Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2021 23.09.2017 йилдаги 753-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.09.2017 йилдаги 753-сон
Дата вступления в силу
04.10.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2021
Ҳужжат 19.09.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 394-сонли «2021-2023 йилларда ёшлар уйларини қуришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш йўли билан уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларида (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) назарда тутилган тартибда ва маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2018 — 2021 йилларда мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш параметрларини иловага* мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қайд этилсинки, дастурлар доирасида узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) беришнинг қуйидаги шартлари белгиланган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 2 (2020 йил 1 январдан бошлаб — 1) йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 10 фоизини ташкил этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 2 (2020 йил 1 январдан бошлаб — 1) йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан (2020 йил 1 январдан бошлаб биринчи 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада) ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал уй-жой смета қийматининг 10 фоизини ташкил этади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жойларнинг дастлабки бадаллари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тавсияномасига асосан ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига шакллантирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ипотека кредити бўйича биринчи беш йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоиз тўловлари ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кредитдан фойдаланишнинг биринчи беш йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 760-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/760/3731-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқини таъминлаш учун ҳар йили тасдиқланадиган сметалар доирасида мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалларни тўлаш ҳамда фоизли харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан келишган ҳолда, уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича қўшимча имтиёзлар бериладиган, Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларни танлаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ҳамда тасдиқласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, мамлакат ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун уй-жойларни тақсимлашнинг ҳамда уларга ипотека кредитлари бўйича қўшимча имтиёзлар беришнинг шаффофлигини таъминлайдиган электрон тизимни 2018 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва жорий қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 23 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
753-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2017 й., 09/17/753/0048-сон; 12.09.2019 й., 09/19/760/3731-сон, 19.09.2019 й., 09/19/784/3766-сон; 28.08.2020 й., 09/20/521/1232-сон)