Для получения доступа к этой функции Вам необходимо авторизоваться!
Хотите зарегистрироваться? Либо войти под своим логином?

Авторизоваться Зарегистрироваться

Ҳужжат 31.07.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда минтақада ишлаб чиқариш, мавжуд техника ва технологиялардан фойдаланиш, хизмат кўрсатишнинг асосий тармоқларини ривожлантириш, муҳандислик таълимини ривожлантиришда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш ва сифатини яхшилаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали (кейинги ўринларда Тошкент давлат техника университети Термиз филиали деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар мазмуни

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Бажариш учун масъуллар

I. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш

1.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали (кейинги ўринларда Филиал деб аталади)ни ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2017 йил август

-

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Тошкент давлат техника университети Термиз филиали (Лавозими бўйича)

2.

Филиалнинг штатлар жадвали ва харажатлари сметасини тузиш ва тасдиқлаш.

2017 йил август

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Тошкент давлат техника университети Термиз филиали (Лавозими бўйича)

3.

Филиални юқори малакали раҳбар кадрлар билан таъминлаш.

2017 йил август

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Тошкент давлат техника университети (Туробжонов)

4.

Филиалнинг Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш, унга кадрларнинг потенциал истеъмолчилари — вилоят корхоналари ва ташкилотлари, вазирликлар ва идоралар вакилларини киритиш.

2017 йил август

-

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Тошкент давлат техника университети (Туробжонов)

5.

Филиал профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида республиканинг бошқа ҳудудларидан таклиф этилган олим ва мутахассисларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида қурилаётган арзон уй жойлардан имтиёзли шартлар асосида ажратиш:

2017 йил — 25 та;

2018 йил — 20 та;

2019 йил — 20 та;

2020 йил — 15 та.

20172020 йиллар

Тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов),
Термиз шаҳар ҳокимлиги (Худайбердиев)

II. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш

6.

Филиалга ажратилган Термиз шаҳри, Султон Саодат кўчаси, 288 «а»-уй манзилда жойлашган Термиз давлат университети қошидаги Термиз академик лицейининг бинолари ва иншоотларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2018 йилдан бошлаб

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов),
Молия вазирлиги (Ходжаев)

7.

Филиал таълим йўналишлари (мутахассисликлари)га мос замонавий ўқув лаборатория базасини ташкил этиш.

2018 йил сентябрь

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов),
Молия вазирлиги (Ходжаев)

III. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг ўқув-методик ва педагогик таъминотини ташкил этиш

8.

Филиалнинг таълим йўналишларини (мутахассисликларини) тасдиқланган ўқув режалари ва фанлар дастурлари ҳамда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлаш.

2017 йил август

-

Тошкент давлат техника университети (Туробжонов)

9.

Филиалда махсус фанлар бўйича машғулотлар олиб боришга жалб қилиш учун Тошкент давлат техника университети ва Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидан малакали педагог кадрлар таркибини шакллантириш.

2017 йил август

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Тошкент давлат техника университети (Туробжонов)

10.

Филиални ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан уларнинг электрон вариантлари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш. Филиалнинг ахборот-ресурс марказини ташкил этиш.

2017 йил октябрь

Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Тошкент давлат техника университети (Туробжонов)

11.

Тошкент давлат техника университети профессор-ўқитувчилари томонидан маърузалар ўқиш учун Филиалда масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун техник, дастурий ва методик шарт-шароитлар яратиш.

2018 йил декабрь

Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Тошкент давлат техника университети (Туробжонов)

12.

Филиал кафедраларининг илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ва хўжалик шартномаларини бажаришни ташкил этиш.

20182023 йиллар

Давлат грантлари ва хўжалик шартномалари бўйича тушган маблағлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Тошкент давлат техника университети (Туробжонов)

13.

Минтақанинг етакчи корхоналари ва ташкилотлари билан бирга қўшма илмий- тадқиқот ва илмий-методик ишланмаларни ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев), Тошкент давлат техника университети (Туробжонов)

14.

Филиал профессор-ўқитувчиларини Тошкент давлат техника университетида ва чет эл олий таълим муассасаларида малака ва тажриба орттиришларини ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб

Филиалнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, «Истеъдод» жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Тошкент давлат техника
университети (Туробжонов),
«Истеъдод» жамғармаси (Пардаев)

15.

Ахборотлар, тўпланган тажриба ва мутахассисларнинг кенг алмашинувини таъминлаш. Филиалда маърузалар ва махсус машғулотларни ўтказиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг юқори малакали олимларини таклиф этиш.

Доимий равишда

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари, халқаро ташкилотлар, хорижий таълим ва илмий муассасаларнинг грантлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Тошкент давлат техника университети (Туробжонов), Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази (Махмудов)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Илмий кенгаш

Р Е К Т О Р

Васийлик кенгаши



Ўқув ишлари бўйича проректор

Маънавият-маърифат ишлари бўйича проректор

Илмий ишлар бўйича проректор

Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор

Ректор ёрдамчиси


Халқаро алоқалар бўлими


Ўқув-методик бошқарма

«Маънавият ва

маърифат» бўлими

Илмий тадқиқотлар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўлими

Бош муҳандис

Ички инспекция ва мониторинг бўлими

Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими


Бош энергетик

Маркетинг бўлими

Магистратура бўлими

Кураторлар кенгаши

(жамоатчилик органи)



Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Режалаштириш-молия бўлими

Академик лицейлар

Кадрлар бўлими

Ахборот технологиялари маркази


«Техника маскани»**газетаси таҳририяти(жамоатчилик органи)



Бухгалтерия

Муҳандис-педагог кадрлар малакасини ошириш тармоқ маркази

1-бўлим


Илмий-тадқиқот қисми**

Ахборот-ресурс маркази



Эксплуатация-хўжалик хизмати

2-бўлим

Талабалар уйлари

(10 корпус)

Илмий лойиҳалар ва инновациялар маркази**

Тошкент давлат техника университети Термиз филиали

Таҳририят-нашриёт бўлими

Юрисконсульт

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими


Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази

Канцелярия ва архив

Факультетлараро умумтаълим кафедралари

Ўқитишнинг техник воситалари бўлими

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали


Ҳарбий кафедра

Автоматлаштирилган

телефон станцияси

Спорт комплекси


Босмахона*


ФАКУЛЬТЕТЛАР



Механика факультети

Машинасозлик факультети

Электроника ва автоматика факультети

Энергетика факультети

Муҳандислик геологияси ва тоғ-кон иши факультети

Муҳандислик-технология факультети


Кафедралар

Кафедралар

Кафедралар

Кафедралар

Кафедралар

Кафедралар

Кафедралар


Лабораториялар

Лабораториялар

Лабораториялар

Лабораториялар

Лабораториялар

Лабораториялар

Лабораториялар


«Бричмулла» ўқув-геология полигони

Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси