Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилсин;
2016 йил 4 сентябрь якшанба куни иш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 август,
ПҚ-2581-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 8-сон, 248-модда)