Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 октябрь,
ПФ-5200-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 августдаги ПФ-5504-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзтрансгаз» акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сонли қарори 2-бандининг бешинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«замонавий ҳисоблаш жиҳозлари ва усулларини жорий этган ҳолда газнинг қатъий ҳисобга олиниши, табиий газнинг исроф қилиниши ва асоссиз ишлатилишини камайтириш чоралари кўрилишини таъминлаш».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 06/19/5739/3249-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомда:
а) мазмуни қуйидагича 51-банди билан тўлдирилсин:
«51. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ мазкур Низомда назарда тутилган тартибга биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади»;
б) 55-банди мазмуни қуйидагича хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ротация тартиби Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишилган ҳолда белгиланади».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сонли қарори билан тасдиқланган форма кийимида юриш назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 4-бандининг «Вазирлик, идора ва ташкилот номи» графасидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судларни моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги Низомнинг 26-банди тўртинчи хатбошидаги «суд» сўзи «давлат» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5200-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тоифалаштирилган суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2014 йил 9 сентябрдаги ПҚ-2234-сонли қарори.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 06/17/5200/0079, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон, 08.06.2019 й., 06/19/5739/3249-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)