Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УМУМИЙ ЮРИСДИКЦИЯ СУДЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд ходимларининг ижтимоий муҳофазаси кафолатларини кучайтириш, судларнинг моддий-техника таъминоти даражасини ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 14 августдаги ПФ-2682-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фуқаролик ишлари бўйича судларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитларни яратсинлар ҳамда икки ой муддатда уларни тегишли бинолар билан таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Янги ташкил этилаётган судларни ускуналар, автотранспорт, мебель, замонавий техника билан таъминлашга алоқадор сарф-харажатлар Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фуқаролик ишлари бўйича судларнинг янги ажратилган лавозим бирликларини моддий таъминлаш ҳамда 2001 йилдан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича судларни молиялаш учун зарур маблағлар ажратишни кўзда тутсин.
4. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги белгиланган тартибда судларни зарур телефон алоқаси билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 5-6-сон, 54-модда)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 15 август,
321-сон