Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАҚТИНЧАЛИК БИР МАРТАЛИК ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАРКАЗЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги 410-сонли «Вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 25 июлдаги Ф-1218-сон фармойиши билан ташкил этилган фуқароларнинг ёлланиб (кунбай) ишлаши тўғрисидаги масалани ўрганиш бўйича Республика комиссияси томонидан фуқаролар томонидан вақтинчалик бир марталик ишлар бажарилиши масалалари ўрганиб чиқилди.
Таҳлиллар вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи кўпчилик шахслар, энг аввало ёшлар, ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётганлигини, зарур меҳнат кўникмалари, касблар ва малакага эга эмаслигини кўрсатди. Шу билан бирга фуқароларнинг муайян қисми вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш баҳонаси билан ўз оилавий мажбуриятларини бажаришдан, ўз оилаларини моддий таъминлашдан бош тортишининг кўплаб ҳоллари мавжуд, улар паспорт тизими қоидаларини бузмоқдалар.
Жойлардаги ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан кўрсатиб ўтилган ҳодисаларни туғдирувчи сабабларни ўрганиш бўйича ишлар жуда қониқарсиз олиб борилаётганлигини нормал ҳол деб ҳисоблаш мумкин эмас, кичик ва ўрта бизнесни, хизмат кўрсатиш соҳасини, касаначилик меҳнатини ҳамда аҳолини меҳнат фаолиятига жалб этишнинг бошқа шаклларини кенг ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар таъминланмаяпти.
Ишсизликнинг сабабларини ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ва унинг жойлардаги органларининг ишини қониқарли деб бўлмайди. Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш маҳаллий органлари томонидан ўтказилаётган бўш иш ўринлари ярмаркалари зарур самара бермаяпти, уларда вақтинчалик бир марталик ишларни изловчи шахслар, шунингдек мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар фаол қатнашмаяпти.
Иш билан машғул бўлмаган аҳоли билан ишлаш, фуқароларни ишга жойлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан ички ишлар органлари, меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро ҳамкорлиги суст ташкил этилган.
Фуқаролар вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган ўз-ўзидан шаклланаётган жойларда зарур жамоат тартиби ва зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларнинг йўқлигига тоқат қилиб бўлмайди.
Вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш, улар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Обидов), Ички ишлар вазирлиги (Алматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юқорида баён этилган салбий ҳолларни келтириб чиқарган сабабларни, шунингдек фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишлар билан таъминлаш бозорини ташкил этишдаги жиддий камчиликларни бартараф этиш масъулияти юклансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасида меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар ва туман бўлимлари ҳузурида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар Вақтинчалик иш билан таъминлаш марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш;
вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва бўш иш жойларида ишга жойлашиш, касб-кор тайёргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўллаш хизматлари кўрсатиш;
вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашда иш берувчи хусусий шахсларга кўмаклашиш;
вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;
вақтинчалик бир марталик ишга ёлланувчи фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, паспорт режими қоидалари, шунингдек меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилиш;
манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;
вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этиш;
жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.
4. Қуйидагилар:
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказининг намунавий ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки:
ҳузурида ушбу Марказлар ташкил этиладиган меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар (туман) бўлими бошлиғининг ўринбосари Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказининг директори ҳисобланади;
Марказ директорининг ва ички ишлар органлари шаҳар (туман) бўлимининг Марказда доимий бўлувчи масъул ходимининг меҳнатига тегишли равишда меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар (туман) бўлимлари ва ички ишлар бўлимлари томонидан ҳақ тўланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказларни барпо этиш ва уларга сарфланадиган жорий харажатлар, шу жумладан Марказнинг битта штатдаги мутахассиси меҳнатига Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ҳақ тўланади;
вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга, шунингдек иш берувчи хусусий шахсларга хизматлар Марказ томонидан текин кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Марказлар ходимлари ўз лавозим мажбуриятларини бажаришлари устидан қатъий назоратни таъминласинлар, уларнинг вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга нисбатан ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилишларига йўл қўймасинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган жойларни ҳисобга олган ҳолда икки ҳафта муддатда Марказларнинг жойлаштирилишини белгиласинлар ва бир ой муддатда ушбу Марказларни ташкил этсинлар;
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари ҳузурида овқатланиш шохобчалари ташкил этилишини ва иш изловчи фуқаролар учун бошқа зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда аҳолининг, биринчи навбатда касб тайёргарлигига эга бўлмаган ёшларнинг, аёлларнинг ва суднинг ҳукми билан жазони ўтаган шахсларнинг иш билан таъминланиши даражасини ошириш юзасидан дастурий мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар. Ушбу дастурларда кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни, касаначилик меҳнатини ривожлантириш, маиший хизматлар соҳасини кенгайтириш йўли билан фуқароларни доимий яшаш жойларида ишга жойлаштириш назарда тутилсин;
(5-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
ички ишлар органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун доимий яшаш жойидан ташқарига мунтазам равишда кетиб қолаётган, оилани моддий таъминлашга оид мажбуриятларини бажаришдан бош тортиб юрган, жамоатга зид турмуш тарзи олиб бораётган шахсларни улар доимий яшайдиган жойларда иш билан таъминлаш мақсадида мониторинг олиб борсинлар.
6. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг буюртмалари бўйича Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказларини зарур телефон алоқаси билан жиҳозласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, башарти вақтинчалик бир марталик ишлар Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари орқали бажарилса, бундай ишлардан олинган фуқароларнинг даромадларини солиқ солишдан озод қилишни назарда тутувчи амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойберганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 18 май,
223-сон
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказининг вазифалари, функциялари ва фаолияти тартибини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази (кейинги ўринларда «Марказ» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасида меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш шаҳар (туман) бўлими ҳузурида фуқароларнинг вақтинчалик бир марталик меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Марказ юридик шахс ҳуқуқлари билан ташкил этилади ва ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказларни жойлаштириш вақтинчалик бир марталик ишларга ёллашнинг шаклланган жойлари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
вақтинчалик бир марталик ишга ёлланишда фуқароларга кўмаклашиш;
вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларга янгидан ташкил этилган ва бўш иш жойларида ишга жойлашиш, касб-кор тайёргарлиги, ўз ишини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича маслаҳат ва касбга йўллаш хизматлари кўрсатиш;
вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашда иш берувчи хусусий шахсларга кўмаклашиш;
вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни кенг хабардор қилиш учун хусусий иш берувчилар томонидан бериладиган иш турлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;
вақтинчалик бир марталик ишга ёлланувчи фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришда жамоат тартибига риоя қилиш, паспорт режими қоидалари, шунингдек меҳнат хавфсизлигининг асосий қоидалари тўғрисида хабардор қилиш;
манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам равишда ўтказиш;
Марказда вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, овқатланиш шохобчалари ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш.
5. Марказнинг иш вақти ва тартиби шаҳар (туман) ҳокимлиги томонидан мазкур жойда фуқаролар томонидан вақтинчалик бир марталик ишларнинг бажарилиши борасида юзага келган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда белгиланади. Қоидага кўра, Марказнинг иш вақти соат 6.00 да бошланади, ишни тугатиш вақти соат 16.00. Марказ дам олиш кунларисиз ишлайди.
Заруратга қараб ҳокимлик Марказнинг бошқача иш тартиби ва вақтини белгилаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ҳузурида ушбу Марказлар ташкил этиладиган шаҳар (туман) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказининг директори ҳисобланади.
Марказ директорига иш ҳақи шаҳар (туман) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари томонидан тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Марказда битта штатдаги ходим ва ички ишлар органларининг ходими доимий равишда ишлайди.
Марказнинг штатдаги ходимларига сарфланадиган харажатлар Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Марказда доимий бўлувчи шаҳар (туман) ички ишлар бўлими ходимининг меҳнатига тегишли шаҳар (туман) ички ишлар бўлими томонидан ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Марказнинг штатдаги ходимлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларга хусусий иш берувчилар ва юридик шахсларнинг вақтинчалик бир марталик ишларнинг муайян турларини бажаришга доир мавжуд буюртманомалари тўғрисида маълумотлар беришга;
хусусий иш берувчилар ва юридик шахсларнинг вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришга доир буюртманомаларини қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказишга;
вақтинчалик бир марталик ишларнинг аниқ турларига бўлган эҳтиёж тўғрисида маълумотлар банкини шакллантириш ва мунтазам равишда янгилаб туришга;
вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришга ёлланишда, шунингдек янгидан ташкил этилаётган ва бўш иш ўринларига доимий асосда ишга киришда фуқароларга кўмаклашишга;
меҳнат тўғрисидаги қонунлар, касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта ўқитиш, ўз ишини йўлга қўйишни ташкил этиш масалалари бўйича фуқароларга маслаҳат хизматлари кўрсатишга;
зарурат бўлганда аниқ масалаларни ҳал этиш учун меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларининг бошқа мутахассисларини жалб этишга ёки юзага келаётган масалаларни ҳал этишда ёрдам олиш учун фуқароларни тегишли маҳаллий органларга йўллашга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришнинг асосий қоидалари билан таништиришга;
Марказ томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси мунтазам ўтказилишида бевосита иштирок этишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслар фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларга ёллаш масалалари юзасидан Марказга мурожаат қилган ҳолларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномалари расмийлаштирилишида кўмаклашишга мажбурдирлар.
9. Марказда доимий равишда бўлувчи ички ишлар органларининг ходими:
Кейинги таҳрирга қаранг.
вақтинчалик бир марталик ишларни бажараётган фуқаролар томонидан жамоат тартибига, паспорт режимига риоя этилишини таъминлашга;
вақтинчалик бир марталик иш қидираётган фуқаролар томонидан ҳуқуқни бузишларнинг олдини олиш юзасидан профилактика чора-тадбирларини ўтказишга мажбурдир.
10. Марказ орқали вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланаётган фуқаролар Марказда:
вақтинчалик бир марталик ишларга доир таклифлар ва туман (шаҳар) корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни;
Марказ ходимларининг меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисида амалдаги қонун нормалари, шунингдек айрим иш турлари бўйича хавфсиз иш усуллари тўғрисидаги маслаҳатни;
юридик шахслар фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларга ёллаш масалалари юзасидан Марказга мурожаат қилган ҳолларда меҳнат шартномаларини расмийлаштиришда кўмакни текин олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Фуқаролар вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган бўлишлари, қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Фуқароларни вақтинчалик бир марталик ишларни бажаришга ёллаётган иш берувчилар:
ёлланган фуқароларга хавфсиз меҳнат шароитини яратиб беришга;
фуқаролар томонидан бажарилган ишлар учун иш ҳақини оғзаки келишувга мувофиқ тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлашга;
фуқаролар вақтинчалик бир марталик ишни бажараётган вақтида уларга зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлашга;
ёлланган ходим томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ва ходим вақтинчалик бир марталик ишларни бажараётган вақтида у билан юз берган бахтсиз ҳодисалар тўғрисида Марказга ёки ваколатли органларга зудлик билан хабар беришга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган фаолият турларига киритилган вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун фуқароларни ёллашга;
16 ёшга тўлмаган шахсларни вақтинчалик бир марталик ишларга мустақил равишда ёллашга йўл қўйилмайди.
14. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази кўргазмали ахборотлар ўрин олган стендлар билан жиҳозланади, уларда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
вақтинчалик бир марталик ишларга оид таклифлар тўғрисидаги маълумотлар;
туман (шаҳар) корхоналаридаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар;
меҳнат ва иш билан таъминлаш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларидан кўчирмалар;
меҳнат хавфсизлиги қоидаларига доир йўриқномалар, бошқа зарур маълумотлар жойлаштирилади.
15. Вақтинчалик бир марталик иш қидираётган фуқароларни ижтимоий-маиший шарт-шароитлар билан таъминлаш мақсадида Марказ овқатланиш шохобчаси, санитария узеллари, шунингдек ўтирадиган жойлар билан жиҳозланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Марказни барпо этиш ва уни жорий таъминлаш харажатлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Вақтинчалик бир марталик иш қидираётган фуқароларга, шунингдек иш берувчи хусусий шахсларга Марказ бепул хизмат кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур Низом фуқаролар ва иш берувчиларни Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказининг фаолият кўрсатиш қоидалари билан таништириш мақсадида қулай ва кўринарли жойга жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказининг намунавий ташкилий
тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.