Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сонли «Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хусусийлаштирилган корхоналарнинг устав фондидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари ва профессионал бошқарувчи компанияларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат активларини профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқарувга бериш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
хўжалик жамиятлари устав фондидаги давлат улушини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат улуши профессионал бошқарувчи компанияларга бошқарувга берилгунгача бўлган муддатга республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакилини тайинлаш, шунингдек уларни юкланган вазифалардан озод қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушларини ишончли бошқариш ҳуқуқи учун ўтказилган танловлар натижаларини тасдиқлаш;
хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улуши бўйича дивидендлар давлат бюджетига тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, давлат ишончли вакиллари ва бошқарувчи компанияларнинг давлат улушларини бошқариш бўйича фаолиятларининг натижалари тўғрисидаги ахборотларини мунтазам равишда эшитиб бориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясининг ишчи органи функцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат мулки қўмитаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги ва Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда устав фондида давлат улуши бўлган давлат унитар корхоналари, хўжалик жамиятларини ҳисобга олиш, давлат улушига ҳисобланган дивидендларни давлат бюджетига тушириш бўйича идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашиш тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 25 июнь,
295-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 июндаги 295-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
| Азимов Р.С. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси |
| Асқаров М.А. | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари |
| Нурмуротов М.Б. | — | Ўзбекистон Республикаси Молия вазири |
| Абдуллаев И.Б. | — | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари |
| Саидова Г.К. | — | Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қумитаси раиси |
| Қудратов Ғ.С. | — | Давлат статистика қўмитасининг раиси |
| Юнусматов М.А. | — | Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг бош директори |
| Ғуломов Р.А. | — | Марказий банк раисининг ўринбосари |
| Аллаёров Н.Қ. | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси хизматининг бош инспектори (келишув бўйича) |
| Мамадалиев Р.М. | — | Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири |
| Қурбонов Ш.Э. | — | Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири |
| Акбархўжаев Р.Ш. | — | Истеъмол товарлари ва савдо комплекси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири |
| Мирзоҳидов Х.М. | — | Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири |
| Барноев Ў.И. | — | Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат ва сув хўжалиги комплекслари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири |
| Погребняк А.Г. | — | Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси |
| Ҳасанов Н.Ҳ. | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари |
| Абдуллаев С.С. | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бош бошқармасининг бошлиғи, Комиссия котиби |
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) фаолиятини тартибга солади ва унинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши тижорат банклар устав фондидаги акцияларнинг давлат улушини бошқаришга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Комиссиянинг ўз ваколати доирасида давлатнинг ишончли вакиллари ва бошқарувчи компанияларни тайинлаш, озод этиш ва уларнинг фаолиятига тегишли бўлган масалалар бўйича қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлиснинг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
II. Комиссиянинг вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
хўжалик жамиятлари устав фондидаги давлат улушини бошқариш самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат улуши профессионал бошқарувчи компанияларга бошқарувга берилгунгача бўлган муддатга республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакилини тайинлаш, шунингдек уларни юкланган вазифалардан озод қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушларини ишончли бошқариш ҳуқуқи учун ўтказилган танловлар натижаларини тасдиқлаш;
хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улуши бўйича дивидендлар давлат бюджетига тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, давлат ишончли вакиллари ва бошқарувчи компанияларнинг давлат улушларини бошқариш бўйича фаолиятларининг натижалари тўғрисидаги ахборотларини мунтазам равишда эшитиб бориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Қуйидагилар Комиссиянинг функциялари ҳисобланади:
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушини бошқариш учун танлов ғолиблари — давлатнинг ишончли вакилларини тайинлаш ва бошқарувчи компанияларни тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондидаги давлат улушларини ишончли бошқариш ҳуқуқига танловлар натижаларини тасдиқлаш;
хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини бошқариш бўйича фаолиятида давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компанияларнинг асосий мақсад ва вазифаларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик жамиятларидаги давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакилларини уларга юкланган мажбуриятлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод этиш;
давлат улушларини бошқариш бўйича шартномавий муносабатларни бошқарувчи компаниялар билан давом эттириш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компанияларнинг ҳисобот шаклларини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини бошқариш самарадорлиги юзасидан доимий мониторингни амалга ошириш ва таҳлил қилиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва механизмларни ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз иш тартибини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари рўйхатини белгилаш;
давлатнинг ишончли вакилларини тайинлаш учун номзодларни танлаш талабларини ва шартларини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига топшириқлар бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Комиссия қуйидагиларга мажбур:
хўжалик жамиятларидаги давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари ва бошқарувчи компанияларни тайинлашни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини бажариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш.
IV. Комиссиянинг ишини ташкил этиш
9. Комиссия ишини Раис ташкил қилади, у Комиссия иш тартибини тасдиқлайди, мажлис ўтказиладиган санани ва кун тартибини белгилайди, ўзи ўрнида бўлмаган ҳолларда комиссия аъзоларидан бирини ўринбосар этиб тайинлайди.
Комиссиянинг мажлислари заруриятга қараб даврий, аммо чоракда камида бир марта унинг аъзоларининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган аъзолари иштирокида ўтказилади.
Комиссия қарори Комиссия аъзоларининг мажлисида иштирок этувчиларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссия қарори мажлисда иштирок этувчи Комиссия аъзолари имзолайдиган ва Комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган протокол билан расмийлаштирилади. Протоколни имзолаш вақтида Комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида мулоҳазаларини билдириш ҳуқуқига эга.
V. Комиссиянинг ишчи органи
10. Комиссия мажлисини тайёрлаш ва ўтказишни ташкил этишни амалга оширувчи Комиссиянинг ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ишчи орган:
хўжалик жамиятларидаги давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакилларини тайинлаш ва бошқарувчи компанияларни тасдиқлаш бўйича;
хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини бошқариш мажбуриятларидан давлатнинг ишончли вакиллари ва бошқарувчи компанияларни озод этиш бўйича;
давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари ва бошқарувчи компанияларнинг фаолиятини тартибга соладиган норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат улушларини ишончли бошқариш бўйича фаолиятга тегишли бўлган бошқа масалалар юзасидан таклифларни Комиссияга кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.
12. Комиссиянинг ишчи органи қуйидагиларга мажбур:
Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ва зарур даражада бажариш;
Комиссиянинг давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компанияларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда янги тайинланган давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар билан ишончли бошқарувга шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларни йиғиш, тартибга келтириш ва ишлаш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда эгалик ҳуқуқи давлатга тегишли бўлган мол-мулкни сақлаш ва самарали бошқариш юзасидан бошқарувчи компаниялар ва давлатнинг ишончли вакилларининг фаолияти натижадорлиги бўйича мониторинг ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав фондида давлат улуши бўлган давлат унитар корхоналари, хўжалик жамиятлари, уларнинг хўжалик фаолиятининг асосий натижалари тўғрисида маълумотлар базасини юритиш;
хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушларини бошқариш бўйича давлатнинг ишончли вакиллари, бошқарувчи компаниялар фаолияти тўғрисидаги ахборотни Комиссияга ҳар чоракда тақдим этиш;
хўжалик бошқарув органлари раҳбарлари, давлатнинг ишончли вакиллари ва бошқарувчи компанияларнинг ишлари самарадорлиги мониторинги ва улар ишининг самарадорлиги таҳлили асосида давлат улушларини бошқариш бўйича уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари Комиссия томонидан эшитилишини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Комиссия мажлисини чақириш билан боғлиқ ташкилий масалаларини ҳал қилиш;
Комиссиянинг иш юритишини аниқ ва тўлиқ олиб бориш, Комиссия ёзишмаларини ҳисобга олиш ва таснифлаш, Комиссиянинг барча мажлислари протоколларини ўз вақтида ва тўлиқ расмийлаштириш.
13. Комиссияни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Акциядорлик жамиятларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 22 августдаги 361-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 8-сон, 31-модда) 5-иловада:
а) 4.2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ишончли бошқарувчи акциядорлик жамияти бошқаруви ижро этувчи органлари томонидан амалга оширилаётган жорий фаолиятга аралашиш ҳуқуқига эга эмас.»;
б) 4.3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4.3. Ишончли бошқарувчи қуйидагиларга мажбур:
давлат акциялари пакетларини ишончли бошқариш шартномаси бўйича фойдали сотиб олувчи ҳисобланган давлат манфаатларини ифодалаш;
ўз фаолияти ва акциядорлик жамиятининг молия-хўжалик ҳолати натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасини хабардор қилиш;
ўзига юкланган ваколатларни амалга оширишда ўзига маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсга ошкор этмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид бўлган мақсадларда фойдаланмаслик;
жамиятнинг Кузатув кенгашига ёки ижро этувчи органига мурожаат қилиш йўли билан давлат ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилишини бартараф этишни талаб қилиш;
давлат акциялари пакетлари бўйича ҳисобланган дивидендларни бюджетга ўз вақтида тўлашни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар кўриш;
акциядорлик жамиятининг бюджетга, давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловлар, иш ҳақи бўйича қарздорлиги вужудга келганда, шунингдек корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий аҳволи оғирлашган тақдирда Кузатув кенгаши таркибини ҳамда жамиятнинг ижро этувчи органини қайта сайлаш мақсадида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилиш.»;
в) IV бўлимга қуйидаги мазмундаги 4.4-банд қўшилсин:
«4.4. Ишончли бошқарувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишмасдан акциядорлик жамияти бошқарув органларидаги бошқа акциядорларнинг вакили бўлиши мумкин эмас.».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 24 июлдаги 325-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 67-модда) 4-банднинг еттинчи хатбоши ва 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки айрим объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 5 майдаги 209-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 45-модда) 6-бандининг «а» ва «в» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 298-модда; 2005 й., 8-9-сон, 67-модда; 2006 й., 23-сон, 210-модда, 30-сон, 289-модда, 42-сон, 417-модда; 2007 й., 37-38-сон, 386-модда; 2009 й., 52-сон, 568-модда; 2011 й., 37-сон, 381-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда)