LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятини янада такомиллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишда, амалга оширилаётган таркибий ва иқтисодий ўзгартиришлардаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек банк фаолиятини ташкил этишнинг халқаро стандартларини инобатга олган ҳолда бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (кейинги ўринларда — Ўзмиллийбанк) фаолиятининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
етакчи чет эл банклари ва халқаро молиявий ташкилотлар билан, шу жумладан, замонавий ва хорижий тажрибада кенг қўлланадиган ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини жорий қилиш ва амалга оширилаётган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш орқали ҳамкорлик муносабатларини фаол ривожлантириш;
республикада амалга оширилаётган иқтисодиёт тармоқларида илғор технологияларни жорий қилиш, хом ашёни чуқур қайта ишлаш, саноат корхоналарини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, республиканинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий кредит линияларини жалб қилиш;
ташқи иқтисодий фаолиятни янада ривожлантириш ва халқаро майдонда банк имиджини ошириш, шу жумладан хорижий мамлакатларда банк ваколатхоналари, филиаллари, шўъба банкларини ташкил қилиш, хорижий ҳамкорлар ва ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ишончини мустаҳкамлаш учун банк ишини юритишнинг илғор тажрибаси ва амалиётини фаол жорий қилиш орқали ошириш;
республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларига бизнесни ташкил қилиш, юритиш ва кенгайтириш борасида амалий ва молиявий кўмак бериш;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан янги инвестицион ва инновацион ғояларни топиш ва амалга ошириш, жаҳон бозорларининг таҳлили, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг экспортини молиялаштириш масалалари бўйича банк хизматларининг барча турларини, молиявий маслаҳатлар ва ахборот кўмаги кўрсатилишини таъминлаш;
инновацион тадбиркорликнинг жорий қилинишини, ёшларнинг, биринчи навбатда, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг янги тадбиркорлик ташаббуслари — «startup» лойиҳаларини амалга оширишни фаол қўллаб-қувватлаш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига чакана банк хизматлари кўрсатилишини янада ривожлантириш, амалдаги кредит, молиявий, ҳисоб-китоб, касса ва бошқа чакана банк хизматларини, шу жумладан, замонавий ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини кенг қўллаш орқали кенгайтириш ва такомиллаштириш ҳамда уларнинг янги турларини жорий қилиш;
тадбиркорлик субъектлари учун банк маҳсулотлари ва хизматларининг, шу жумладан, етакчи чет эл банклари ва молиявий институтлар томонидан кенг қўлланадиган янги турларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
аҳоли ва тадбиркорлар орасида юқори талабга эга бўлган маҳсулот ва хизматларни биргаликда жорий қилиш учун республиканинг молиявий институтлари билан фаол ҳамкорлик қилиш;
банк хизматларини реал вақт (онлайн) тартибида ва пластик карточкалар ёрдамида амалга ошириш имконини яратган ҳолда бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш.
Ўзмиллийбанк ягона таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлган, ўз фаолиятини хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона сифатида амалга оширувчи давлат банки ҳисобланади;
Ўзмиллийбанк устав капитали унинг таъсисчиси томонидан белгиланадиган миқдорда шакллантирилади ва таъсисчининг тегишли қарорлари билан ўзгартирилиши мумкин.
ташқи иқтисодий фаолият ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, бунинг асосида миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳажмларини ошириш мақсадида республикамизнинг иқтисодий ҳамкорлари бўлган хорижий мамлакатларда банк ваколатхоналари, филиаллари, шўъба банкларини белгиланган тартибда ташкил қилиш;
тегишли қарорларнинг тезкор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзмиллийбанк Кенгашининг янгиланган таркибини, унинг функция ва вазифаларини тубдан қайта кўриб чиққан ва аъзолар сонини мақбуллаштирган ҳолда тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзмиллийбанкнинг Устави Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан сўнг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат улуши устувор бўлган акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2016 йил 17 октябрдаги ПҚ-2635-сонли қарорида:
2-банднинг учинчи хатбошиси ва 4-банддаги «унитарного предприятия «Национальный банк внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан» сўзлари чиқариб ташлансин;
номидаги «унитарного предприятия «Национальный банк внешнеэкономической деятельности Республики Узбекистан» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Рахимов С.Б. — председатель правления Национального банка внешнеэкономической деятельности» сатри чиқариб ташлансин.
7. Ўзмиллийбанк манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Кучкаров ва Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси С.Р. Холмурадов зиммаларига юклансин.