12.09.2017 йилдаги ПҚ-3268-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси тадбирларини тобора амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари билан биргаликда 2017-2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларини ишлаб чиқиш таклифи маъқуллансин, уларда қуйидагилар назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истаги бўлган кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини етарли даражада таъминлаш имконини берадиган, тижорат банкларининг махсус Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли фоиз ставкаси бўйича қуйидаги мақсадларга микрокредитлар тақдим этиш:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳунармандчилик фаолияти учун тикув машиналари, газламалар ва сарфланадиган материаллар, анжомлар, мустақил шуғулланишни таъминлаш учун маиший техника, компьютер ва бошқа техникани, шунингдек турли асбобларни сотиб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик иссиқхоналарни ташкил этиш, чорва моллари, паррандаларни сотиб олиш, қўралар ва паррандахоналарни қуриш, боғдорчилик анжомлари ва асбоб-ускуналарини сотиб олиш), турар жойларни таъмирлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) оғир уй-жой маиший шароитларда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган оилаларга қуйидаги мақсадлар учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уй-жойи бўлмаган ёки авария ҳолатидаги ва жуда эски уйларда яшовчи республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридаги ўрта ҳисобда 2 ва 5 та оилага 2017 ва 2018 йилларда арзон уй-жойларни 10 йил мобайнида давлат ихтиёрига ўтказиш ҳуқуқисиз олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда тегишинча 10 ва 25 та кам таъминланган оиланинг уй-жойларини 2017 ва 2018 йилларда таъмирлаш (томларни таъмирлаш, пол қоқиш, деразаларни алмаштириш ва ҳоказо);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш ва уларнинг ҳақини тўлашга маблағ бўлмаган тақдирда республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 6 тагача кам таъминланган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, 2017-2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг ҳудудий манзилли дастурлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор 1-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан маблағларни жамлаш учун очиладиган махсус банк ҳисобварақлари орқали тенг улушларда амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳудудий манзилли дастурларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг сарф-харажатлари 2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига тенг улушларда қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йилги ҳудудий манзилли дастурларини молиялаштириш сарф-харажатларини қоплаш манбаларини назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилди (кейинги ўринларда — Жамоат ишлари жамғармаси).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А.А. Хайитов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мамлакатнинг барча минтақаларидаги, хусусан қишлоқ ва олис туманлардаги банд бўлмаган фуқароларни аҳоли пунктлари, маҳаллаларни ободонлаштириш, ариқларни, ирригация шоҳобчаларини тозалаш, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини таъмирлаш, инфратузилмани яхшилаш, йўллар ва кўчаларни, уй-жой фонди ва туташ ҳудудлардаги объектларни таъмирлаш бўйича жамоат ишларига, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишларига кенг жалб этиш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда жамоат ишларини ташкил этиш тартиби, шунингдек, Жамоат ишлари жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин, бунда, банд бўлмаган аҳолини жалб этиш қуйидагича амалга оширилиши назарда тутилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг битта туманида эксперимент сифатида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йилнинг 1 январидан бошлаб эса республиканинг барча туманлари ва шаҳарларида босқичма-босқич амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) 2017 йилда жамоат ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш учун Жамоат ишлари жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида 84 млрд. сўм ва 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда 714 млрд. сўм бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоат ишларига жалб этилаётган жисмоний шахслар Жамоат ишлари жамғармаси маблағларидан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод қилинадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоат ишларига жалб этиладиган, Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жисмоний шахслар меҳнатига тўланган ҳақ сифатида олинган даромадлар ягона ижтимоий тўловга тортилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор 1-бандининг «б» кичик бандида назарда тутилган беғараз ёрдам уни олувчиларда солиққа тортилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2017-2018 йилларда 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар тўлаш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тарзида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга бюджет маблағлари кўпайтирилишини таъминласин, уларни олувчилар контингентини тегишли равишда 1,5 ва 2 баробар кенгайтирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар тўлаш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам беришни молиялаштириш учун қўшимча бюджет маблағлари ажратсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 12 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3268-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 988-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)