16.10.2017 йилдаги 832-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.10.2017 йилдаги 832-сон
Дата вступления в силу
17.10.2017
Ҳужжат 17.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар йиғилишини амалга ошириш учун участка солиқ инспекторларини тўлов терминаллари билан таъминлаш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Участка солиқ инспекторлари ўзларига бириктирилган участкада мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахсларни ҳисобга олиш юзасидан тегишли ишларни бажаришлари ҳамда уларнинг тегишли солиқларни ўз вақтида тўлашини назорат қилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларига 2017 йилнинг 1 ноябридан бошлаб, белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари тўловлари ҳисобига маблағларни тўлов терминаллари орқали бевосита жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан ундирилишини амалга ошириш тартиби белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Тижорат банклари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига 2017 йил 1 ноябрга қадар участка солиқ инспекторлари учун 2190 та замонавий кўп функцияли тўлов терминаллари ажратсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларидан тўлов терминаллари ажратиш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган даврдан бошлаб етти иш куни давомида уларни тегишли дастурий таъминотли замонавий кўп функцияли тўлов терминаллари билан таъминласинлар, шунингдек уларни участка солиқ инспекторлари томонидан қўллаш тартиби тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борсинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов терминаллари орқали тўланган мол-мулк ва ер солиғи бўйича пул маблағларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлар бўйича тегишли ғазна ҳисобварақларига жорий банк куни охирига қадар келиб тушишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўлов терминаллари орқали банк пластик карточкаларидан давлат солиқ хизмати органларига ва тижорат банкларига келмасдан тўлаш имконияти мавжудлигини аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 16 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
832-сон