Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда изчил амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, давлат мулки, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган яхлит ёнғин хавфсизлиги тизими шакллантирилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лекин ёнғин хавфсизлиги соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатларига қарамай, бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли, тадбиркорлар, давлат органларининг ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш масалаларига тегишли муносабат шаклланмади, шу билан бирга, ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги назорат фаолиятининг шакл ва усуллари замон талабларига жавоб бермайди. Хусусан, қуйидагилар бу борадаги тизимли камчиликлар сирасига киради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг ўз функционал мажбуриятларини лозим даражада бажармаётгани, малакасиз хатти-ҳаракатларга йўл қўяётган ҳолатлари кузатилмоқда, ушбу лавозимларга тегишли олий маълумоти йўқ ходимларни қабул қилиш тизими пайдо бўлгани, инспекторлар аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан тўлақонли ҳамкорлик қилмаётгани бунга сабаб бўлмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тизимга, шу жумладан, шошилинч хизматлар билан ҳамкорлик қилиш ва ёнғин ўчириш бўлинмаларининг кучлари ва воситаларини бошқариш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелда қабул қилинган «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ҳамда барча даражадаги бўғинларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишдаги қуйидаги асосий йўналишлар ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчидан, ёнғинлар профилактикасининг илғор шакл ва усулларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш орқали ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимини такомиллаштириш, ҳар бир инспектор ўз хизмат мажбуриятларини «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш — энг устувор вазифа» тамойили асосида сўзсиз бажаришини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчидан, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЁХХ) бўлинмаларининг ёнғин назорати ва ёнғин профилактикасини амалга ошириш бўйича фаолиятини ташкил этишнинг ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг асосий вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ва тақсимлашни назарда тутадиган сифат жиҳатдан янги тартибни ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчидан, аҳоли билан яқиндан ишлаш, давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиш орқали ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимига ишончни ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчидан, ёнғин ўчириш кучлари ва воситаларини бошқариш, шунингдек, ёнғинга қарши назорат фаолияти соҳасига замонавий илмий-техника ютуқлари ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчидан, ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш, ходимларнинг касб тайёргарлиги ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчидан, ДЁХХ шахсий таркибида юксак хизмат интизомини таъминлаш, уни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш орқали самарали хизмат қилиш учун шароитлар яратиш.
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига уларга қарашли объект ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқорида кўрсатилган мансабдор шахслар ҳар чоракда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиши, улар доирасида ўзига қарашли объект ва ҳудудларнинг ёнғинга қарши ҳолатини танқидий таҳлил қилиб бориши шартлиги белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЁХХ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида ягона давлат ёнғин назорати органи ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЁХХнинг давлат ёнғин назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича тадбирларни ўтказишда ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун шахсан жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман (шаҳар) ва объектлар ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари)да давлат ёнғин назоратини ва ёнғинлар профилактикасини амалга ошириш бўйича мустақил бўлинмалар (гуруҳлар) ташкил этиш ва ёнғин хавфсизлиги инспекторлари лавозимларини ёнғин ўчириш бўлинмалари таркибидан чиқариш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёнғин хавфсизлиги инспекторларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида уларнинг ҳар бирига хизмат ҳудуди доирасида муайян секторни бириктириш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЁХХ ёнғин техникаси парки ва махсус жиҳозларини узлуксиз янгилаш мақсадида ҳар йили 38 та асосий ёнғинни ўчириш автомобили, стреласининг узунлиги 35 метргача бўлган 6 та ёнғин автонарвони, 1000 та ёнғинни ўчириш енглари комплекти, нафас олиш аъзоларини ҳимоя қиладиган 300 та аппарат ва бошқа ёнғин-техника мулкини харид қилиш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЁХХ техника хизматининг ҳудудий бўлинмаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг махсус техникаси ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва диагностика хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш тўғрисида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бошқармалари (бўлимлари, бўлинмалари) намунавий тузилмалари 8, 9, 10-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобидан ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЁХХнинг шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобидан таъминланадиган бўлинмаларнинг тузилмаси ва штат бирликларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» деб белгилансин ва ДЁХХга қуйидаги вазифалар юклансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳоли, ташкилотлар ва таълим муассасалари ўртасида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш тўғрисида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш, ёнғинларнинг олдини олиш ва муваффақиятли бартараф этиш тадбирларига жамоатчиликни кенг жалб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳалла фаоллари билан биргаликда уйма-уй юриб, тушунтириш ишларини амалга ошириш, уларнинг якунида ёнғинга қарши ҳолат бўйича аниқланган камчиликларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча даражадаги ҳокимлар билан биргаликда содир бўлган йирик ва ўзига хос хусусиятли ёнғинларнинг сабабларини, ёнғин вужудга келишига олиб келган шарт-шароитларни ҳамда тегишли ҳудудлардаги объектларнинг ёнғинга қарши ҳолатини чуқур ва танқидий таҳлил қилишни ташкил этиш, унинг якунида ёнғиннинг олдини олиш ва уни бартараф этиш учун шароитлар яратишга қаратилган «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш, уларнинг раҳбарлари билан ёнғин-тактик ўқув ва машғулотлар, тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет тармоғида ёнғинлар, уларнинг сабаблари ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин содир бўлганда қандай ҳаракат қилиш тўғрисидаги маълумотларни ёритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан келишилган ҳолда муайян марказий ва вилоят телеканалларида ёнғин билан боғлиқ воқеаларни, уларнинг вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини ёритишга бағишланган махсус ахборот кўрсатуви, шунингдек, воқеаларни ёритиш гуруҳлари томонидан тайёрланадиган ёнғин содир бўлган жойлардан уларни бартараф этиш бўйича тезкор репортажларни эфирга узатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар ташкил этилсин ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тасдиқланадиган режа-жадвалларга мувофиқ, тизимли асосда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари иштирокида маҳаллалар ҳудудида ёнғинга қарши машқлар ўтказиш, бунда ёнғинни ўчириш автомобиллари ўтиш йўллари ва сув манбалари ҳолатини ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ёнғинлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирларни баҳолаш ва мониторинг қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ жойлар ва олис аҳоли пунктларида кўнгилли ёнғин ўчириш бўлинмаларини ташкил этишга кўмаклашиш, уларни моддий ва ижтимоий рағбатлантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари тегишлича ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар раислари ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия таркибига ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бошқармалари (бўлимлари, бўлинмалари), давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари киради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комиссия мажлислари ҳар чоракда камида бир марта, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги вазиятдан келиб чиқиб ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот-таҳлил ва бошқа материалларни тайёрлаш, умумлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун масъул ишчи орган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (А. Арипов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда ДЁХХни махсус ёнғин-техника ва тадқиқот ускуналари, алоқа воситалари ва хизмат кийими билан босқичма-босқич таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлашни назарда тутадиган комплекс дастурларни тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда корхоналар, шу жумладан, бозор ва йирик савдо мажмуаларининг ёнғинга қарши ҳолати учун масъул штатда турувчи ва штатдан ташқари мансабдор шахсларининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий рағбатлантириш, шунингдек, ушбу объектларнинг ёнғиндан ҳимоя тизимлари ва воситаларини белгиланган талабларга мувофиқ ҳолатга келтириш тизимини танқидий қайта кўриб чиқсин ва самарали механизмини яратсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда ёнғин хавфсизлиги инспекторлари, шунингдек, юксак касб маҳорати намойиш этаётган, ёнғинларнинг олдини олишга ва ўчиришга салмоқли ҳисса қўшаётган ёнғин ўчириш бўлинмаларининг оддий ходимлари таркиби ва хизматчиларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уч ой муддатда кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ва ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналарини ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш масалаларини кўзда тутувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йилнинг 1 сентябрига қадар Ёнғин ўчириш куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказлари, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа марказлари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар комплексини тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (А. Раматов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда 11-иловада* келтирилган рўйхат бўйича ёнғин-техника маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган давлат унитар корхонасини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилсин ва тегишли таклифлар киритилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 8 — 11-иловалар берилмайди
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Б. Зокиров) билан биргаликда бино, иншоот ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш ва қуришда замонавий ёнғинга қарши ҳимоя техник воситалари қўлланиши таъминлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (У. Розуқулов) икки ой муддатда ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг автомобиллар ва бошқа махсус техника билан манзилли таъминланиши, шунингдек, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва савдо мажмуалари (бозорлар) томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ёнғин автотехникаси ва жиҳозлари харид қилинишини кўзда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (А. Азизов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Х. Мирзоҳидов) ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги (О. Мусаев) билан биргаликда ҳар чоракда марказий ва ҳудудий телеканалларда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг ёнғин содир бўлганда қандай ҳаракат қилиши ҳамда ёнғинларнинг олдини олиш масалалари тўғрисида маълумот берувчи видеолавҳалар ва ҳужжатли фильмлар узатилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов) билан биргаликда босма оммавий ахборот воситаларида ёнғин хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ўтказилган текширувлар натижалари, аниқланган ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиши ҳолатларини ёнғинга йўл қўйган шахсларни кўрсатган ҳолда ёритилишини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЁХХ бошқарув органлари ва бўлинмаларини молиявий ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади, ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этиладиган бўлинмалар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган ДЁХХ бўлинмалари шу ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан таъминланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДЁХХ бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ДЁХХ харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади, шартномалар асосида ташкил этилган бўлинмалар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда ДЁХХ бўлинмаларининг штат жадвали, 2017 — 2025 йилларда офицерлар таркиби лавозимларини тўлдириш режа-жадвалларини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда ёнғин хавфсизлиги инспекторларига малака талаблари ва уларнинг касб лаёқатини баҳолашнинг рейтинг тизимини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда «Ёнғиндаги жасорат учун» ва «Ёнғиндан сақлаш хизмати аълочиси» идоравий кўкрак нишонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Молия вазирлиги (Б. Хўжаев) Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов) билан биргаликда 2018 йилга мўлжалланган Давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йиғма харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда ДЁХХнинг 2018 йилги харажатлар сметасини тасдиқлаш ва рўйхатга олишни назарда тутсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов) Меҳнат вазирлиги (А. Абдуҳакимов) ва Молия вазирлиги (Б. Хўжаев) билан биргаликда икки ой муддатда хориж тажрибасини ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ДЁХХ касбийлаштирилган қисмлари хизматчилари алоҳида лавозимларининг умумбелгиланган пенсия ёшини камайтириш тўғрисида асосланган таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаётган ва ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, техника, алоқа тизимлари ва воситалари, дастурий маҳсулотлар ва бошқа моддий-техник воситалар 2025 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Ушбу ҳужжатга мувофиқ ёнғин хавфсизлигини барча даражада таъминлашга доир фаолиятни такомиллаштириш мақсадида:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига уларга қарашли объектлар ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилди;
юқорида қайд этилган мансабдор шахслар ҳар чоракда ўзларига қарашли объект ва ҳудудлардаги ёнғинга қарши ҳолатни танқидий таҳлил қилиши зарурлиги белгиланди.
Қарорда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» деб белгиланди ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига қуйидаги асосий вазифалар юкланди:
барча даражадаги ҳокимлар билан биргаликда юз берган катта ёнғинлар сабаблари ва уларнинг пайдо бўлишига олиб келган шароитларни чуқур ва танқидий таҳлил қилиш ва ушбу таҳлил якунлари бўйича ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган «Йўл хариталари» тасдиқланади;
давлат аҳамиятига эга алоҳида объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, ёнғин-тактик ўқув машғулотлар ва ушбу объектлар раҳбарлари ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишга доир комплекс тадбирлар ўтказиш;
марказий ва вилоят телеканалларида ёнғинлар билан боғлиқ ҳодисаларни ёритиш бўйича махсус ахборот кўрсатувларини, шунингдек, ёнғин содир бўлган жойлардан ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида тезкор репортажлар тайёрлаб эфирга узатиш.
Мазкур қарорга биноан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар ташкил этилишини алоҳида таъкидлаш зарур.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш, ёнғинларнинг олдини олиш соҳасида давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, қишлоқ жойларда ва олис аҳоли пунктларида кўнгилли ёнғин бўлинмаларини ташкил қилишга кўмаклашиш ва уларни моддий ва ижтимоий рағбатлантириш комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади.