Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020 29.06.2000 йилдаги 245-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.06.2000 йилдаги 245-сон
Дата вступления в силу
29.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
Ҳужжат 12.09.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашни таъминлаш, хорижий валюта тушуми манбалари ва миқдорини кенгайтириш ҳамда валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг 2000 йил 1 июлдан бошлаб биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиш механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, ушбу механизм:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли банкларнинг ўз мижозларидан бўш валюта маблағларини шартнома асосида хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда эркин курс бўйича харид қилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 150-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, ички валюта бозорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 7-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 1-сон, 7-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли банклар ўз мижозларига хорижий валютадаги ўз маблағларини ва сотиб олинган маблағларни ҳисобга олиш учун алоҳида валюта ҳисоб рақамлари очадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатли банклар томонидан мижозларнинг буюртманомалари бўйича сотиб олинган, 7 иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз қайтариб сотилиши керак. Марказий банк мулкчилик шаклларидан, хорижий валютани сотиб олиш мақсадлари ва манбаларидан қатъи назар, мазкур талабнинг ваколатли банклар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, ташқи савдо операцияларини амалга оширишда қуйидаги талаблар бажарилиши мажбурийдир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 115-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 115-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 октябрдаги 420-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 178-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказлаштирилмаган экспорт операциялар бўйича тушум тушиши ёки қайта олиб кириш муддати 60 кундан ошиб кетмаслиги керак, муассислар томонидан чет элдаги корхоналарга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шўъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари), шунингдек — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар бўйича эса — 180 кундан ошиб кетмаслиги керак;
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 246-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
валюта тушуми чет элдан тушиши белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин 30 банк кунидан ортиқ кечиктирилишига йўл қўйган юридик шахслар-резидентлар республика бюджети даромадига тушмаган валюта маблағларининг 100 фоизига тенг миқдорда жарима тўлайдилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур қарор чиқишигача ваколатли банклар томонидан ҳисобга олинган контрактларни бажариш илгари белгиланган тартибда 2001 йил 1 январгача амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарорда белгиланган жарима санкциялари қўлланган тақдирда, ташқи савдо операциялари бўйича тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзларни ундириш муддатларидан қатъи назар, юридик шахслар-резидентларга нисбатан айнан ўша контрактлар бўйича такрорий санкциялар қўлланмайди.
(4-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ бешинчи хатбоши қўшилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
валюта маблағларини ваколатли банклар томонидан хорижий валютани сотиб олувчи хўжалик юритувчи субъектларда тегишли сўмдаги маблағлар мавжудлиги тасдиқлангандан кейин сотишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча манбалар ҳисобига республикага хорижий валюта тушуми, мажбурий сотишнинг белгиланган прогноз миқдорлари бажарилиши, биржадан ташқари валюта бозорига энг кўп валюта маблағлари жалб этилиши устидан ҳар ойлик мониторингни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
валютани харид қилиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартиби бузилганлиги учун ваколатли банкларни ички валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ҳуқуқидан 6 ойгача бўлган муддатга вақтинчалик маҳрум қилишгача бўлган жазолар кўллашни назарда тутади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 7 октябрдаги 434-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Юридик шахс-резидентнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
(қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ 6-банд қўшилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига биржа ва ярмарка савдолари орқали миллий валютада амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари механизмини ва уларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштиришга доир таклифларни киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
(Мазкур қарорнинг 6—9-бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ 7—10-бандлар деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2000 йил 29 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
245-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245 сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) хорижий валютадаги тушумни мажбурий тартибда сотадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Корхоналар мажбурий сотишни товарлар ва хизматлар экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумдан амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда хорижий валютадаги тушум деганда экспорт қилинган товарлар ва хизматлар учун корхоналарнинг ваколатли банклардаги ҳисоб рақамларига ва кассаларига амалда тушган хорижий валютадаги пул маблағлари (кейинги ўринларда — тушум деб аталади) тушунилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) воситачилик фаолиятидан даромад олувчи корхоналар учун мажбурий сотиш мақсадлари учун хорижий валютадаги тушум деганда бажарилган битишувлар бўйича олинган воситачилик ҳақи (фоизлар) миқдори тушунилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) банклар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда воситачилик ҳақи кўринишида олинган маблағлар, ваколатли банкларнинг хорижий банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича қўшилган фоизлар, шунингдек банклар томонидан норезидентлардан олинган хорижий валютадаги бошқа даромадлар (маслаҳат хизматлари кўрсатишдан олинган даромадлар, олинган жарималар, пеня ва ҳоказолар) тушунилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) чет элда лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ва оталиқ-монтаж ишларини, шунингдек қурилган объектларни мукаммал тузатиш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техник текшириш ишларини амалга оширувчи, қурилган объектлардан фойдаланиш ва кадрлар тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар бўйича хорижий валютада ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишга лойиҳа қиймати миқдорининг мазкур контрактлар бўйича валюта харажатларидан ортиқ бўлиши тушунилади. Бунда хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш бўйича ҳисоб-китоблар контрактлар бўйича ишлар (ишларнинг босқичлари) тамом бўлгандан кейин амалга оширилади, бу тегишли ҳужжатлар ва тўлов ҳужжатлари билан тасдиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) буюртмачилардан олинадиган аванслар, контрактлар бўйича мажбуриятлар бажарилиши учун асбоб-ускуналар, техника, машиналар, қурилиш материаллари, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш, мутахассисларни хизмат сафарига юбориш учун банклар томонидан бериладиган кредитлар хорижий валютадаги тушум ҳисобланмайди ва мажбурий сотиш ҳисоблаб чиқиладиган базага кирмайди. Мажбурий сотиш миқдорини ҳисоблаб чиқиш, аванс тўловини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачидан барча валюта тушуми тушгандан кейин амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) Суғурталовчилар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда суғурта (қайта суғурта) муддати тамом бўлгандан кейин суғурта товони тўлови, воситачилик ва агентлик тўловлари чиқариб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган суғурталанувчилар (қайта суғурталанувчилар)нинг тўловларини суғурта қилиш сифатида олинган маблағлар, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларидан олинган хорижий валютадаги бошқа тушумлар тушунилади. Хорижий суғурта компаниялари билан операциялар амалга оширилган тақдирда хорижий валютадаги тушум деганда суғурта (қайта суғурта) муддати тамом бўлгандан кейин хорижий қайта суғурталовчига ўтказилиши керак бўлган маблағ; суғурта товони тўлови; воситачилик ва агентлик тўловлари чиқариб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган суғурталанувчиларнинг суғурта тўловлари сифатида олинган маблағлар тушунилади;
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 октябрдаги 420-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 178-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида маҳсулоти олиб келадиган хом ашёни қайта ишлаш, ёхуд божхона назорати остида қайта ишлаш юзасидан контрактлар бўйича хорижий валютадаги тушум деганда резидентлар томонидан хом ашёни қайта ишлаш бўйича норезидентларга кўрсатиладиган хизматлар қиймати тушунилади.
(2-банднинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига асосан «г» — «з» кичик бандлари тегишли равишда «в» — «ж» кичик бандлар деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинади. Мазкур корхоналар, агар ушбу товарларни ўзининг ишлаб чиқариши улуши хўжалик фаолиятидан олинган тушум умумий миқдорининг 60 фоизидан ортиқни ташкил этса, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар деб ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) хайрия мақсадларига ҳадя сифатида тушувчи хорижий валютадаги маблағлар, грантлар, улардан мақсадли фойдаланилган тақдирда, устав сармояга улушлар, шунингдек корхоналарнинг чет элдаги хорижий юридик ва жисмоний шахсларга сотилган акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш учун тушган маблағлар озод қилинади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорига мувофиқ кейинчалик тўлиқ миқдорда Марказий банкка мажбурий сотилган ҳолда Давлат мулки қўмитасининг махсус валюта ҳисоб рақамига ўтказилиши керак бўлган хорижий инвесторлардан корхоналар ёки акциялар пакетлари қиймати учун ҳақ тўлашдан тушган эркин алмаштириладиган валютадаги маблағлар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) хорижий валютадаги кредитлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) валюта бозорида сотиб олинган хорижий валютадаги маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) бажарилмаган импорт контрактлар бўйича қайтариладиган аванс тўловлари озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) микрофирмалар, кичик корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми.
(3-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) давлат активларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул беришда инвестор томонидан хорижий валютадаги пул маблағлари тарзида киритиладиган ва корхонанинг алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиладиган инвестициялар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 сентябрдаги 192-сонли қарори асосида «ж» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 37-38-сон, 385-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 октябрдаги 420-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 178-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги тушум:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) корхоналар бўйича — Ўзбекистон Республикасидан ташқарида божхона тартиботлари, юкларни транспортда ташиш, суғурталаш, экспедиция қилишга, воситачилик ҳақи бўйича харажатлар миқдорига, контрактларга мувофиқ хорижий банкларнинг ва Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кредитлари учун фоизлар, шу жумладан, хорижий валютадаги кафилликлар фоизлари бўйича тўловлар миқдорига (муддати ўтказиб юборилган ва муддати кечиктирилган қарзлар фоизларидан ташқари) камаяди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) банклар бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— банк мижозларининг депозит ҳисоб рақамлари ва омонатларидаги маблағлар қолдиқлари бўйича хорижий валютада тўланадиган фоизлар миқдорига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— хорижий банклардан олинган хорижий валютадаги кредитлар учун фоизлар бўйича тўловлар, шунингдек хорижий банкларнинг хорижий валютада ҳақ тўланган хизматлари қийматига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
— хорижий валютадаги тушумнинг чет элда асбоб-ускуналар ижараси (лизинг) учун ҳақ тўланадиган қисмига камаяди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин алмаштириладиган валютага хом ашё харид қилишга истисно тариқасида рухсат берилган корхоналар бўйича валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш миқдори экспорт қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материалларни республика ичида харид қилиш учун фойдаланиладиган валюта харажатлари миқдорига камаяди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Корхоналар фойдасига хорижий валютада тушган тушум, агар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўзгача рухсат бўлмаса, республика ваколатли банкларидаги ҳисоб рақамига мажбурий ўтказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунинг учун ваколатли банкда корхоналарга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий валютадаги тушумни тўлиқ миқдорда ўтказиш учун хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган иккиламчи (транзит) депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда — транзит валюта ҳисоб рақами деб аталади) очилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий валютадаги тушум мажбурий сотилгандан кейин корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағларни ҳисобга олиш учун хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда — валюта ҳисоб рақами деб аталади) очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Валюта тушумини корхоналарнинг транзит валюта ҳисоб рақамларига ўтказишда ваколатли банклар навбатдаги иш кунидан кечикмай бу ҳақда 1-иловага мувофиқ шакл бўйича уларни хабардор қиладилар (транзит валюта ҳисоб рақамидан кўчирма илова қилинган ҳолда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мажбурий сотилиши керак бўлган маблағ корхоналар томонидан мазкур Тартиб талаблари ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказлаштирилмаган валюта тушумини мажбурий сотиш тушум корхонанинг транзит валюта ҳисоб рақамига тушган санадан бошлаб 5 банк кунидан кечикмай, марказлаштирилган экспорт бўйича эса — 3 банк кунидан кечикмай амалга оширилади. Бунда 500 АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ошмайдиган хорижий валютадаги тушумдан мажбурий сотишни ҳар ўн кунда амалга оширишга рухсат берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдиндан тўланган тўлов (аванслар) корхоналарнинг транзит валюта ҳисоб рақамига тушганда ушбу маблағлар экспорт қилувчиларнинг буюртманомалари бўйича кейинчалик экспорт ҳақиқатда амалга оширилгандан кейин мажбурий сотилган ҳолда валюта ҳисоб рақамларига ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотилган хорижий валютанинг сўмдаги тенг қиймати мажбурий сотиш амалга оширилган санадан бошлаб бир кундан кечикмай корхоналарнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Валюта тушумини мажбурий сотиш учун корхоналар ўзининг валюта ҳисоб рақамлари очилган ваколатли банкларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хорижий валютадаги маблағларни ўтказишга топшириқни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маблағ тушгандан кейин корхоналар белгиланган муддатда мажбурий сотишни амалга ошириш учун топшириқни тақдим этмаган ҳолларда ваколатли банклар валюта маблағларини мустақил сотиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 65-18-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Экспорт қилувчи корхоналарнинг валюта ҳисоб рақамларида маблағлар вақтинча бўлмаган тақдирда ваколатли банклар экспорт қилувчи корхоналар билан экспорт қилишдан келгусида тушадиган валюта тушумлари ҳисобига валютани сотиш юзасидан факторинг шартномалари тузишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Товарлар ва хизматларни марказлаштирилмаган экспорт бўйича сотишдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг 50 фоизи ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ваколатли банклар томонидан валюта тушумининг бир қисми корхоналар томонидан мажбурий сотилиши тартибида сотиб олинган хорижий валютадаги маблағлар белгиланган тартибда биржадан ташқари валюта бозорида операцияларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Пахта толаси экспорти ҳисобига тушувчи корхоналарнинг хорижий валютадаги барча тушуми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотилиши керак.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 1-сон, 7-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк томонидан корхоналар томонидан хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотилиши тартибида сотиб олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта захираларига ўтказилади, унинг балансида ҳисобга олинади ва Ўзбекистон республика валюта биржасида сотиш йўли билан миллий валютани барқарорлаштириш тадбирларига сарфланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ваколатли банклар томонидан марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган экспорт бўйича валюта тушумини ўтказиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш ва мажбурий сотишни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Назорат ва ҳисобот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Корхоналарнинг раҳбарлари валюта тушуми Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда мажбурий сотилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўзда тутилган тадбиркорлик субъектларидан ташқари корхоналар ўзлари жойлашган жойдаги солиқ органларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушуми миқдори ҳисоб-китобини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи кунигача ҳар ойда 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этадилар (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда, 100 ва 50 фоиз мажбурий сотиш бўйича алоҳида).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинган тадбиркорлик субъектлари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмасдан мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушумлари суммасининг ҳисоб-китобини белгиланган шакл бўйича тақдим этадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 197-сонли қарори таҳририда — 2005 й., 32-33-сон, 252-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ваколатли банклар корхоналар томонидан мажбурий сотиш учун хорижий валютадаги маблағлар ўтказилишига топшириқлар ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширадилар ҳамда бир ойда икки марта 16 ва 1-кундаги ҳолатига кўра 2 иш кунидан кечикмай корхоналар томонидан хорижий валюта мажбурий сотилиши тўғрисидаги маълумотларни 4-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда), Марказий банкка эса — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган шакллар бўйича ва муддатларда тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатли банкларнинг минтақавий муассасалари маълумотларни 4-иловага мувофиқ шакл бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари хорижий валютадаги тушум мажбурий сотилиши бўйича ҳисоб-китоблар тўғрилиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан ваколатли банкларнинг иши устидан назоратни амалга оширадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва молия органлари корхоналар томонидан мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги маблағнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва ўз вақтида аниқланиши, шунингдек улар томонидан даромаддан олинадиган солиқ тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Корхоналар экспорт қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар учун товарлар ҳақиқатда юклаб жўнатилган ва хизматлар кўрсатилган кундан бошлаб 60 кун ўтгач, «Ўзмарказимпекс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзсаноатмашимпекс» давлат ташқи савдо компанияси, «Марказсаноатэкспорт» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзинтеримпекс» давлат ташқи савдо компанияси, «Ўзташқитранс» давлат акциядорлик компанияси, «Ўрта Осиё Транс» халқаро автотранспортда юк ташиш давлат-акциядорлик компанияси эса 90 кун ўтгач маблағлар тўлиқ миқдорда тушиши учун жавоб берадилар.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Корхоналарнинг валюта тушуми белгиланган муддатларда тушишини таъминламаган раҳбарларига ва бош бухгалтерларига нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Корхоналар томонидан хорижий валюта хорижий банклардаги ҳисоб рақамларида белгиланган тартибда рухсат берилмасдан сақланиши ёки бошқаларга бериб турилиши валюта тушумини яшириш ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Валюта тушумининг яширилиши ёки бошқаларга бериб турилиши ҳоллари аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 135-моддаси бандига мувофиқ жарималар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Мазкур Тартиб қоидалари бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан уларнинг ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган жарималар қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ваколатли банк‎‎‎
‎___________________________________
‎___________________________________
‎___________________________________

Корхонанинг номи
‎___________________________________ ‎___________________________________‎‎‎
‎___________________________________‎‎‎

‎‎Б И Л Д И Р И Ш Н О М А‎‎‎

200 ______ йил ____________________‎‎‎
‎‎Сизнинг корхонангиз фойдасига __________________________________________________
‎____________________________________________________________________________

‎‎‎(маблағлар рақамда ва ёзув билан, валюта тури)‎‎

‎‎миқдорида маблағ тушди. Ушбу маблағ Сизнинг бизнинг банкимиздаги __________________
‎_____________ рақамли транзит валюта ҳисоб рақамига ўтказилди.
‎‎‎
‎‎Банкка хорижий валютадаги тушумнинг бир қисмини мажбурий сотишга ва қолган маблағни Сизнинг валюта ҳисоб рақамингизга ўтказишга топшириқ тақдим этишингизни сўраймиз.
‎‎Сизнинг эътиборингизни мажбурий сотиш Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган хорижий валюта тушуми миқдоридан амалга оширилишига қаратамиз.

‎‎‎Ваколатли банкнинг
‎ ‎масъул бажарувчиси

‎__________________________‎

(имзо)‎‎‎

М. Ў‎.‎‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Корхонанинг номи
‎‎__________________________________
‎__________________________________‎

Ваколатли банкнинг номи
‎‎_______________________________‎

‎‎‎Хорижий валютадаги тушумнинг ________ фоизи мажбурий сотилишига

‎‎______ -сон Т О П Ш И Р И Қ

200 ___ йил ______________________‎

‎‎________________________________________________________________________________________ тушум умумий
‎(маблағлар рақамда ва ёзув билан, валюта тури)‎

‎‎миқдоридан _____________________________________________________ банк фойдасига
‎‎
бизнинг_________________________________ рақамли транзит валюта ҳисоб рақамимиздан
‎‎мажбурий сотиш учун ______________________________________________________ ни

‎‎(маблағлар рақамида ва ёзув билан, валюта тури)

ҳисобдан чиқаришингизни, _____________________________________________________‎‎

‎‎(маблағлар рақамида ва ёзув билан, валюта тури) ‎‎

‎‎миқдоридаги қолган маблағни ___________________________________________________
‎‎рақамли валюта ҳисоб рақамига ўтказишингизни сўраймиз.
‎‎Валюта тушумидан мажбурий сотишнинг сўмдаги тенг қийматини _____________________
‎ рақамли талаб қилиб олинадиган бизнинг депозит ҳисоб рақамимизга ўтказишингизни сўраймиз.
Корхона раҳбари‎

_______________________________
‎(имзо)

Бош бухгалтер‎

_______________________________ ‎(имзо) ‎

‎М.Ў.‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-ИЛОВА

Корхонанинг штампи‎‎‎‎

Солиқ органининг номи‎‎

Корхонанинг тўлиқ номи‎‎

____________________________‎‎‎‎

_____________________________‎‎‎‎

Солиқ органининг‎ ‎
‎штампи ёки қайди ‎

_____________________________‎‎‎‎

‎‎

_____________________________‎‎‎‎

‎‎

Солиқ тўловчининг
‎идентификация рақами коди

‎‎
‎‎‎Олинди ___________________‎

‎‎
‎200 ______йил ___________________________

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(Ваколатли банкнинг, вилоят, шаҳар, туманнинг номи)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Мажбурий сотилиши керак бўлган валюта тушуми миқдори
‎ҲИСОБ КИТОБИ

‎‎(хорижий валюта бирлиги)

Кўрсаткич‎

Йил бошидан бошлаб‎

_________ ойи учун‎

‎1.‎

‎Хорижий валютада тушган тушум‎
2.‎ Қонун ҳужжатларига мувофиқ камайтирилиши керак
шу жумладан, берилган имтиёзларга мувофиқ (асосий имтиёз кўрсатилсин)‎‎
3.‎ Бир қисми мажбурий сотилиши керак ‎бўлган валюта миқдори ‎(1-қатор — 2-қатор)‎
4.‎ Валюта тушумини мажбурий сотиш ставкаси, фоизларда (100%, 50%)‎
5.‎ Мажбурий сотилиши керак бўлган хорижий валютадаги тушум миқдори, хорижий валюта бирлигида (3-қатор X 4-қатор : 100)‎
6.‎ Амалда сотилади‎
7.‎ Кам сотилди‎

8.‎

Кўп сотилди (ортиқча сотилди)‎

‎Корхона раҳбари‎

(имзо)‎‎

Бош бухгалтер‎

(имзо)‎‎‎

М.У.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-ИЛОВА

‎‎__________________________________________
‎(Ваколатли банкнинг номи)

Корхоналар томонидан хорижий валютадаги 50 фоиз тушум мажбурий сотилиши тўғрисидаги
‎М А Ъ Л У М О Т Л А Р‎‎

Корхоналар номи‎‏

Корхоналар солиқ тўловчи идентификация рақами

Хорижий валюта
‎тушган тушум

Корхоналар томонидан
‎ мажбурий сотилди‎‎

Тушган маблағларнинг умумий миқдоридан биржадан ташқари бозорда сотилади

ҳаммаси

шу жумладан‎‎

ҳаммаси

‎‎шу жумладан

йил бошидан бошлаб‎

ой бошидан бошлаб‎

15 кунда‎

йил бошидан бошлаб‎ ‎

ой бошидан бошлаб‎

15 кунда‎

йил бошидан бошлаб‎

ой бошидан бошлаб‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

‎‎‎К‎орхона раҳбари

‎‎
‎_________________________
‎(имзо)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 90-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 октябрдаги 420-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 178-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига
4 ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарорнинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 26 декабрдаги 538-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон қарори 8-бандининг хорижий валюталарни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияларига эга бўлган корхоналарга ва алмаштириш шохобчалари орқали сотишга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 6-сон, 33-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 6-сон, 31-модда, 12-сон, 78-модда, 13-сон, 90-модда; 2002 й., 1-сон, 7-модда, 19-сон, 150-модда, 22-сон, 180-модда; 2003 й., 1-2-сон, 11-модда, 12-сон, 95-модда, 14-сон, 115-модда, 15-16-сон, 129-модда, 19-сон, 178-модда, 19-сон, 181-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2005 й., 32-33-сон, 246-модда, 32-33-сон, 252-модда; 2006 й., 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 37-38-сон, 385-модда; 2008 й., 52-сон, 515-модда; 2009 й., 7-сон, 69-модда, 10-11-сон, 115-модда; 2011 й., 34-35-сон, 345-модда; 2012 й., 48-49-сон, 536-модда; 2013 й., 6-сон, 70-модда, 43-сон, 572-модда, 46-сон, 603-модда; 2014 й., 41-сон, 506-модда, 50-сон, 590-модда; 2015 й., 52-сон, 646-модда, 52-сон, 647-модда; 2016 й., 6-сон, 56-модда, 9-сон, 91-модда, 27-сон, 330-модда, 46-сон, 530-модда, 51-сон, 584-модда, 51-сон, 585-модда; 2017 й., 5-сон, 64-модда, 17-сон, 304-модда, 18-сон, 322-модда, 20-сон, 369-модда, 25-сон, 543-модда, 28-сон, 654-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон, 30.09.2019 й., 09/19/829/3832-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)