Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПҚ-2878-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПҚ-2878-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 май,
281-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 281-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда):
а) 1-бандда:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 3а-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 12 декабрдаги 256-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 48-50-сон, 488-модда) 3-илова 1-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика пиллачилик тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 15 ноябрдаги ПҚ-512-сон қарори)» 2007 йил 4 январдаги 7-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 13-модда):
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 362-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)