05.09.2017 йилдаги 698-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.09.2017 йилдаги 698-сон
Дата вступления в силу
11.09.2017
Ҳужжат 11.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ватан тараққиёти йўлидаги фидокорона ҳаёти ибрат намунаси бўлиб хизмат қилаётган маърифатпарвар олим, шарқ ва ғарб тилларининг билимдони Исҳоқхон Ибратнинг номини абадийлаштириш, унинг издошларини кашф этиш ва истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Наманган вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Маданият вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Исҳоқхон Ибрат мажмуаси таркибидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабни (кейинги ўринларда мактаб-интернат деб аталади) ҳамда Исҳоқхон Ибрат музейини Наманган давлат университети тизимига ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактаб-интернат ҳузурида Наманган давлат университети томонидан 7 та хорижий тилни ўргатишга ихтисослашган марказ (кейинги ўринларда марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017-2018 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 7-8-9-10 синфларига, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 7- ва 10- синфига 20 нафардан ўқувчилар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган чет тили ва она тили фанларидан тест синовлари асосида қабул қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказда дарс машғулотлари 7 та тил бўйича ўқувчи-талабалар сони 10 нафардан ошмайдиган гуруҳларда ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Наманган давлат университетига мактаб-интернатда ташкил этиладиган дарс машғулотларига Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг малакали профессор-ўқитувчиларини жалб этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда музейшунос олимлардан иборат ишчи комиссия тузсин ҳамда Тошкент шаҳридаги Шаҳидлар хиёбони, Қатоғон қурбонлари хотираси музейи ва Ўзбекистон тарихи давлат музейида амалга оширилган ишларни, илғор хорижий тажрибани ўргансин ҳамда ўрганиш натижаларига асосан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Исҳоқхон Ибрат музейини жиҳозлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2018 йил март ойига қадар Исҳоқхон Ибратнинг хорижий тилларда ёзган луғатининг янги нашрини тайёрлаш ва чоп этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда мактаб-интернат, марказ ўқитувчилари ва музей ходимларининг ойлик иш ҳақларига 25 фоиз миқдорида қўшимча устамалар белгиласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мактаб-интернат, марказ ва музей биноларининг қурилиши 2017 йил Инвестиция дастури доирасида тўлиқ якунланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йилги Инвестиция дастурига мактаб-интернат ўқувчилари учун 100 ўринли ўқувчилар турар жойи, ошхона биноларини қуриш ва жиҳозлар билан таъминлашни киритиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ЮНЕСКОнинг ва Халқаро тил ўргатиш марказларининг Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган тил ўргатиш марказлари ваколатхоналарининг филиалларини Наманган вилоятида ташкил этиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернат ва марказни ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернат, марказ ва музейнинг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги 208-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов, Халқ таълими вазири У.И. Иноятов, Наманган вилоятининг ҳокими Х.Х. Бозаров ва Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 5 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
698-сон