12.09.2017 йилдаги ПҚ-3270-сон
Ҳужжат 06.03.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-5177-сонли Фармони, шунингдек, банк тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, банк таваккалчилигини баҳолашни такомиллаштириш, тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг замонавий тамойиллари ҳамда механизмларини жорий этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т.р.

Чора тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

I. Тижорат банкларининг капиталлаштириш ва ликвидлик даражасини ошириш, банк таваккалчиликларини бошқариш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш

а) тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини ошириш

1.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 320 миллион АҚШ доллари ва «Асака» АТБнинг 108 миллион АҚШ доллари миқдорида илгари хорижий валютада шакллантирилган устав капиталини миллий валютага ўтказиб, кейинчалик хорижий валютани тўғридан-тўғри шартномалар асосида талаб ва таклиф курси бўйича хўжалик юритувчи субъектларга белгиланган тартибда реализация қилиш.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2017 йил
IV чорак

Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари

2.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ акциядорлик-тижорат банклари ҳам устав капиталини олинган фойда ҳисобига акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтиришга ҳақлидирлар.

««Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси

2018 йил
I чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Марказий банк,
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

3.

Тижорат банкларининг жами капиталини, жумладан, акцияларни қўшимча равишда чиқариш ҳисобига, 2017 — 2021 йилларда унинг ўсишини ўрта ҳисобда 2 баравар таъминлаган ҳолда кўпайтириш.

Тижорат банклари кенгашларининг ҳамда акциядорлари умумий йиғилишларининг қарорлари

Қарорлар қабул қилиш ҳар йили
1 июлгача; амалга ошириш — 2017-2021 йилларда

тижорат банклари, Марказий банк

4.

Шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ банкларнинг таъсисчилари (акциядорлари) ҳар йили молиявий натижалар асосида ва стресс-тестларнинг якунлари бўйича банк назорати халқаро принципларининг талаблари доирасида тижорат банклари капиталининг етарлиги, ликвидлиги ва барқарорлигини таъминлашга оид таъсирчан чораларни кўрадилар.

Таҳлиллар натижалари бўйича чоралар кўриш

Ҳар йили

тижорат банклари, Марказий банк

5.

Тижорат банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар эгаларининг реестрида мавжуд бўлган маълумотларни Марказий банкнинг сўровномаси бўйича Марказий депозитарийнинг тақдим этишини назарда тутувчи тартибни жорий этиш.

««Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

2018 йил
II чорак

Давлат рақобат қўмитаси.
Марказий банк, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси

б) тижорат банкларининг ликвидлик даражасини сақлаб туриш

6.

2017 — 2021 йиллар даврида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг жалб этиладиган депозитлари ҳажмларини камида 2,1 баравар ошириш йўли билан тижорат банкларининг ресурс базасини янада мустаҳкамлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — III чорак 2017 йил; амалга ошириш — 2017 — 2021 йиллар

Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, тижорат банклари

7.

Банк активлари бўйича эҳтимол тутилган йўқотишларни қоплаш учун шакллантирилган мажбурий захиралар дипозитига маблағлар ўтказиш тартибини бекор қилиш йўли билан тижорат банкларининг ликвидлигини янада қўллаб-қувватлаш.

Активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимол тутилган йўқотишларни қоплашга захираларни шакллантириш, шунингдек, тижорат банкларида улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш (14.07.2015 йилдаги
2696-сон билан қайд этилган)

2017 йил
IV чорак

Марказий банк

8.

Тижорат банклари томонидан таъминланмаган корпоратив облигациялар чиқарилишини назарда тутувчи тартибни жорий этиш бўйича таклифлар киритиш.

Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатига олиш Қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш (30.08.2009 йилдаги 2000-сон билан қайд этилган)

2018 йил
II чорак

Марказий банк, Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги

9.

Ипотека қимматли қоғозларини чиқариш, муомалага киритиш ва сўндиришнинг қонунчилик базасини яратиш.

«Ипотека қимматли қоғозлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2019 йил
III чорак

Марказий банк, Давлат рақобат қўмитаси,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Ўзбекистон банклар ассоциацияси,
Адлия вазирлиги

в) банк тизимини институционал ривожлантиришни давом эттириш, банк таваккалчиликларини бошқариш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш

10.

№ 9-молиявий ҳисоботнинг Халқаро стандарти бўйича молиявий активлар таснифи ва баҳосининг янги талабларини жорий этиш йўли билан тижорат банкларининг молиявий ҳисоботини тайёрлаш сифатини ошириш.

Банк кенгашларининг қарори

2017 йил
IV чорак

Тижорат банклари, Марказий банк

11.

Кичик тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришни кенгайтириш учун халқаро молия институтлари (ЕТТБ, ХМК)нинг таваккалчиликларини тақсимлаш Дастурини татбиқ этиш.

Халқаро молия институтлари билан битимларни имзолаш

2018 йил
II чорак

Марказий банк, тижорат банклари, лизинг компаниялари

12.

Тижорат банклари ликвидли позицияларини ягона методология билан доимий асосда стресс-тестлардан ўтказиб турган ҳолда, банкнинг молиявий ҳолати ёмонлашувига таъсир қилувчи ?милларга барвақт чора кўриш ва уларни белгилаш методикаси қоидаларини ишлаб чиқиш.

Марказий банк бошқаруви қарори

2018 йил
IV чорак

Марказий банк, тижорат банклари

13.

Халқаро молия институтлари ва рейтинг агентликларининг техникавий кўмаги ва экспертларини жалб этиш орқали, FSAP дастуридан фойдаланиб, Банк назорати бўйича Базель қўмитаси тавсияномаларини ҳисобга олган ҳолда банк таваккалчилигининг бошқариш ва баҳолаш тизимини, шу жумладан тижорат банкларида таваккалчилик-менежменти тизимини такомиллаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил
IV чорак

Марказий банк

II. Илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш асосида кўрсатилаётган банк хизматлари кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш

а) мижозларга замонавий банк хизматларини таклиф этаётган самарали банк фаолиятини амалга ошириш

14.

Аҳолининг мамлакат банк секторига ишончини янада мустаҳкамлаш, мижозлар талаб-эҳтиёжларининг доимий мониторингни юритиш, банкнинг хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, ҳар бир мижознинг эҳтиёжини қондира оладиган илғор банк хизматларини кўрсатиш.

Чора-тадбирлар режаси

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2017 йил
IV чорак; амалга ошириш — доимий

Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, тижорат банклари

15.

Банк хизматларининг жозибадорлигини ошириш ва банкнинг рационал фойда келтиришини ҳисобга олган ҳолда янги мижозларни жалб этиш мақсадида таъриф сиёсатини оптималлаштириш.

Тижорат банклари кенгашларининг қарори

2017 йил IV чорак

тижорат банклари, Ўзбекистон банклар ассоциацияси

16.

Аҳолининг банк-молия хизматлари соҳасидаги молиявий саводхонлигини ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш.

Чора-тадбирлар режаси

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2017 йил IV чорак; амалга ошириш — 2017 — 2021 йилларда

Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, тижорат банклари

17.

Тижорат банкларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда инкассация хизмати томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг жадваллари ва тарифларини мақбуллаштириш.

Тарифларнинг янги режасини ишлаб чиқиш

2017 йил
IV чорак

Марказий банк

18.

Пластик карталарнинг муомалада бўлиш муддатларини 3 йилдан
5 йилгача узайтириш, шунингдек, пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимини кенгайтириш.

Битимга ўзгартиришлар киритиш

2017 йил
IV чорак

Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси,
Ягона умумреспублика процессинг маркази

19.

Тижорат банклари томонидан мижозлар — жисмоний шахсларни индентификация қилиш жараёнларини автоматлаштириш мақсадида Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги (паспорт маълумотлари) ва Давлат солиқ қўмитаси (СТИР) ахборот тизимларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2017 йил
IV чорак; амалга ошириш — 2018 йил

Марказий банк,
ИИВ, ДСҚ,
тижорат банклари

20.

Кредит бериш амалга ошириладиган шартлар тўғрисида, шу жумладан «кредитнинг тўлиқ қиймати» иборасини киритиб, кредитни олиш ва унга хизмат кўрсатиш, (сўндириш) билан боғлиқ истисносиз барча тўловлар ҳақида тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига батафсил ахборот тақдим этиш.

Тижорат банкларининг кредит сиёсатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил
I чорак

тижорат банклари, Марказий банк

б) илғор ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш

21.

Таянч станциялар сонини, шу жумладан CDMA-450 технологиясини қўллаган ҳолда кўпайтириш, савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш объектларида, хусусан олис ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида тармоқларни қоплаш зоналарини кенгайтириш, таянч станцияларни электр энергиянинг муқобил манбалари билан таъминлаш чораларини кўриш, шунингдек, онлайн тўлов терминалларида фойдаланиш учун ихтисослаштирилган тариф режаларини жорий этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2017 йил
IV чорак; амалга ошириш — 2018-2021 йилларда

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, мобил алоқа тармоқлари операторлари, Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, тижорат банклари

22.

Давлат хизматларини етказиб берувчиларнинг биллинг тизимларини аҳолига тўловларни реал вақт режимида электрон тарзда қабул қилиш йўли билан кўрсатилаётган хизматлар, шу жумладан давлат божлари ва паспорт-виза фаолияти, фуқаролик ҳолати актларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда нотариал идораларининг қўшимча ҳужжатларини бериш учун қабул қилиш орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматлар рўйхатини кенгайтириш учун Марказий банк ҳисоб-китоблари клиринг тизими билан кенг интеграциялаш.

Чора-тадбирлар комплекси

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2017 йил
IV чорак; амалга ошириш — 2018 йил

Марказий банк, тижорат банклари, ИИВ,
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

23.

Ижтимоий йўналтирилган, омонатларни сақловчи турли банк кредит маҳсулотларини, пул жўнатмалари, шу жумладан ижтимоий, оилавий «ко-брендинг» пластик карточкаларини чиқариш, рағбатлантирувчи, дисконт ва бонусли лойиҳаларни амалга ошириш орқали тўлов ва пул маблағларини жамғаришнинг қулай ва ишончли воситаси сифатида пластик карточкаларни янада оммалаштириш.

Чора-тадбирлар режаси

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2017 йил
IV чорак; амалга ошириш — 2017 — 2021 йиллар

Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, тижорат банклари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда банк ҳисобварақларига масофавий ва контактсиз хизмат кўрсатиш («банк-мижоз», «интернет-банкинг», «мобиль банк», «СМС-банкинг») тизимини янада такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар режаси

Тасдиқлаш ҳар йили
30 январгача; амалга ошириш — жадвал бўйича

Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, тижорат банклари

25.

Янги стандартлаштирилган банк маҳсулотлари ва хизматлари, илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий ечимларнинг ютуқлар негизида фаолият юритаётган автоматлаштирилган банк тизимларини модернизация қилиш.

Техник ҳужжат тайёрлаш

2018 йил
II чорак

тижорат банклари, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, Марказий банк

III. Тижорат банклари кредит портфелининг янада ўсишини ва сифати яхшиланишини таъминлаш, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда, иқтисодиётни кредитлашда уларнинг иштирокини янада кенгайтириш

а) тижорат банкларининг кредит портфели сифатини яхшилаш

26.

Умумий миқдори 7 220 млрд. сўм бўлган, сўндириш муддати 2017 йил охирида тугайдиган кредитларни сўндириш жадвалларига қатъий мувофиқ равишда ундириб олиш чораларини кучайтириш, шу жумладан:

Ўзмиллийбанкка — 979,5 млрд. сўм;

«Асака» АТБга — 822,8 млрд. сўм;

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга — 671,1 млрд. сўм;

«Ипотека-банк» АТБга — 589,9 млрд. сўм;

АТ Халқ банкига — 419,7 млрд. сўм;

«Агробанк» АТБга — 387,7 млрд. сўм;

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБга — 268,6 млрд. сўм;

«Микрокредитбанк» АТБга — 263,5 млрд. сўм;

«Турон банк» АТБга — 91,4 млрд. сўм.

Сўндириш жадвалларига мувофиқ

Жадвалга мувофиқ 2017 йил охиригача

тижорат банклари

27.

Қуйидаги йўллар билан активлар сифатини яхшилаш:

750,4 млрд. сўмлик муаммоли кредитларни ундириб олиш, шу жумладан 2017 йилда 290 млрд. сўмлик кредитларни, шулардан:

Ўзмиллийбанк бўйича — 162,6 млрд. сўм (2017 йилда — 88,5 млрд. сўм), АТ Халқ банки бўйича — 110 млрд. сўм (2017 йилда — 25,6 млрд. сўм), «Микрокредитбанк» АТБ бўйича — 103,8 млрд. сўм (2017 йилда — 10,4 млрд. сум),

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бўйича — 76,6 млрд. сўм (2017 йилда — 23,4 млрд. сум),

«Асака» АТБ — 72,7 млрд. сўм (2017 йилда — 27,8 млрд. сўм);

илгари берилган кредитлар бўйича балансга қабул қилинган 232,7 млрд. сўмлик, шу жумладан, 2017 йилда 134 млрд. сўмлик, шулардан:

«Асака» АТБ бўйича — 132 млрд. сўмлик (2017 йилда — 94 млрд. сўмлик); Ўзмиллийбанк бўйича— 34 млрд. сўмлик (2017 йилда — 1,7 млрд. сўмлик);

«Капиталбанк» АТБ бўйича -17 млрд. сўмлик (2017 йилда — 3 млрд. сўмлик);

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ бўйича — 15 млрд. сўмлик (2017 йилда — 13 млрд. сўмлик); АТ Халқ банки бўйича — 8 млрд. сўмлик (2017 йилда — 5,4 млрд. сўмлик);

«Микрокредитбанк» АТБ бўйича — 6 млрд. сўмлик (2017 йилда — 4,3 млрд. сўмлик) мол-мулкни реализация қилиш.

Чора-тадбирлар режаси

Жадвалларга мувофиқ 2017-2018 йилларда

тижорат банклари, Марказий банк

28.

Муаммоли активларни ундириб олиш масалалари билан шуғулланувчи тижорат банклари таркибий бўлинмаларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш орқали банклар активлар сифатини ошириш борасидаги ишларни янада кучайтириш.

Банклар кенгашлари ва бошқарувларининг қарорлари

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2017 йил
IV чорак, амалга ошириш — мунтазам

тижорат банклари, Марказий банк

29.

Банклар активлари таркибини яхшилашга ва ишламаётган кредитлар, хусусан хорижий валютада берилган кредитлар улушини камайтиришга комплекс ёндашишни кенгайтириш ҳамда таваккалчиликларни ва гаровнинг бозор қийматини синчиклаб б?ҳолаш асосида қайтарилиши, тўланиши шарт бўлган ва шош?линчлик тамойилларига қатъий риоя этилишини, ҳар бир кредит ҳолатини тизимли мониторинг қилиш. Кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик ҳосил бўлишига йўл қўймаслик ва зарар кўриб ишлайдиган корхоналар ва ташкилотларни кредитлаш амалиётига барҳам бериш чораларини кўриш.

Тижорат банкларининг кредит сиёсатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — ҳар йили
I чорак; амалга ошириш — мунтазам

тижорат банклари, Марказий банк

30.

Тижорат банклари томонидан банкларни илғор амалиёт ва халқаро стандартлар асосида фаолият юритадиган молиявий барқарор ва рақобатдош муассаса этиб, сифатли трансформация қилишга йўналтирилган узоқ муддатли ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш.

Тижорат банклари стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2018 йил
I чорак

тижорат банклари, Марказий банк

31.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг, халқаро молия институтларининг қайта молиялаштириладиган кредит линиялари бўйича банкларнинг даромадларидан бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмаларни тўлаш механизмини, Молия вазирлигининг қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилиши учун мақсадли линиялари ҳамда бошқа марказлаштирилган манбаларини жалб этилган ресурслар бўйича фоиз харажатларини чиқариб ташлаб, ҳисоб-китоб қилганда банклар даромадларини база сифатида қабул қилган ҳолда улар механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил
I чорак

Молия вазирлиги, ДСҚ,
Марказий банк, тижорат банклари

б) бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш

32.

Doing Business ҳисоботида «Кредитлар олиш» индикатори бўйича республика рейтингини яхшилаш мақсадида энг яхши халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда кредит ахборотини таъминлаш ва айирбошлаш бўйича битимлар соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш. Хусусан: кредиторлар талабларини қондиришнинг навбатма-навбатлиги ва устуворлигини қайта кўриб чиқиш;

маҳсулотга ва гаров мулкидан олинган даромадга гаров ҳуқуқининг автоматик тарзда жорий этилиши;
таъминлов ҳуқуқи (гаров)ни яратиш, шу жумладан гаровга қўйилган мулкнинг ва кредиторларнинг гаров билан таъминланадиган талаблари ва ҳоказоларни умумий (батафсил бўлмаган) тавсифи тартиботларини соддалаштириш.

Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи Қонун лойиҳаси

2017 йил
IV чорак

Марказий банк Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДСҚ,
Бош прокуратура, Олий суд, ССП

33.

Банкни рўйхатга олиш ва лицензиялаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, шунингдек, халқаро амалиётни ўрганишни ҳисобга олган ҳолда банкни рўйхатга олиш ва лицензия беришга давлат божи йиғими миқдорларини белгилаш тўғрисида таклифлар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2017 йил
IV чорак

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, ССП

34.

Инкассация тизими, касса операцияларининг изчиллигини тартибга солиш ва касса интизоми бузилишининг олдини олиш бўйича ишларни кучайтириш назарда тутилаётган тижорат банклари томонидан касса ишларини юритиш ва тегишли хизматларни кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш.

«Тижорат банкларида касса иши, инкассация ва бойликларни ташиш ишларини ташкил этиш бўйича йўриқнома»нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш» (27.06.2008 йил 1831-сон билан қайд этилган)

2018 йил
I чорак

Марказий банк

35.

Хорижий тажрибадан келиб чиқиб, пул маблағлари етишмай қолганда хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан тўловларнинг навбатига риоя этилиши устидан назорат қилиш бўйича тижорат банкларига хос бўлмаган функциялардан уларни босқичма-босқич озод қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил
I чорак

ДСҚ,
Молия вазирлиги, Марказий банк

в) халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш

36.

Хорижий банклар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва узоқ муддатли бизнес-муносабатлар ўрнатиш, уларга республикамизда қўшма ва шуъба банклари барпо этишда кўмаклашиш.

Чора-тадбирлар режаси

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2017 йил IV чорак; амалга ошириш — 2017 — 2021 йиллар

Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Иқтисодиёт вазирлиги

37.

Кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштиришни кўпайтириш учун уларни кенг жалб этиш ва кредит линияларини ўзлаштириш мақсадида халқаро молия-кредит институтлари, хорижий банклари билан ҳамкорликни кенгайтириш.

Чора-тадбирлар дастури ва жадвали

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2017 йил IV чорак;
амалга ошириш — 2017 — 2021 йиллар

Тижорат банклари, Марказий банк, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Ўзбекистон банклар ассоциацияси

38.

Кредит портфели сифатини ҳар томонлама таҳлил қилиш, тижорат банклари фаолияти таваккалчиликларини баҳолаш, банк секторининг молиявий барқарорлиги ва самарадорлиги кўрсаткичларини ошириш учун Жаҳон банкининг техник кўмагини жалб этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
IV чорак

Марказий банк, тижорат банклари

IV. Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажмининг янада ўсиши, сифати яхшиланишини ва молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш

39.

2017 йил 1 октябрдан бошлаб янгидан ташкил этилаётган:

а) микрокредит ташкилотлари устав жамғармасининг минимал миқдорига нисбатан қўйиладиган талаблар — 2.0 млрд. сўм миқдорида;

б) ломбардлар учун — 500 млн. сўм миқдорида ўрнатилади.

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга (13.04.2010 йил 2093-сон билан қайд этилган) ва ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга (10.12.2003 йил 1291-сон билан қайд этилган) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

III чорак 2017 йил

Марказий банк, Микромолия институтлари миллий ассоциацияси, Ломбардлар ассоциацияси

40.

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар устав жамғармаларининг минимал миқдорини 2019 йил 1 январга қадар ўрнатилган минимал талаблар даражасига етказиш.

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга (13.04.2010 йил 2093-сон билан қайд этилган) ва ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга (10.12.2003 йил 1291-сон билан қайд этилган) ўзгартиш ва қў?имчалар киритиш

амалга ошириш — 2017-2018 йил

Марказий банк, Микромолия институтлари миллий ассоциацияси, Ломбардлар ассоциацияси

42.

Микромолиявий хизматлар бўйича тўловларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик механизмларини татбиқ этган ҳолда молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни кўриш

«Микромолиялаштириш тўғрисида» ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

2018 йил
II чорак

Марказий банк, манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. Молия-банк фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш

43.

Етакчи таълим муассасаларида, хорижий банклар ва чет мамлакатларнинг марказларида, шунингдек, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ташкил этиладиган молия-банк фаолиятининг энг долзарб йўналишлари бўйича курс ва семинарларда банк ходимларининг малакаси мунтазам оширилиши, тайёрланиши ва қайта тайёрланишини таъминлаш.

Ўқитиш, стажировкаларни ташкил этиш ва ўтказишнинг режа-жадваллари

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — ҳар йили 1 мартгача; амалга ошириш — жадвал бўйича

Ўзбекистон банклар ассоциацияси, Марказий банк, тижорат банклари

44.

Микромолиявий хизматлар кўрсатишни яхшилаш масалалари бўйича микрокредит ташкилотлари, ломбардлар раҳбарлари ва ходимлари учун мавзуда оид тренинглар ва семинарлар ташкиллаштириш.

Дастур тайёрлаш

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2017 йил IV чорак; амалга ошириш — 2017 — 2021 йиллар

Микромолия институтлари миллий ассоциацияси, Ломбардлар ассоциацияси, микрокредит ташкилотлар, ломбардлар, Марказий банк

45.

CFA, АССА ва бошқа халқаро сертификатларни олиш учун банк ходимларининг ўқишини, шу жумладан етакчи хорижий ўқув юртларида ўқишларини ташкил этиш.

Ўқитиш, стажировкаларни ташкил этиш ва ўтказишнинг режа-жадваллари

2018 йил
I чорак

Марказий банк, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, тижорат банклари, Олий таълим вазирлиги

46.

Банк соҳасида янги авлод дарсликлари, қўлланмалари ва методологик адабиётларни, шунингдек, унификациялаштирилган ўқув дастурларини шакллантириш бўйича олий таълим муассасалари ўртасида мустаҳкам муносабатлар ўрнатиш.

Банклар ассоциацияси аъзолари қарори ва ҳаракатлар дастури

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон банклар ассоциацияси, Банк-молия академияси, ХТВ, тижорат банклари

47.

Банк ходимлари меҳнатини рағбатлантиришнинг бозор усуллари тизимини янада такомиллаштириш, бунда профессионал ўсишни рағбатлантириш ва таъминлаш, банкларнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, номоддий рағбатлантириш усуллари тизимини кучайтириш назарда тутилади.

Банк кенгашлари қарори

2018 йил
I чорак

Тижорат банклари, Ўзбекистон банклар ассоциацияси

48.

Банкларда ва нобанк кредит ташкилотларида ISO 9001:2015 стандартига мувофиқ сифат менежменти тизимини жорий этиш ва тегишли сертификат олиш.

Тегишли шартнома тузиш

2018 йил
II чорак

Тижорат банклари, микрокредит ташкилотлар, ломбардлар ва уларнинг ассоциациялари, Ўзбекистон банклар ассоциацияси, Марказий банк

 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи