27.09.2017 йилдаги 769-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.09.2017 йилдаги 769-сон
Дата вступления в силу
04.10.2017
Ҳужжат 04.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Тиббиёт кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сон ва «Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2956-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда тиббиёт ходимларининг узлуксиз касбий таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш тизими органлари ва муассасаларининг малакали тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:

Бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ (шаҳар) оилавий поликлиникаларига ишга йўллаш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий тиббиёт таълимининг («Соғлиқни сақлаш» таълим соҳаси) бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режалари тузилмаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда қуйидагиларни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолият юритаётган умумий амалиёт шифокорларидан тор мутахассисликлар бўйича тиббиёт кадрларини бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий тиббий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган холда, уларнинг профессор ва ўқитувчиларига педагогик юкламанинг вақт меъёрларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув жараёнида олий тиббий таълим муассасалари клиникалари, ихтисослаштирилган, илмий-амалий, илмий-тадқиқот институтлари, илмий марказлар ва уларнинг филиаллари, республика ва вилоят клиникаларининг қувватлари ҳамда ресурсларидан максимал даражада фойдаланиш инобатга олинган ҳолда олий тиббий таълим муассасаларининг клиникалари, клиник ва ўқув базалари тўғрисидаги низомни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий тиббий таълим муассасаларига қабул қилишга тўсқинлик қилувчи тиббий кўрсатмалар рўйхатини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона филиали фаолиятини босқичма-босқич тугатиш ва талабаларга филиалда таълим олаётган йўналишлар бўйича ўқишини якунлаш имконини бериш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ. Шадманов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳит муҳофазаси, жисмоний маданият ва спорт масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 27 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
769-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сон қарорига
1-ИЛОВА

Бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ (шаҳар) оилавий поликлиникаларига ишга йўллаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини (кейинги ўринларда битирувчилар деб аталади) қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ (шаҳар) оилавий поликлиникаларига (кейинги ўринларда ҚВП ва ОП деб аталади) ишга йўллаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Битирувчилар 2017/2018 ўқув йилда битирганлардан бошлаб, кейинчалик доимий яшаш жойида мажбурий ишлаб бериш учун ҚВП ва ОПларга мажбурий тартибда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Олий тиббий таълим муассасаларининг ҚВП ва ОПда мажбурий ишлаб бериш учун битирувчилар тақсимланадиган бакалавриат йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Битирувчининг мажбурий ишлаб бериш муддати 3 йилни (36 ой) ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Битирувчиларни мажбурий ишлаб беришга тақсимлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Битирувчиларни мажбурий ишлаб бериш учун тақсимлаш, шунингдек мажбурий ишлаб бериш жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида вазирлик ходимлари, соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳудудий органлари раҳбарлари, олий тиббий таълим муассасалари ва тиббиёт ташкилотларининг масъулиятли ходимларидан иборат Комиссия (кейин ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия таркиби, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Битирувчилар мажбурий ишлаб бериши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари тақдим этган шифокор кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисида буюртманомалар ва мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар асосида Комиссия томонидан ҳар йили тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия битирувчиларни доимий яшаш жойидаги ҚВП ва ОПдаги мавжуд бўш ўринларига мажбурий ишлаб бериш учун тақсимлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб беришининг аниқ муддатлари, жойи ва шароитлари, шунингдек уларнинг мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, олий тиббий таълим муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда битирувчи ўртасида 4 нусхада тузиладиган шартномада (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартнома намунаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Олий тиббий таълим муассасалари битирувчилар учун йўлланмаларни тузилган шартнома асосида республика ҳудуди ва ҚВП ёки ОПни аниқ кўрсатган ҳолда расмийлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўқишни тугатгандан сўнг магистратура ёки клиник ординатурага ўқишни давом эттириш учун кирган битирувчилар таълим шаклидан қатъий назар (давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида) камида 3 йил (36 ой) мажбурий ишлаб бериш учун магистратура ва клиник ординатурани тамомлаганидан сўнг тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган магистратура ва клиник ординатура битирувчилари Комиссия томонидан олий тиббий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларининг ушбу мутахассисларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Комиссия биринчи навбатда, магистратура ва клиник ординатура битирувчиларини мажбурий ишлаб бериш учун ОП ва марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалардаги мавжуд бўш ўринларга тақсимлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Битирувчиларни мажбурий ишлаб беришга қабул қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Битирувчилар ўқишни тамомлаганидан сўнг ушбу Низомга мувофиқ шартномада кўрсатилган иш жойига келиши ва 3 ой ичида меҳнат фаолиятини бошлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган магистратура ва клиник ординатура битирувчилари ўқишни тамомлагач, шартномада кўрсатилган иш жойига келиши ва 3 ой ичида меҳнат фаолиятини бошлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Иш берувчи шартномага мувофиқ ва ишга йўлланма асосида битирувчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Иш берувчи битирувчи томонидан тақдим этилган ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжатни тўлдиради ва кейинчалик уни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли олий тиббий таълим муассасасига тақдим этиш учун ўн кун муддат ичида соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳудудий органига юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва олий тиббий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда ҳар бир битирувчи ҳисобини юритиб бориши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда танлов асосида қабул қилинадиган лавозимларга мажбурий ишлаб бериш учун юборилган битирувчилар танловсиз қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Уч йиллик мажбурий ишлаб бериш муддати қуйидагиларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚВП ва ОПда шартномада кўрсатилган ишлаш муддати — олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчилари учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартномада кўрсатилган тиббиёт муассасаларида ишлаш муддати — олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган магистратура ва клиник ординатура битирувчилари учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
меҳнат таътилида бўлиш муддати.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий меҳнат таътили муддати уч йиллик мажбурий ишлаб бериш муддатига киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Битирувчининг мажбурий ишлаб бериш жойида белгиланган муддат тугагандан сўнг ишни давом эттириш ҳақидаги масала меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчи ва ишчи ўртасида ўзаро келишувга асосан ҳал этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Иш берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мутахассислар меҳнатини рағбатлантириш ва уларнинг лавозимга кўтариш, илмий фаолиятини олиб бориши учун шароитлар яратиш чораларини кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб бериш жойини ўзгартириши ёки ишлаб беришдан бош тортиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланган битирувчининг ишлаб бериш жойини ўзгартириши учун жиддий сабаблар юзага келса, турмуш қурса, доимий яшаш учун бошқа ҳудудга кўчиб ўтса, битирувчи мажбурий ишлаб бериш жойини ўзгартириш учун Комиссияга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга буни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия ўн беш кун ичида битирувчининг мурожаати ва тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича битирувчи учун ушбу Низом талабларига мувофиқ бошқа мажбурий ишлаб бериш жойини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Битирувчи мажбурий ишлаб беришдан бош тортган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олий тиббий таълим муассасаси томонидан талаба ўқишни битиргани ҳақида тегишли буйруқни чиқарган вақтда амалда қўлланилган энг кам иш ҳақининг тўрт юз баробари миқдорида компенсация тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланган битирувчи ишлаб бериш муддати давомида шартномада кўрсатилган жойда мажбурий ишлаб беришни ўз хоҳишига кўра рад этса, у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ва ишлаб берилган муддатга мос равишда камайтирилган миқдорда компенсация тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Компенсация миқдорини ҳисоб-китоб қилишда мажбурий ишлаб бериш муддатларининг фақат тўлиқ ойлари ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Битирувчи мажбурий ишлаб беришдан бош тортишни расмийлаштириши учун Комиссияга тегишли ариза билан мурожаат қилиши керак. Бунда битирувчи Комиссияга ариза тақдим этган сана ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ мажбурий ишлаб беришдан бош тортиш санаси деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Мажбурий ишлаб беришдан бош тортган битирувчи билан меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Битирувчи мажбурий ишлаб беришдан бош тортиш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлайдиган компенсация миқдорини у давлат гранти бўйича таҳсил олган олий тиббий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб-рақамига тўлиқ ҳажмда тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Олий тиббий таълим муассасаси компенсациялар суммаси ҳисобини бюджетдан ташқари алоҳида ғазначилик шахсий ҳисоб-рақамида юритади ва шахсий ҳисобрақамга компенсация тушгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан компенсация суммасининг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланадиган битирувчи меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли мажбурий ишлаб беролмаган ҳолатларда унинг кейинги меҳнат фаолияти тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат лаёқатини қисман ёки тўлиқ йўқотгани сабабли (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) мажбурий ишлаб бериш имкониятига эга бўлмаган битирувчилар Комиссия қарори асосида компенсация тўлашдан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Олий тиббий таълим муассасаси битирувчига дипломнинг асл нусхасини у мажбурий ишлаб бериш муддатини тамомлаганидан сўнг бир ҳафта муддатда меҳнат дафтарчасидаги ёзув ва битирувчи мажбурий ишлаб берган муассасанинг ёзма тасдиғи асосида беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланадиган ва мажбурий ишлаб беришдан бош тортадиган битирувчиларга олий тиббий таълим муассасаси олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхасини мазкур Низом талабларига мувофиқ улар компенсацияни тўлиқ миқдорда тўлагандан сўнг беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Олий тиббий таълим муассасасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган, лекин ўқиш даврида (талабалар сафидан чиқарилгандан сўнг қайта тикланган, ўз хоҳишига кўра бошқа олий тиббий таълим муассасасига кўчирилган) таълимнинг тўлов-контракт шаклига ўтказилган талабалар ўқишни тамомлагач, мажбурий ишлаб бериш учун ушбу Низомга талабларига мувофиқ тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сон қарорига
2-ИЛОВА

Олий тиббий таълимнинг («Соғлиқни сақлаш» таълим соҳаси) бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ

1. Даволаш фаолияти билан боғлиқ таълим йўналишлари учун *:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Фан блоклари номи

Соатлар ҳажми

(%)

1.

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

5 — 7%

2.

Клиника олди фанлари

20% — 25%

3.

Клиник фанлар

60% — 65%

4.

Қўшимча фанлар

3% — 7%

5.

Танлов фанлари

(1-го, 2-, 3-блок фанлари учун) (регионал компонент)

3% — 7%

жами:

100%

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Бакалавриат таълим йўналишлари: 5510100 — Даволаш иши, 5111000 — Касбий таълим (даволаш иши), 5510800 — Ҳарбий тиббий иш (даволаш иши), 5510200 — Педиатрия иши, 5510400 — Стоматология, 5510700 — Олий ҳамширалик иши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларига биринчи курсдан клиник фанлар бўйича 50% назарий ва 50% амалий ўқитиш тизими ҳамда клиник амалий кўникмаларни эгаллаш бўйича фанларни киритиш назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари учун **:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Фан блоклари номи

Соатлар ҳажми (%)

1.

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

8 — 10%

2.

Математик ва табиий-илмий фанлар

10% — 15%

3.

Умумкасбий фанлар

55% — 60%

4.

Махсус фанлар

10% — 15%

5.

Қўшимча фанлар

3% — 7%

жами:

100%

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Бакалавриат таълим йўналишлари: 5510500 — Фармация, 5111000 — Касбий таълим (фармация), 5510600 — Саноат фармацияси, 5510300 — тиббий-профилактика иши, 5510900 — Тиббий-биологик иш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 сентябрдаги 769-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий тиббий таълимнинг («Соғлиқни сақлаш» таълим соҳаси) магистратура мутахассисликлари ўқув режалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Блоклар номи

* даволаш фаолияти билан боғлиқ магистратура мутахассисликларининг соатлар ҳажми

(%)

** даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган магистратура мутахассисликларининг соатлар ҳажми

(%)

1.

Умумметодологик фанлар

10 — 20%

20 — 30%

2.

Мутахассислик фанлари

65 — 75%

50 — 60%

3.

Танлов фанлари

10 — 15%

10 — 15%

жами

100%

100%

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари учун.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Даволаш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари учун.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Даволаш фаолияти билан боғлиқ бакалавриат таълим йўналишлари базасидаги магистратура мутахассисликлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2017 й., 09/17/769/0049-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)