05.06.2017 йилдаги ПФ-5068-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқори технологияларни ривожлантириш, илмий-технологик ва инновация тадбиркорлигининг барқарор ривожланишини таъминлаш, кичик инновация корхоналарини ташкил этиш, миллий ва хорижий бозорларда рақобатдош, илмий-ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ва етказиб беришни йўлга қўйиш учун қулай муҳит шакллантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Фан ва технологиялар агентлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Яшнобод» инновация технопаркини (кейинги ўринларда — «Яшнобод» технопарки) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, «Яшнобод» технопарки қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Яшнобод» технопарки резидентларини Тошкент шаҳри, Наманган вилояти Чуст тумани ва Навоий вилояти Кармана тумани ҳудудида жойлаштиришнинг илмий, технологик ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда ушбу ҳудудлар чегарасида экстерриториаллик асосида жойлаштириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 апрелдаги ПФ-54-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-ҳажмдор маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг яхлит инновация занжирини амалга ошириш учун илм-фан, ўқув ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг фаолиятини интеграциялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновация лойиҳаларини давлат, илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, тижорат банклари, халқаро молия институтлар ва донор мамлакатлар кредитлари ҳамда венчур фондларининг молия ресурслари ҳисобига биргаликда молиялаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат кўрсатишнинг, жумладан илмий лабораториялар, керакли реагент ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш, лицензия ва патентлар олишни ташкил қилиш, илмий ва инновация ишланмаларини тижоратлаштиришни ўз ичига олган яхлит инфратузилмани яратиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг «Яшнобод» технопаркининг илмий ишланмалар ва тадқиқотлар, саноат-тажриба синовларини ўтказиш ва инновация маҳсулотлари намуналарини ўзлаштириш бўйича қуйидаги йўналишларда ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кимё технологияси, биотехнология, фармацевтика ва тиббиёт биотехнологияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
материалшунослик, металлга ишлов бериш технологияси, зилзилабардошлилик, қурилиш материаллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озиқ-овқат саноати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энергия тежамкорлик, муқобил ва энергиянинг қайта тикланадиган манбаларини ишлаб чиқариш, электрон ўлчаш асбоблари, робототехника, машинасозлик, электротехника.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Яшнобод» технопаркининг асосий вазифа ва функциялари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
патент софлигини инобатга олган ҳолда, инновация ишланмаларини, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган юқори технологияли ва рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун саноат-тажриба ва кичик инновация корхоналарини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновация ишланмаларнинг саноат-тажриба синовларини ўтказиш ва ишлаб чиқаришда интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг татбиқ этиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, замонавий хорижий ва мамлакатимиз технологияларини трансфер қилишни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори технологияли ва инновацияли ишлаб чиқаришни ташкил этишга қизиққан маҳаллий ва хорижий инвесторларни, шунингдек, ушбу мақсадлар учун имконият ва ресурсларга эга бўлган тадбиркорларни жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-тадқиқот ва инновация ишланмаларининг самарадорлигини ошириш, уларнинг фаолият кўрсатишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, юқори малакали мутахассисларни ҳамда талабаларни жалб этиш мақсадида олий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва ишлаб чиқариш соҳасидаги субъектлар ўртасида ўзаро узвий ва амалий алоқаларни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
инновация ишланмалари натижаларини тегишли тармоқлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар амалий фаолиятига кенг жорий этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
технопаркнинг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги «Яшнобод» технопарки фаолиятини мувофиқлаштиради, хўжалик юритувчи субъектларга «Яшнобод» технопарки резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва «Яшнобод» технопарки раҳбарини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар ва Яшнобод тумани ҳокимликлари «Яшнобод» технопарки фаолиятига кўмаклашади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки резидентларига инновация ишлаб чиқаришини ва стартаплар ташкил қилиш учун Яшнобод тумани ҳудудидан ер майдонлари электрон-онлайн аукцион орқали ажратилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки иштирокчилари ҳисобланган илмий ва олий таълим муассасалари технопарк резидентларига илмий ишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан лабораториялар, конструкторлик бюролари, тажриба-синов ишлаб чиқариш, техник хизмат кўрсатиш комплексларини, шунингдек, фойдаланилмаётган давлат мулки биноларини ижарага беришлари мумкин ва ижара тўловларидан тушган пул маблағларни, ўрнатилган тартибда балансда сақловчи ихтиёрида қоладиган маблағлардан ташқари, «Яшнобод» технопарки дирекциясига йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки резиденти статуси 10 йилгача танлов асосида берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Яшнобод» технопарки раҳбари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосарига тенглаштирилади.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Яшнобод тумани ҳокимлиги ва «Яшнобод туман коммунал таъмирлаш- авария тиклаш хизмати» масъулияти чекланган жамияти лабораторияларининг бир қисми ҳамда раҳбарият маъмуриятини жойлаштириш мақсадида Яшнобод тумани, Мажнунтол кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган бинони берилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Яшнобод» технопарки ва унинг резидентлари ривожланишини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича асосий ваколатли банк ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларига «Яшнобод» технопаркида амалга оширилаётган инновация лойиҳаларига 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатгача, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 50 фоиздан ошмайдиган ставка бўйича имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гаров сифатида харид қилинаётган (ташкил этилаётган) ускуна ҳамда «Яшнобод» технопарки маъмурияти кафолати этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Яшнобод» технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга оширилаётган инновация лойиҳалари бўйича «Яшнобод» технопаркининг бутун фаолият кўрсатиш даврида қуйидагилардан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ, инновация лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуна, хом ашё, материаллар, реактивлар, бутловчи буюмлар ҳамда қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кунлик муддатда «Яшнобод» инновация технопарки тўғрисидаги Низом, технопарк маъмурияти таркиби, «Яшнобод» технопарки резидентларига ер майдонлари ажратиш тартиби, 2017-2018 йилларда «Яшнобод»технопаркида амалга оширилиши таклиф этилаётган инновация лойиҳалари рўйхатини тасдиқлашни ўз ичига олган «Яшнобод» технопарки фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 5 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-5068-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПФ-6198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 446-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 06/18/5348/0789-сон, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон; 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон; 02.04.2021 й., 06/21/6198/0269-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)