ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИнинг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИнинг
Қарори
Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2901]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 6 июндаги 16-сон, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 8-2023/ққ-сон, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 24-сонли «Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2901-2, 20.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 июнь,
19-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 июнь,
17-Қ/Қ-сон
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 июнь,
90-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 23 июндаги 19, 17-Қ/Қ ва 90-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни (бундан буён матнда пенсионерлар деб юритилади) олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига (бундан буён матнда олий ҳарбий таълим муассасалари деб юритилади) татбиқ этилади.
2. Пенсионерларни ишга қабул қилиш уларни ёшларни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш жараёнига янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилади.
3. Ишга қабул қилинадиган пенсионерлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан танлаб олинади.
2-боб. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилиш
4. Тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар олий ҳарбий таълим муассасаларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин.
5. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига ишга қабул қилишда илмий даража ва илмий унвонга ҳамда чуқур касбий билим ва тажрибага эга бўлган номзодларга устунлик берилади.
6. Пенсионерлар олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда танлаб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган пенсионерлар таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:
ариза;
пенсия гувоҳномаси нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги ҳарбий хизматчининг гувоҳномаси;
белгиланган шаклда тўлдирилган сўровнома;
таржимаи ҳол;
тегишли илмий даражаси ҳақидаги дипломнинг нусхаси (мавжуд бўлса);
тегишли илмий унвони ҳақидаги аттестатнинг нусхаси (мавжуд бўлса);
илмий ишлар рўйхати (мавжуд бўлса);
илмий ишлар ҳамда ихтироларга тегишли ҳужжатлар ва бошқа муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлса).
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 10 февралдаги 3-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 8 февралдаги 2-2022-Қ/Қ-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 8 февралдаги 2-сон қарори (рўйхат рақами 2901-1, 28.02.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2022 й., 10/22/2901-1/0165-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Пенсионерлар олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларининг раҳбари томонидан тайинланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
3-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 743-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 28.02.2022 й., 10/22/2901-1/0165-сон)