Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида» 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети деб қайта номлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат техника дорилфунунига Абу Райҳон Беруний номини бериш тўғрисида» 1991 йил 27 июндаги 175-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 6-сон, 22-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
1.Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 йил, 10-сон, 55-модда):
номидаги, 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 9 ва 10-бандлардаги «Номли давлат» сўзлари «Давлат» сўзи билан алмаштирилсин;
«1. Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек,Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари (кейинги ўринларда — давлат стипендиялари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат бўйича ўқиётган охирги икки курс талабаларига тайинланади»;
2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «номли стипендияларни» сўзлари «давлат стипендияларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошиси, 7-банднинг биринчи хатбошиси, 11 ва 12-бандлардан «номли» сўзи чиқариб ташлансин;
«11. Олимпиада, танлов ва мусобақанинг ҳар бир фани учун халқаро ва республика мусобақалари ғолиблари тест синовисиз ҳамда қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган соҳа ихтисосликлари рўйхати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси томонидан белгиланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2020 й., 09/20/59/0126-сон)