21.08.2017 йилдаги ПҚ-3231-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.02.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таълим ва тиббиёт муассасаларида бюджет жараёнининг шаффофлигини янада ошириш ва унинг устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, бюджетдан молиялаштириш, ҳисоб ва ҳисобот механизмини такомиллаштириш, вазирлик ва идораларнинг бўйсунувидаги муассасаларда бюджет интизомини мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятини ошириш, шунингдек, замонавий ахборот технологиялари ва халқаро эътироф этилган молиявий назорат стандартларини жорий қилиш йўли билан бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва профилактикасига қаратилган давлат молиявий назоратининг ролини тубдан қайта кўриб чиқиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан киритилган таклифлар маъқуллансин ва 2017 йилнинг 1 сентябридан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир вақтда ўзларининг буйсунувидаги қуйи муассасаларда бухгалтерия хизматлари тугатилиб, халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларида ва тиббиёт бирлашмаларида марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари (кейинги ўринларда — марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари деб аталади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида — сони 3 штат бирлигидан иборат ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда — республика даражасидаги ички аудит хизматлари деб аталади);
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикасининг Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида, вилоятлар халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларида ҳамда Тошкент шаҳар Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасида сони 1 — 4 штат бирлигидан иборат ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда — ҳудудий ички аудит хизматлари деб аталади) ташкил этилсин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ташкил этилаётган хизматларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг — марказлаштирилган тартибда қуйи муассасаларнинг харажатлар сметаси тузилиши ва ижро этилишини, иш ҳақининг ҳисобланиши ва тўланишини, товар, иш ва хизматларнинг харид қилинишини, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобининг юритилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг фаолияти профили бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушадиган даромадлар мониторингини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) республика даражасидаги ҳамда ҳудудий ички аудит хизматларининг — бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларининг қуйидаги йўллар билан профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш:
(2-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйсунувидаги муассасаларда харажатлар сметасини режалаштириш ва унинг ижроси, бюджет ҳисобининг юритилиши, тендер (танлов) савдоларининг ўтказилиши ва шартномалар тузилиши устидан мониторинг қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйсунувидаги муассасалар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари раҳбарларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини такомиллаштириш, асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан товарлар, иш ва хизматларни харид қилиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг ходимлари таркибини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тавсиялар тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунни бузиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида қуйи муассасаларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш.
(2-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика даражасидаги ҳамда ҳудудий ички аудит хизматларининг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида қисқартирилаётган штат бирликлари ҳисобидан жорий этилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика даражасидаги ҳамда ҳудудий ички аудит хизматларининг ходимлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг биринчи раҳбарлари буйруқлари билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика даражасидаги ички аудит хизматларининг раҳбарлари ижтимоий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича тегишли вазирлик ва идоралар бошқарма бошлиқларига, ҳудудий ички аудит хизматларининг раҳбарлари эса бўлим бошлиқларига тенглаштирилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2022 й., 07/22/128/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2022 й., 07/22/128/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ёзма сўровига кўра давлат молиявий назорати соҳасида унга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган банк ва тижорат сирини ташкил этувчи бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ҳақидаги маълумотлар тақдим этиб борилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. «Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси» АЖ Давлат молиявий назорати бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари маблағларининг ишлатилиши устидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш учун давлат ва корпоратив харидлар бўйича махсус ахборот порталининг ёпиқ қисмидан фойдаланишга рухсат берсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати таркибида вазирликнинг умумий чекланган ходимлари сони доирасида Бюджетни тузиш ва ғазначилик ижроси, ички аудит ва молиявий назорат методологияси бошқармаси ташкил қилинсин, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илғор халқаро тажриба асосида бюджет маблағларидан фойдаланиш натижадорлигини, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг ўзини ўзи таъминлаши, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларининг бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ва маблағларидан оқилона фойдаланиш бўйича манфаатдорлигини оширишга қаратилган йўналишларда бюджет жараёни методологиясини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини янада такомиллаштириш, бюджет тизими бюджетлари ғазна ижроси ва давлат молиявий назорати тизимини ривожлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (У.И. Иноятов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.К. Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.У. Мажидов) ўзларининг бўйсунувидаги муассасаларнинг харажатлар сметаси ва улар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, шунингдек, товарлар (иш ва хизматлар)ни харид қилиш бўйича тузилган шартномаларнинг рўйхатларини расмий сайтларида эълон қилинишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (У.И. Иноятов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.К. Шадманов), Молия вазирлиги (Б.А. Хўжаев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг Низомини, уларнинг намунавий штатлар жадвалини ва ходимларнинг тариф разрядларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий йилнинг 26 августига қадар муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида марказлашган ҳолда бюджет ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузишни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминласинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликларида 3 тадан штат бирлигига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликларида, вилоятлар халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармаларида ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш, халқ таълими бош бошқармаларида 2 — 4 та штат бирликларига эга бўлган бўйсунувидаги ташкилот ва муассасаларда бинолар ва иншоотлардан тўғри фойдаланишни мувофиқлаштириш ва мониторингини амалга ошириш бўлимларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларида улар бўйсунувидаги ташкилот ва муассасаларнинг бино ва иншоотларини тегишлича эксплуатация қилиш, сув, электр энергияси, газдан тежамкорлик билан фойдаланиш, уларни ҳисобга олиш асбоб-ускуналари ҳолатини мониторинг қилиш учун мобил ҳаракатдаги бўлинмалари билан бирга ихтисослашган таъмирлаш-эксплуатация бўлимларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янгидан ташкил этилаётган таъмирлаш-эксплуатация бўлимларига қўшимча штатларни киритиш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (махсус автотранспортлар, ускуналар, компьютер техникаси, жиҳоз ва мебеллар харид қилиш) бўйича харажатларни молиялаштириш халқ таълими бўлимларининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмалари ва уларнинг қуйи умумтаълим мактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ҳамда тиббиёт муассасаларида қисқартирилаётган бухгалтерлар ва бошқа хўжалик ходимлари (электриклар, сантехниклар), шунингдек, молия органларининг ишлаб чиқариш ходимлари ҳисобидан амалга оширилиши юзасидан қарор қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Бюджет ташкилотларига фаолият тури бўйича ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар ва хизматлар) реализациясидан тушган маблағлар ҳисобига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобини юритувчи бухгалтерлар лавозимини жорий этишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А.А. Хайитов) Халқ таълими вазирлиги (У.И. Иноятов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.К. Шадманов), Молия вазирлиги (Б.А. Хўжаев) билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ бўшаётган ходимларни ишга жойлаштиришни таъминлаш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 21 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3231-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2022 й., 07/22/128/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2022 й., 07/22/128/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2022 й., 07/22/128/0131-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 920-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон; 15.02.2022 й., 07/22/128/0131-сон)