Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018 04.08.2017 йилдаги ПФ-5134-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
Ҳужжат 14.08.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1августдаги ПФ-5497-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сонли «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайд этиб ўтилсинки, сўнгги йилларда республикада қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари манфаатларини ишончли таъминлаш учун зарур иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди, тайёрлов, қайта ишлаш корхоналари, моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар, молия-банк муассасалари ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотларнинг масъулияти оширилди. Тармоқда таркибий ўзгартиришлар амалга оширилди ва қишлоқда мутлақо янги иқтисодий муносабатлар жорий қилинди, фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи асосий субъектлар сифатида шаклланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан етарли иш олиб борилмаганлиги оқибатида қишлоқ ва сув хўжалигини бошқариш соҳасида ҳал этилмаган бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда, бу эса тармоқни ривожлантиришнинг барқарор суръатлари ва самарадорлигини таъминлашга салбий таъсир ўтказмоқда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчидан, қишлоқ хўжалигини бошқаришнинг таркиб топган тизимини аграр соҳада амалга оширилаётган бозор муносабатларини жорий этишга ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишга қаратилган таркибий ўзгартиришларнинг ҳозирги талабларига жавоб бермаяпти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчидан, замонавий ресурслар ва сувни тежовчи агротехнологиялар ҳамда илғор тажрибани жорий этишга, тармоқни модернизация қилиш ва техник жиҳозлашга етарлича эътибор берилмаяпти, таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини интеграциялаш, аграр секторда инновацион илмий ишланмаларни татбиқ этиш даражаси пастлигича қолмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчидан, сув хўжалигини бошқариш тизимида камчиликлар мавжуд, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ва рационаллиги тегишли даражада таъминланмаяпти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчидан, аграр секторнинг инфратузилма тизими етарлича ривожланмаган, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан фермер хўжаликларининг ҳамкорлик механизми самарадорлиги пастлиги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига, кўрсатилаётган хизматлар сифати пасайишига ва уларнинг тарифлари ошиб кетишига олиб келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалигини комплекс модернизация қилиш ва барқарор ривожлантиришни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқаришнинг замонавий талабларга мос ташкилий тузилмасини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тармоқни комплекс модернизация қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларида фан ва техника ютуқларини, замонавий ресурслар ва сувни тежовчи агротехнологияларни, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибани жорий қилишга йўналтирилган ягона агротехника ва сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалигини жадал ҳамда мутаносиб равишда ривожлантиришни, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва даромадларини оширишга, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарор даражасини сақлаб қолишга йўналтирилган комплекс мақсадли, тармоқ ва ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги тармоғига хорижий инвестицияларни ва техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар)ни жалб этиш, лойиҳани бошқариш тамойилларига мувофиқ улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, улардан тежаб-тергаб ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектлари, гидротехника иншотларини реконструкциялаш ва модернизация қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларининг фаолиятини бозор тамойиллари ва механизмлари асосида тубдан такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим, фан ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тизимли асосда чамбарчас интеграциялаш, қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларининг юқори малакали соҳа мутахассисларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига вазирликка юклатилган вазифалар ҳамда фаолият йўналишлари сифатли ҳамда тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати таркибида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги тармоқлари муаммоларини ҳал этиш бўйича тегишли кенгашларни тугатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарзга оид битимларда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларида назарда тутилган ходимлар сонини ҳисобга олган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳлари негизида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказини (кейинги ўринларда — Марказ деб аталади) ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйисирдарё, Қуйиамударё ва Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини қайта ташкил этиш ва уларнинг негизида Қуйисирдарё, Сирдарё — Зарафшон, Қуйиамударё, Амударёчапқирғоқ, Зарафшон ва Қуйизарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузурида туман ирригация бўлимларини ташкил этиш, уларга ирригация тизимлари бошқармаларининг тегишли штат бирликлари билан бирга туман аҳамиятидаги ирригация объектларининг бир қисмини бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги фойдаланиш ташкилотлари ишлаб чиқариш ходимларининг 1324 штат бирлигини, шу жумладан 756 штат бирлигини амалдаги бошқарув ходимлари сонини кўпайтириш учун, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари, қишлоқ ва сув хўжалиги туман бўлимлари ёрдамчи ходимларининг 244 штат бирлиги, шунингдек, 324 штат бирлигини — ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туман ирригация бўлимлари бошқарув аппаратини шакллантириш учун бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий инвестициялар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар)ни жалб қилишда иштирок этиш, лойиҳани бошқариш тамойилларига мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тендер (танлов) савдоларининг белгиланган тартибда ўз вақтида ўтказилишини, контрактлар тузилишини, уларнинг ваколатли органларда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, тегишли халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг халқаро қоида ва таомилларига мувофиқ тузилган контрактлар бўйича асбоб-ускуналар ва материаллар етказиб берилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши мониторингини амалга ошириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ҳисобланади, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари ҳисобланади, туманлар (Қувасой шаҳри) қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқлари лавозими бўйича туманлар (Қувасой шаҳри) ҳокимларининг ўринбосарлари ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйиамударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи лавозими бўйича Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари лавозими бўйича вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги туман ирригация бўлимлари бошлиқлари лавозими бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш, инновация технологияларини жорий қилиш ва ходимларни рағбатлантириш жамғармаси этиб (кейинги ўринларда — Жамғарма деб аталади) қайта ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирлик таркибига кирувчи ташкилотларнинг тузилган шартномалар асосидаги ажратмалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида фан, техника ютуқлари ва илмий асосланган ресурсларни тежовчи технологияларни тарғиб қилиш ва жорий этиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг тузилган шартномалар асосидаги ихтиёрий ажратмалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруғчилик субъектларига ажратиладиган махсус устамалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро грантлар, техник кўмаклашиш маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бюджет маблағлари ва Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича иловага* мувофиқ таркибда Комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия деб аталади) ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия (З.Т. Мирзаев):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи мавжуд инфратузилма объектлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базанинг хатловдан ўтказилишини ташкил қилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 1 январгача қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектлари фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш ҳамда уларнинг дислокациясини назарда тутувчи тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрласин ва киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонининг 6- ва 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 4 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-5134-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 793-модда)