11.07.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг Суд амалиёти
Дата вступления в силу
11.07.2017
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд амалиёти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят кодекси нормалари нотўғри қўлланганлиги сабабли суд қарорлари ўзгартирилди
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2013 йил 20 февралдаги ҳукмига кўра, Б. Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «б» банди билан Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб, 3 йил ички ишлар идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т. Жиноят кодексининг 210-моддаси 3 қисми «б, в» бандлари билан Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб, 3 йил ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм этилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2014 йил 30 октябрдаги ажрими билан суд ҳукмининг Б. ва Т.га оид қисми ўзгартирилиб, Б.нинг айбловидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «в» банди чиқарилиб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Т.нинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «г» бандига қайта квалификация қилиниб, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг ҳукмига кўра, Б. туман ИИБ ТБ терговчиси лавозимида ишлаб келиб, масъул мансабдор шахс бўлгани ҳолда, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб, ўзининг иш юритувидаги Р.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича жабрланувчилар Д. ва Д.дан уларга етказилган моддий зарарни ундириб бериш эвазига 2011 йил июнь ойида туман суди ходими Н. орқали қиймати 8.569.0 сўмга тенг бўлган 5.000 АҚШ долларини пора тариқасида олганликда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т. МХХ туман бўлими катта тезкор вакили лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўлгани ҳолда, бошқа мансабдор шахс билан тил бириктириб, Д. ва Ў.нинг аризасини қабул қилиб, ушбу ариза юзасидан олиб борилган текширишни назоратга олганлиги эвазига 2011 йил июнь ойида Д.дан тумани ҳудудида жойлашган «Файзли насиба» номли кафеда Н. орқали 8.569.0 сўмга тенг бўлган 5.000 АҚШ долларини пора тариқасида олганликда айбдор деб топилганлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биринчи инстанция суди судланганлар Б. ва Т.нинг ҳаракатларини квалификация қилишда хатога йўл қўйган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий суд Пленумининг 1997 йил 2 майдаги «Суд ҳукми тўғрисидаги»ги 2-сонли қарори 10-бандида, айблов ҳукмининг тавсиф қисми мазмуни тартибга солинган Жиноят процессуал кодексининг 467-моддаси талабига кўра, агар жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, ҳукмда жиноятнинг ҳар бир иштирокчиси томонидан айнан қандай жиноий ҳаракатлар содир этилганлиги аниқ кўрсатилиши, 11-бандида жиноятни Жиноят кодексининг у ёки бу моддаси, унинг қисми ёки банди билан тавсифлаш бўйича суднинг асослантирилган хулосаси айблов ҳукмининг тавсиф қисмининг муҳим белгиси ҳисобланиши, бунда айбдорнинг ҳаракатлари нима учун айнан шу модда, қисм, банд билан тавсифланаётганлиги аниқ кўрсатилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий суд Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги «Порахўрлик ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 9-бандида, жиноятни содир этишда аввалдан, яъни жиноят бошлангунча келишиб олган икки ёки ундан ортиқ мансабдор шахс иштирок этган бўлса, пора олиш бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда содир этилган деб ҳисобланиши, жиноят мансабдор шахслардан лоақал бири пора олган пайтдан эътиборан тугалланган деб ҳисобланиши, бунда пора олувчи шахснинг пора олишда бир неча нафар мансабдор шахслар иштирок этаётганлигини тан олган-олмаганлигининг аҳамияти йўқлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш бўйича қайд этилган қонун талабларига ҳамда Пленум қарорларида берилган тушунтиришларга риоя қилинмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят кодексининг 210-моддаси 2 қисми «г» бандида, бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олиш жиноятини содир этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иш материалларидан кўринишича, ушбу жиноят иши бўйича 3. томонидан Н.га берилган 10.000 АҚШ долларини Б. ва Т.лар олдиндан тил бириктирган ҳолда пора тариқасида олишмаган, аксинча, ушбу пул маблағининг 5.000 АҚШ доллари дастлаб Т.га, қолган 5.000 АҚШ доллари эса, кейинчалик Б.га берилган бўлиб, жиноят ишида уларнинг пора олиш ҳақида олдиндан ўзаро келишганликларини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундан ташқари бир гуруҳ мансабдор шахс томонидан содир этилган деб топилган ушбу жиноятнинг ҳар бир иштирокчиси томонидан айнан қандай жиноий ҳаракатлар содир этилганлиги ҳолати дастлабки тергов органининг айблаш тўғрисидаги қарорида, шунингдек, суд ҳукмининг тавсиф қисмида ҳам аниқ кўрсатилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кассация инстанцияси суди эса, судланганлар Б. ва Т.нинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «в» банди билан нотўғри квалификация қилинганлиги ҳақида асосли хулосага келган бир вазиятда, қайд этилган ҳолатларга эътибор бермасдан иш бўйича биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмаган ва Т.нинг ҳаракатини Жиноят кодексининг 210 моддаси 2-қисми «г» бандига қайта квалификация қилиб, бундай хулосага келиш сабабларини ўз ажримида асослантирмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат инстанцияси суди иш бўйича чиқарилган суд қарорларининг Б. ва Т.га оид қисмини ўзгартириб, Б.нинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «б» бандидан шу модданинг 1-қисмига, Т.нинг ҳаракатларини 210-моддаси 2 қисми «г» бандидан шу модданинг 1-қисмига қайта квалификация қилиб, содир этилган жиноятлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришини ҳамда жиноятларнинг тамомланган вақтини инобатга олиб, уларни Олий Мажлис Сенатининг 2011 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарорига асосан жазодан озод қилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат иш № 5-483-17