26.11.2002 йилдаги 407-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.11.2002 йилдаги 407-сон
Дата вступления в силу
26.11.2002
Ҳужжат 13.06.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ҲАМДА УЛАР ТОМОНИДАН САВДО ФАОЛИЯТИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишда ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишида уларга қўйиладиган талабларни бирхиллаштириш, савдо корхоналарининг савдо операциялари юзасидан иқтисодий ва мулкий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, бозорларда ва савдо комплексларида импорт истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, тегишли мажбурий тўловлар тўланганда жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 383-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда импорт истеъмол товарларини олиб келиш ва уларни божхонада расмийлаштириш жисмоний шахслар — якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзлари томонидан амалга оширилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда даромадлар ва товар операциялари ҳисобини юритишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27 апрелдаги 2007 йил 85-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 17-18-сон, 182-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2003 йил 1 январгача савдо фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар қайта рўйхатдан ўтказилишини, уларнинг ҳужжатлари ва савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари мазкур қарор талабларига қатъий мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 26 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
407-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом савдо фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ягона ёндашувлар ва талабларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахслар томонидан улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш, шунингдек жисмоний шахсларни улар томонидан чакана савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низом ўзлари маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва сотувчи юридик шахсларга, татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 266-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда фойдаланиладиган асосий тушунчалар ва таърифлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бозор — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда ва белгиланган қоидалар бўйича савдо фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, белгиланган тартибда ана шундай мақом олган доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган мулкий комплекс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улгуржи савдо — тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чакана савдо — савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турғун чакана савдо шохобчаси — жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан ажратилган ер участкаларидаги Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси органларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қурилган, санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига жавоб берадиган, савдо залига, савдо асбоб-анжомларига ҳамда товарларни сақлаш, сортларга ажратиш ва қадоқлаш учун хоналарга эга бўлган, шунингдек назорат-касса машиналари билан жиҳозланган объект (бино, иншоот).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Улгуржи савдони амалга ошириш тартиби
(II бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар, фақат улар тегишли лицензия олган тақдирда, шуғулланишлари мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 195-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4 — 9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Товарлар фақат тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида улгуржи сотилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 195-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахсларга улгуржи сотишда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарлар кичик туркумлар билан турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга сотилган тақдирда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Улгуржи савдони амалга оширувчи юридик шахсларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Юридик шахслар томонидан чакана савдони амалга ошириш тартиби
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13 — 18-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Товарларни чакана сотиш юридик шахслар томонидан фақат турғун савдо шохобчалари орқали, назорат-касса машиналарини мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Чакана савдони кўчма равишда (дўкончаларда) амалга оширишга йўл қўйилмайди, салқин ичимликлар ва музқаймоқлар сотиш бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Турғун савдо шохобчаларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 июндаги 116-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 187-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўчма савдони фақат юридик шахслар томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг савдони амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва жойлари кўрсатилган ҳолдаги рухсатномалари асосида, шунингдек тантаналар кунларида, савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида, шартномада кўчма савдога қўйиладиган товарлар турлари ва миқдорини кўрсатган ҳолда амалга оширишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди. Савдо ташкилотларига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари товарларни нақд пулсиз бериш бўйича операцияларни амалга оширишда мазкур талабларга амал қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат юртлари)га сотишга рухсат берилади.
(19-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 187-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чакана савдо корхоналари томонидан товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича сотиш мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган чеклашларсиз амалга оширилиши мумкин.
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 ноябрдаги 530-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 469-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлишлари шарт. Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахсларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони турғун чакана савдо шохобчалари орқали амалга ошириш тартиби
(IV-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо билан қонун ҳужжатларига мувофиқ турғун чакана савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан қуйидагилар асосида шуғулланишлари мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркорда чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техник базанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат солиқ хизмати органининг назорат-касса машинасини олдиндан рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги маълумотномалари.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг ўзи импорт қилган товарларни сотиш якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан келтирувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтишининг (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Товарларни чакана сотиш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фақат турғун ўзининг ёки ижарага олинган савдо тармоқлари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Турғун савдо шохобчаларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 июндаги 116-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 187-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Чакана савдони турғун савдо тармоқлари орқали амалга оширишда товарларни савдо шохобчасидан ташқарида, шу жумладан дўкончалар орқали сотишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлишлари шарт. Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони савдо комплексларида амалга ошириш тартиби
(V бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар савдо комплексларида чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари келтиришган импорт товарлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари товарлари — уларни қонуний равишда сотиб олинганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан савдо комплексларида чакана савдо қуйидагилар асосида амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
савдо комплекси маъмуриятининг якка тартибдаги тадбиркорга турғун савдо шохобчаси (чакана савдо ва хизматлар соҳаси турғун объектлари) бериш тўғрисидаги маълумотномаси.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотиш фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ва тўловларни пластик карточкалардан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳолда амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Импорт товарларни чакана савдода сотувчи якка тартибдаги тадбиркор юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида, экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ҳамда унинг тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни четдан келтирувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкасига, шунингдек республика ҳудудига товарлар келтирганлигини ва уларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, мувофиқлик сертификатларига, қатъий солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 383-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Ўзи тайёрлаган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқариш шароитларининг мавжудлигини тасдиқловчи ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Мазкур товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркор-ишлаб чиқарувчи билан тузилган сотилаётган товарларнинг олди-сотди шартномасига эга бўлишлари шарт. Шартномада қуйидаги реквизитлар мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркорлар — сотувчи ва сотиб олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркорларнинг — сотувчи ва сотиб олувчи паспортларининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг тартиб рақами ва берилган санаси ҳамда гувоҳномани берган давлат ҳокимияти органлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ тўловчиларнинг ва рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг индентификация рақамлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк муассасасида ҳисоб рақамлари мавжуд бўлган тақдирда банк реквизитлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Савдо комплексларида чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Ушбу Низомга риоя этилиши юзасидан жавобгарлик ва назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ёхуд уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки қайтариб олиш даврида савдо фаолиятини амалга оширишга, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўлланган ҳолда, фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш сифатида қаралади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Савдо комплексида чакана савдони амалга ошираётган ва юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат солиқ инспекциясида давлат рўйхатидан ўтмаган, тадбиркорлик фаолияти учун товарлар олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор сотадиган жойларда импорт товарлар мавжуд бўлиши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилмаган фаолият сифатида қаралади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Савдо қоидалари бузилганда, санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бажарилиши таъминланмаганда, савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим ёки алоҳида товарлар билан савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия йиғими тўланмаганда савдо фаолиятини амалга оширувчи айбдор хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек жойлардаги давлат ҳокимияти органларига юкланади.
(46 ва 47 бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорига мувофиқ тегишли равишда 47 ва 48-бандлар деб ҳисобланади — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 395-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 179-модда; 2003 й., 20-сон, 187-модда, 20-сон, 196-модда; 2004 й., 29-сон, 331-модда, 34-35-сон, 395-модда, 45-46-сон, 469-модда, 52-сон, 523-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 22-сон, 195-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 17-18-сон, 182-модда, 52-сон, 534-модда; 2008 й., 20-21-сон, 177-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда, 22-сон, 258-модда; 2010 й., 23-сон, 187-модда; 2011 й., 45-46-сон, 470-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда; 2015 й., 29-сон, 383-модда; 2016 й., 23-сон, 266-модда, 2016 й., 37-сон, 434-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон; 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон; 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон; 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)