Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сон Фармони, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта ва экспорт-импорт операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисобот тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги 171-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби III бўлимининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишдан олинган тушум суммалари ялпи тушум таркибига киритилмайди. Мазкур қоида савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланаётган ёхуд хом ашё товарларни пахта толаси, пахта калаваси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, рангли ва қора металларни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилаётган кичик корхоналарга жорий қилинмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1 ва 2-иловаларга мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 2 август,
299-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 августдаги 299-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йилда экспорт прогнози бажарилишини ва валюта тушумлари кўпайишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 7 апрелдаги 161-сон қарорининг 1-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги макроиқтисодий ва давлат бюджети асосий истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида» 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорининг 7-банди ва ушбу қарорга 3-иловага изоҳ.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 8 сентябрдаги 384-сон қарорининг 1-банди «а» кичик бандининг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошилари.