Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.05.2001 йилдаги 240-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 30.05.2001 йилдаги 240-сон
Дата вступления в силу
30.05.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 01.01.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИНИНГ «КАМОЛОТ» ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА КЎМАКЛАШИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистонда ёшлар ҳаракатини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати Маслаҳат кенгашининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳаракатга зарур ёрдам кўрсатиш ва унинг самарали ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳаракатнинг дастурий мақсадлари ва уставда кўрсатилган вазифалари доирасида амалга ошириладиган ҳаракатнинг фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан келишилган Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ва Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида тегишли шартномалар тузиш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазифалари ёшлар ижтимоий ҳаракатига ва унинг жойлардаги бўлимларига ихтиёрий юклатилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида тузиладиган шартномалар асосида ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизи кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ маъқуллансин.
(2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати дастурий вазифаларини амалга ошириш учун ҳомийлик бадаллари тарзида унга ўтказиладиган маблағлар даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ҳаракатни ривожлантириш жамғармасига ўтказиш бюджетга мажбурий тўловларга тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й.,52-сон, 523-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ёшларининг «Камолот» жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1996 йил 31 майдаги 207-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2001 йил 30 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
240-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 30 майдаги 240-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)га ўтказиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ягона солиқ тўловчиси ҳисобланадиган ва Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси маҳаллий бўлимлари билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартномалар тузган кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини Жамғармага ўтказадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Жамғармага ўтказиш давлат бюджетига мажбурий тўловларга тенглаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Кичик бизнес корхоналари маблағларни Жамғармага ягона солиқни тўлаш учун белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказадилар. Жамғармага ўтказилиши керак бўлган 7 фоиз миқдоридаги маблағлар солиқ органларига тақдим этиладиган ягона солиқ бўйича ҳисоб-китобларда алоҳида сатрда акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартномалар тузишган кичик бизнес корхоналари ягона солиқни тўлаётганда иккита тўлов топшириқномасини расмийлаштирадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетга — ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 93 фоизи миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғармага — ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизи миқдорида.
(1—4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Кичик бизнес корхоналари топшириқномаларига биноан маблағларнинг ҳам бюджетга, ҳам Жамғармага ўз вақтида ўтказилиши учун тижорат банклари муассасалари раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Кичик бизнес корхоналари томонидан ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида ажратиш бухгалтерия ҳисобида қуйидаги қайднома билан акс эттирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бюджет билан ҳисоб-китоблар» 68-ҳисоб рақами дебети;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар» 67-ҳисоб рақами кредити.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 52-сон, 523-модда; )
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Маблағларни Жамғармага ўтказишда қуйидаги бухгалтерия қайдномаси тузилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар» 67-ҳисоб рақами дебети;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ҳисоб-китоб рақами» 51-ҳисоб рақами кредити.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Кичик бизнес корхоналари ягона солиқ миқдоридан маблағлар ўтказишни амалга оширганда ўзлари ҳисобда турган жойдаги солиқ органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Камолот» ҳаракати ижро этувчи органи билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартнома нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобот даврида ҳисобланган ва тўланган ягона солиқ миқдори ҳисоб-китоби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Кичик бизнес корхоналаридан маблағларнинг бюджетга ва Жамғармага тўғри ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида солиқ органлари ҳамда «Камолот» ҳаракатининг тегишли бўлимлари бюджетга ва Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни бир йилда икки марта — 1 январдаги ва 1 июлдаги ҳолати бўйича солиштирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ягона солиқнинг ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Жамғармага тегишли бўлган қисмини ўтказиш муддатлари кичик бизнес субъектлари томонидан бузилган тақдирда улардан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат бюджетига ўтказиладиган пеня ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 10-сон, 62-модда; 2004 й., 52-сон, 523-модда; 2005 й., 32-33-сон, 253-модда; 2007 й., 4-6-сон, 42-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда; 2012 й., 52-сон, 587-модда)