1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилган изчил чора-тадбирлар доирасида Тошкент шаҳрида Юнусобод, Сергели ва Яккасарой туманларидаги фойдаланилмаётган корхоналар негизида кичик саноат зоналари барпо этилгани ва муваффақиятли фаолият юритаётгани, уларнинг ҳудудида тўқимачилик, кимё, озиқ-овқат, электротехника маҳсулотлари, мебель, замонавий қурилиш материаллари ҳамда ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 513 та кичик корхоналар фаолият юритаётгани қайд этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2016 йилнинг ўзида ушбу корхоналар томонидан 1,1 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 140 млн АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги товарлар экспорт қилинди, 11 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги рақобатдош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналар ривожланишини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг муҳандислик коммуникациялари ва зарур инфратузилма билан таъминланган алоҳида ҳудудларда тўпланишини таъминлаш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, илмий-техника ва инновацион салоҳиятни мустаҳкамлаш, шу асосда ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлигини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳрида 1-иловада келтирилган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда — КСЗ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, КСЗ ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли 10 йиллик ижарага, кейинчалик ижара муддатини яна 10 йилга узайтириш имконияти билан (лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишувларни бажариш ҳамда барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан) ижара тўловининг қуйидаги имтиёзли ставкалари асосида берилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш майдонлари учун — ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб, ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан, давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкаси миқдорида;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкалари учун — қўшимча коэффициентларни қўлламасдан, Тошкент шаҳридаги ер участкаларидан фойдаланганлик учун юридик шахсларга солинадиган ер солиғининг энг кам ставкаси миқдорида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КСЗ иштирокчиларига давлат хизматлари КСЗ ҳудудларида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар томонидан кўрсатилади;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КСЗ иштирокчиларига улар маҳсулотларини экспорт қилишда кўмаклашиш мақсадида КСЗ ҳудудида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ваколатхоналари ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона солиқ тўловини энг кам миқдордан — эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлаш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талаб КСЗ дирекциясига татбиқ этилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КСЗнинг зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмасини қуриш унинг чегарасига тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети маблағлари, шунингдек, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КСЗ кўчмас мулкига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхоналари томонидан тўлов ундирилмасдан амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КСЗ фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 378-сон қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда КСЗ ташкил этиш мақсадида бир ой муддатда 1-иловага мувофиқ, давлат мулки объектларининг белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилишини, шунингдек таркибида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари бошқарув органлари ва хўжалик бошқаруви органлари мажлисларида фойдаланилмаётган объектларни уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улуши ва хўжалик бошқаруви органлари улушини топширилаётган активларнинг баҳолаш қиймати суммасига тегишлича камайтирган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфига ўтказиш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тошкент шаҳар ҳокимлигига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда 1-иловага мувофиқ, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида КСЗ барпо этиш тўғрисида қарор қабул қилсин ва улар фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лойиҳалаштириш ташкилотларини жалб қилган ҳолда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан КСЗдан ташқаридаги зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, тегишли инфратузилмани барпо этиш, шаҳарсозлик, санитария, ёнғинга қарши, табиатни муҳофаза қилиш талабларига сўзсиз риоя этишни назарда тутадиган тегишли лойиҳа-режа ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этсин ва уларни белгиланган тартибда тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги келишув, ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси (балансда сақловчи номидан) ва КСЗ ҳудудида хизмат кўрсатиш шартномасининг намунавий шаклларини ишлаб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарлари зиммасига КСЗда жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ, электр энергияси, табиий газ (ресурс ва транспорт имкониятларини ҳисобга олган ҳолда) ва бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу қарорга мувофиқ, ташкил этилаётган КСЗда иштирок этувчи ташкилотларни хўжалик юритувчи субъектни КСЗ ҳудудида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан, икки йил муддатга юридик шахсларга солинадиган мулк солиғи ва фойда солиғи, шунингдек ягона солиқ тўловидан (солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаётган субъектлар учун) озод қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган имтиёзлар КСЗ иштирокчилари томонидан энг кам иш ҳақининг 3000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритилгандагина тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КСЗ иштирокчисининг йиллик тушуми энг кам иш ҳақининг 2000 бараваридан кам бўлса, ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган имтиёзлар бекор қилинади, уларни тегишли ҳисобот йили учун қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаш мажбурияти тикланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий ҳажмининг камида 30 фоизи экспортга реализация қилинганда яна икки йилга узайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда қарорнинг ушбу банди билан тақдим этиладиган имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда КСЗ ҳудудида тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказларни ташкил этсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тижорат банкларининг КСЗда иштирок этувчи ташкилотларга банк хизматлари кўрсатиши учун Тошкент шаҳридаги КСЗ ҳудудида 2-иловага мувофиқ, мини-банклар ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Ўзстандарт» агентлиги КСЗда иштирок этувчи ташкилотларга стандартлаштириш, метрология, сифат менежменти тизимларини жорий қилиш, маҳсулотни сертификатлаштириш, маркировкалаш, қадоқлаш масалаларида белгиланган тартибда амалий кўмак кўрсатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва тижорат банкларининг Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари Кафолат жамғармасини (кейинги ўринларда — Кафолат жамғармаси) тузиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, уни шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик улуши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молиявий институтлар, чет эл ҳукумат ташкилотлари ва донорларнинг улушлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кафолат жамғармаси томонидан кафиллик бериш, бўш қолдиқ маблағларини инвестиция қилишдан тушган даромадлар ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Белгилансинки, Кафиллик жамғармаси қуйидаги шартлар бажарилганда тижорат банклари томонидан бериладиган кредитларнинг гаров билан қопланмаган қисми бўйича КСЗ иштирокчиларига таъминот тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражаси йил давомида камида 60 фоиз бўлиши таъминланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмининг камида 10 фоизи йил давомида экспорт қилинганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбуриятлари бўйича кафиллик берилаётган КСЗда иштирок этувчи ташкилотлар бир йилдан кам бўлмаган давр мобайнида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарининг Кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар, идора ва хўжаликлар бирлашмалари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан шакллантирилган КСЗда ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилиши учун тавсия қилинаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати тадбиркорлик субъектларига етказишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда КСЗда ўзлаштирилиши лозим бўлган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар — «йўл хариталари» ишлаб чиқаришини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналар, бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкаларини аниқлаш бўйича ўтказилаётган таҳлил натижалари асосида тақдим этилган асосланган таклифлар асосида ушбу қарорнинг 1-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 18 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-2973-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарида ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

«Совпластитал» АЖ ишлаб чиқариш ҳудуди (1-IV ҳудудлар)
9,4
71,5
«Реле ва автоматика» АЖ ишлаб чиқариш ҳудудининг бир қисми
1,0
5,5
5.
Бектемир кичик саноат зонаси
Собиқ «Мотор заводи» АЖ 2-ҳудудидаги бино ва иншоотлар
5,0
29
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* «Ергеодезкадастр» қўмитаси томонидан аниқлаштириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Топшираётган объектлар ва ҳудудлар «Ўзагротехсаноатхолдинг» билан аниқлаштирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*** Электр техника ва композит материаллар йўналишида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун топширилаётган ҳудудлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
**** Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти билан келишилган ҳолда имконияти чекланган одамлар учун иш ўрни яратувчи корхоналарни жойлаштириш ва, истисно тариқасида, кўчмас мулк ижарасидан тушаётган маблағларни « Choʼtka» МЧЖ ҳисобига ўтказиш учун.