Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
2002 йил 21 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Полша Республикаси Ҳукумати ўртасида уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2002 йил 28 октябрда Будапешт шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
2002 йил 28 октябрда Будапешт шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Республикаси Ҳукумати ўртасида йўловчилар ва юкларни атомобилда халқаро ташиш тўғрисидаги Битим;
2002 йил 1 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бельгия Қироллиги Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ўзаро маъмурий ёрдам кўмаклашув тўғрисидаги Битим;
2002 йил 6 ноябрда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқаро хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов, Э.М. Ғаниев ва Ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига мазкур битимларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 ноябрь.,
400-сон