйича арз қилган тақдирда раислик этувчи бу илтимосни муҳокамага киритишни рад этади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-банди иккинчи хатбошисидаги «Жиноят-процессуал кодекси 423-моддасининг 3-бандига асосан» сўзлари «Жиноят-процессуал кодекси 423-моддасининг 4-бандига асосан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Жиноят-процессуал кодексининг 415-1-моддасига мувофиқ суд муҳокамаси пайтида суд айбловни оғирроғи билан ёки ҳақиқий аҳволга кўра дастлабки айбловдан жиддий фарқ қиладиган айблов билан ўзгартиришга ҳақли. Янги шахсни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масала суд томонидан ЖПК 417-моддасида белгиланган тартибда ҳал этилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«21. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судига, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига ишларни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўраётганда биринчи босқич судлари томонидан жиноят-процессуал қонунчилигига риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратиш, жиноят ишларининг суд муҳокамасида жиноят-процессуал қонунчилигини қўллашда йўл қўйилган хатоларни, бирорта қонун бузилиш ҳолатини эътибордан четда қолдирмасдан, мунтазам таҳлил қилиб бориш тавсия этилсин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида»ги 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«4. Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш, агар бу ўзганинг мулкини қонунга хилоф равишда текинга ўзининг ёки бошқа шахсларнинг мулкдорлигига айлантиришида ифодаланган бўлса, ЖК 167-моддаси 2-қисмининг «г» банди билан квалификация қилиниши лозим ва ЖК 205-моддаси билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«5. Судларга тушунтирилсинки, шахсни ўзганинг мулкини ЖК муайян моддасининг турли қисмларида назарда тутилган талон-торож жиноятини содир этишда айбдор деб топганда, унинг ҳаракатлари ЖК тегишли моддасининг оғирроқ жавобгарликни назарда тутувчи қисми билан квалификация қилиниши лозим ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этилмайди (масалан, жиноят ЖК 167-моддасининг 3-қисми билан, шу жумладан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш белгиси бўйича квалификация қилинганда, ЖК мазкур моддасининг 1 ва 2-қисмлари билан қўшимча квалификация талаб этилмайди)»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«17. Судларга тушунтирилсинки, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга ошириш шахс норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ваколатли давлат органига тегишли фаолиятни рўйхатдан ўтказиш ёки уни тиклаш ёхуд ўзгартириш тўғрисида мурожаат этиши шарт бўлиб, бироқ қасддан буни бажармаган ҳолда мавжуд бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсни ЖК 188-моддаси билан айбдор деб топиш учун тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга оширганлиги факти аниқланган бўлиши керак»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«31. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатига, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига жиноят ишларини апелляция, кассация тартибида кўраётганда биринчи босқич судлари томонидан иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга риоя қилинишига алоҳида эътибор қаратиш, уларни қўллашда йўл қўйилган хатоларни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва бартараф этиш тавсия этилсин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 1998 йил 11 сентябрдаги 20-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ва ўзини ўзи ўлдиришга ундашга оид ҳар бир жиноят ишини кўришда содир этилган жиноятнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириш тўғрисидаги қонун талабига риоя қилиш зарур»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«41. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, қўрқитиш, раҳмсиз муносабатда бўлиш ёки шахснинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш йўли билан содир этиладиган ўзини ўзи ўлдириш ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилишдан фарқли равишда ўзини ўзи ўлдиришга ундашда (ЖК 103-1-моддаси) айбдор кўндириш, алдаш ёки инсоннинг эркини синдирувчи бошқа йўл билан (масалан, тушкунликка солувчи ғоявий ташвиқот орқали) қасддан бошқа шахсда ўзини ўзи ўлдиришга нисбатан қатъиятни қўзғатади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«6. Субъектив томондан ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш эгри қасд ёки оқибатига нисбатан эҳтиётсизлик билан, ўзини ўзи ўлдиришга ундаш эса, қасддан содир этилади»;.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«7. ЖК 103-моддасида назарда тутилган жиноят содир этилиши оқибатида қандайдир сабабларга кўра инсон ўлими келиб чиқмаган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатини ЖК 25-моддаси билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди, чунки ЖК 103-моддаси нафақат ўзини ўзи ўлдириш, балки, ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказиш учун ҳам жавобгарликни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЖК 103-1-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан ҳам ЖК 25-моддасини қўллаш талаб этилмайди, чунки мазкур жиноят шахс ўзини ўзи ўлдиришга ундалган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. «Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-банди биринчи хатбошисининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Масалан, жиноят ЖК 169-моддаси 4-қисми билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш белгиси бўйича квалификация қилинганда, ЖК мазкур моддасининг 1, 2 ва 3-қисмлари билан қўшимча квалификация талаб этилмайди»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Агар шахсда анча миқдордан ортиқ валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш мақсади бўлиб, бу мақсадни қисмларга бўлиб амалга оширса, у валюта қимматликлари умумий суммасидан келиб чиқиб, ЖК 177-моддасининг тегишли қисми билан жавобгарликка тортилиши лозим»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«9. Қилмишни ЖК 177-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари билан квалификация қилишда жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарорда, айблов далолатномаси (айблов хулосаси) ва ҳукмда айбдорнинг қилмиши айнан қандай белгига кўра жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатда содир этилган деб топилганлиги акс эттирилиши шарт. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, анча миқдорда содир этилган валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятини ЖК 177-моддаси иккинчи қисмининг «а», «в» банди ва учинчи қисмининг «б» банди билан квалификация қилишда муқаддам шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилган бўлиши талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда кўп ёки жуда кўп миқдорда олиш ёки ўтказиш учун жавобгарлик шахс шундай ҳаракатлар учун муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлигидан қатъи назар келиб чиқади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-бандидаги «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. «Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 2000 йил 15 сентябрдаги 21-сонли қарори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-банди иккинчи хатбошисидаги «ЖПК 419, 487-моддаларига асосан» сўзлари «ЖПК 487-моддасига асосан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноят ишларини кўриб чиқиш бўйича қуйи судларнинг фаолияти устидан назоратни таъминлашлари, чиқарилган суд қарорларининг қонунийлигини ва асослантирилганини синчиклаб текширишлари, йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этишлари зарур».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. КАМИЛОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси И. АЛИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 29 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46-сон