Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сонли «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг жорий фаолиятини бошқаришни янада мақбуллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасидаги раис ўринбосари, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори лавозими тугатилсин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи аппаратининг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ижрочи директор томонидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарорининг 2-иловасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 июль,
ПҚ-3162-сон