Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЧЕРНОБИЛЬ ҲАЛОКАТИДАН ЗИЁН КЎРГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ҲАҚИДА» 1992 ЙИЛ 6 АПРЕЛДАГИ 170-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида» 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 4-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи фуқароларга бериладиган ҳақ-ҳуқуқлар, пул компенсациялари ва имтиёзлар рўйхати II бўлимининг 6-банди чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 5 июнь,
246-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 11-сон, 66-модда)