Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомнинг 16-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1757-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2007 йил 27 ноябрдаги 9-сон қарори (рўйхат рақами 1757, 2008 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш иншоотлари учун қурилиш, реконструкция, техник қайта қуроллантириш, лойиҳа тайёрлаш, материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомнинг 16-банди тўққизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б.ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 июнь,
1/12-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 671-модда)