07.06.2017 йилдаги ПФ-5075-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда маҳаллий бюджетларнинг даромадлари базасини тубдан мустаҳкамлаш, юқори турувчи бюджетлар ажратмаларига қарамлигини қисқартириш, уй-жой-коммунал, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани модернизациялаш ва техник янгилаш бўйича стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларни амалга оширишни сўзсиз таъминлаш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақил иш олиб бориши ва масъулиятини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Аҳолининг реал даромадлари, турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида ҳудудларни комплекс ривожлантиришни барқарор молиялаштирилишини таъминлаш, марказ бюджетига қарамликни кескин камайтириш, бюджетлараро муносабатларни тубдан ислоҳ қилиш орқали маҳаллий бюджетлар маблағларини бошқаришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг мустақил иш олиб боришини кучайтириш мамлакат бюджет сиёсатининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб 2017 йилнинг 31 декабригача Тошкент шаҳри ва унинг туманларида тажриба тартибини ўрнатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) даромадлар қисмида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича белгиланган солиқ тушумлари, жисмоний шахсларнинг мулкларидан олинадиган солиқлар, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиқлари, товарларнинг баъзи турлари билан савдо қилиш ва хизматларнинг алоҳида турларини кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар тўлиқ ҳажмда туманлар бюджетлари даромадлари ҳисобига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ва бозорлардан тушаётган даромадлар Тошкент шаҳри бюджети ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахсларнинг ер солиқларидан тушадиган тушумлар, сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи тўлиқ ҳажмда Тошкент шаҳри бюджетига йўналтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ тушумлари, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун олинадиган солиқлар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови, жисмоний шахсларнинг даромад солиқлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ўртасида мазкур Фармоннинг иловасига* мувофиқ нормативларга кўра тақсимланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Тошкент шаҳри бюджети ўртасида, шаҳар бюджети қисмида, ўтказилган солиқлардан белгиланган прогнозларни ортиғи билан бажариш суммаси, Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ихтиёрида қолдирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) харажатлар қисмида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқ таълими муассасалари, поликлиникалар, ётиш ўрнига эга бўлмаган диспансерлар, аҳолининг маданият ва дам олиши марказлари, туманлар ҳокимликлари ва уларнинг бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий ёрдам ва ижтимоий мослашиш марказлари ва ободонлаштиришга бўлган харажатлар туманлар бюджетларидан молиялаштирилиши тартиби сақланиб қолинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ички автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари, туманлар бюджетига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар бюджетларидан молиялаштириладиган умум таълим мактабларининг ойлик иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар бўйича харажатлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ажратиладиган мақсадли бюджетлараро трансфертлари ҳисобига амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш харажатлари, алоҳида тоифадаги фуқароларнинг бепул ва имтиёзли йўлкираси билан боғлиқ йўловчи ташувчиларнинг даромадларининг камайган қисмини қоплаш, транспорт воситаларини харид қилиш билан боғлиқ шаҳар йўловчи транспорти ташкилотларининг харажатлари Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туманлар бюджетларидан молиялаштириладиган Чернобиль АЭС ҳалокати натижаларини бартараф қилишда қатнашган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, махсус мактаблар, мактаб интернатлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг таъминоти харажатлари Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган харажатлар, мазкур кичик бандда белгиланган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур тажриба натижалари асосида 2018 йилги солиқ ва бюджет сиёсати Концепцияси доирасида республикамизнинг барча ҳудудларига тажриба тартибини жорий этиш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ғазначилиги ижросини янада такомиллаштириш ва кучайтириш бўйича таклифларни киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб, ҳудудларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг дебиторлик қарзларини камайтиришдан манфаатдорлигини ошириш мақсадида, «Ўзтрансгаз» АК (аҳолига етказиб бериладиган газдан ташқари) газ таъминоти корхоналари сотиладиган газга қўшимча қиймат солиғини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда, уни сотиш жойида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган тушумнинг бир қисмини Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетига йўналтириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўн кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 7 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-5075-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 488-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон; 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)