13.11.2017 йилдаги 912-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.11.2017 йилдаги 912-сон
Дата вступления в силу
15.11.2017
Ҳужжат 07.07.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3295-сон қарори)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3295-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 13 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
912-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 912-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш, сотиб олиш ва уларни олиб чиқиб кетиш тартибига қуйидаги мазмундаги 81-банд қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«81. Биржалар ва ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари орқали ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар фақат биржалар ва ярмаркаларда рўйхатдан ўтган битимлар бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржалар ва ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари ҳисоб рақамларида бўлган маблағлардан фойдаланган ҳолда, пул талабномасидан воз кечиш бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Импорт шартномалари бўйича товар-хом ашё биржалари ёки ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталарида норезидент-сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар фақат биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган экспорт шартномалари, божхона божлари, суд харажатлари ҳамда биржа шартномаларини тузиш ва ижро этиш билан бевосита боғлиқ хизматлар (воситачилик йиғимлари, брокерлик ҳақлари, ташиш харажатлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатлар) тўловлари учун ишлатилиши мумкин».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлари тузиш тартибининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«12. Товар биржа импорт контрактлари бўйича Ўзбекистон Республикасига келиб тушгандан ва харидор томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатаси маблағларни Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси — сўмда сотувчи-норезидентнинг биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги ҳисоб рақамига ўтказади, сотувчи улардан фақат биржалар ва биржаларнинг кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган экспорт шартномалари, божхона божлари, суд харажатлари ҳамда биржа шартномаларини тузиш ва ижро этиш билан бевосита боғлиқ хизматлар (воситачилик йиғимлари, брокерлик ҳақлари, ташиш харажатлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатлар) тўловлари учун ишлатиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржалар ва ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари ҳисоб рақамларида бўлган маблағлардан фойдаланган ҳолда, пул талабномасидан воз кечиш бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 425-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи ва биржа савдосини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 1 майдаги 198-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 24-модда) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«9. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«импорт шартномалари бўйича товар-хом ашё биржалари ёки ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталарида норезидент-сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар фақат биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган экспорт шартномалари, божхона божлари, суд харажатлари ҳамда биржа шартномаларини тузиш ва ижро этиш билан бевосита боғлиқ хизматлар (воситачилик йиғимлари, брокерлик ҳақлари, ташиш харажатлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатлар) тўловлари учун ишлатилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржалар ва ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари ҳисоб рақамларида бўлган маблағлардан фойдаланган ҳолда, пул талабномасидан воз кечиш бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, шу жумладан унинг филиаллари, истисно тариқасида, мул солиғи тўлашдан беш йил муддатга озод қилинади, бўшаб қолаётган маблағлар унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, электрон биржа савдоларининг ягона тизимини шакллантиришга йўналтирилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-банднинг учинчи хатбошидаги «ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади) ва «Халқ истеъмол товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази» ЁАЖдаги ўзларининг махсус ҳисоб рақамларидаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34-банднинг биринчи хатбошидаги «ҲККПда» сўзи «Ҳисоб-китоб-клиринг палатасида (кейинги ўринларда ҲККП деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 3-илова 4-бандининг учинчи хатбошидаги «ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги ва «Халқ истеъмоли товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази» ЁАЖдаги ўзларининг махсус ҳисоб рақамларидаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) 4-илова 4-бандининг учинчи хатбошидаги «ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги ва «Халқ истеъмоли товарлари билан савдо қилиш республика кўргазма-ярмарка савдо маркази» ЁАЖдаги ўзларининг махсус ҳисоб рақамларидаги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси марказининг даволаш-диагностика корпусини қуриш ва жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 30 июлдаги 247-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/912/0254-сон; 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон)