Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 27 сентябрдаги ПФ-3491-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда маданият ва спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги таркибига кирувчи ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 72 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 55 киши бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари, туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари бўлимларининг намунавий тузилмаси, шунингдек маданият ва спорт ишлари ҳудудий органлари ходимларининг чекланган умумий сони 3—5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
* 5-илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирига, зарурат бўлганда, ходимларининг чекланган умумий сони доирасида Вазирликнинг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги илгари Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасида ўрнатилган алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси воситаларини Маданият ва спорт ишлари вазирлигида сақлаб қолсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг марказий аппарати қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 1-уй.
6. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 21 майдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 5-сон, 17-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2004 йил 9 июндаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 55-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 30 сентябрь,
455-сон
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги таркибига кирувчи ташкилотлар ва муассасалар рўйхати
I. Маданият муассасалари
1. «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси.
2. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси.
3. Академик, халқ ва бадиий жамоалар дирекцияси.
4. Оркестрлар (симфоник оркестр, камер оркестри, халқ чолғу асбоблари оркестри).
5. «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмаси.
6. «Ўзбекдавлатцирки» республика бирлашмаси.
7. «Саҳнадаги цирк» кўчма корхоналар дирекцияси.
8. Олий таълим муассасалари (Ўзбекистон давлат консерваторияси, А. Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институти, Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби).
9. Ўрта махсус таълим муассасалари.
10. Республика методика ва ахборот маркази.
11. Ижодкор ёшлар уйи.
12. Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методик маркази.
13. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси.
14. Бадиий экспертиза бошқармаси.
15. «Ўзбекмузей» республика жамғармаси, республика музейлари.
16. «Гулистон», «Театр», «Мозийдан садо» журналлари таҳририятлари.
17. Мусиқа ва санъат мактаблари.
18. Кутубхоналар.
II. Спорт муассасалари
19. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти.
20. Олимпия захиралари республика коллежи, Тошкент шаҳри.
21. Спорт турлари бўйича олий спорт маҳорати республика мактаблари.
22. «Сертификатлаш ва компьютерлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси.
23. «Спорт» газетаси таҳририяти.
24. Олимпия шуҳрати музейи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг тузилмаси
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармаларининг намунавий тузилмаси
Туманлар (шаҳарлар) маданият ва спорт ишлари бўлимларининг намунавий тузилмаси
Маданият ва спорт ишлари ҳудудий органлари ходимларининг
ЧЕКЛАНГАН СОНИ
| | | | | |
|
|
|
Ходимларнинг чекланган умумий сони |
шу жумладан бошқарув ходимлари сони | |
|
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари |
Туман (шаҳар) маданият ва спорт ишлари бўлимлари | |||
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
36 |
10 |
24 |
|
2. |
Андижон вилояти |
36 |
9 |
25 |
|
3. |
Бухоро вилояти |
29 |
9 |
18 |
|
4. |
Жиззах вилояти |
25 |
7 |
17 |
|
5. |
Қашқадарё вилояти |
33 |
8 |
24 |
|
6. |
Навоий вилояти |
24 |
7 |
16 |
|
7. |
Наманган вилояти |
26 |
6 |
19 |
|
8. |
Самарқанд вилояти |
40 |
11 |
26 |
|
9. |
Сирдарё вилояти |
23 |
7 |
15 |
|
10. |
Сурхондарё вилояти |
32 |
9 |
21 |
|
11. |
Тошкент вилояти |
41 |
8 |
31 |
|
12. |
Фарғона вилояти |
37 |
7 |
28 |
|
13. |
Хоразм вилояти |
27 |
9 |
16 |
|
14. |
Тошкент шаҳри |
39 |
14 |
22 |
|
|
Жами: |
448 |
121 |
302 |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 436-модда; 2005 й., 14-сон, 104-модда)