Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020 29.06.2000 йилдаги 245-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.06.2000 йилдаги 245-сон
Дата вступления в силу
29.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
Ҳужжат 12.01.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-573-сон ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сон қонунлари)»ги қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашни таъминлаш, хорижий валюта тушуми манбалари ва миқдорини кенгайтириш ҳамда валюта ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг 2000 йил 1 июлдан бошлаб биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиш механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, ушбу механизм:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банкларининг ўз мижозларидан бўш валюта маблағларини шартнома асосида хорижий валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда эркин курс бўйича харид қилишини;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 150-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, ички валюта бозорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 7-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 1-сон, 7-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банклари ўз мижозларига хорижий валютадаги ўз маблағларини ва сотиб олинган маблағларни ҳисобга олиш учун алоҳида валюта ҳисоб рақамлари очадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тижорат банклари томонидан мижозларнинг буюртманомалари бўйича сотиб олинган, ўн беш иш куни мобайнида фойдаланилмаган хорижий валюта сўзсиз қайтариб сотилиши керак. Марказий банк мулкчилик шаклларидан, хорижий валютани сотиб олиш мақсадлари ва манбаларидан қатъи назар, мазкур талабнинг тижорат банклари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
(3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) экспорт операциялари бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассислар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чет элдаги ташкилотларга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари), шунингдек — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қолган экспорт қилувчилар учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 120 кундан ошиб кетмаслиги керак;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, «эркин муомала учун чиқариш» режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомала учун чиқариш» режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасининг ёки «эркин муомала учун чиқариш» режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари суммасининг ёки «эркин муомала учун чиқариш» режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу қарорда белгиланган жарималар қўлланилган тақдирда, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ундирилиши муддатларидан қатъи назар, айни бир предмет бўйича қарздорлик ва товарлар (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги экспорти ҳажми бўйича тадбиркорлик субъектларига такрорий санкциялар қўлланилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) ташқи савдо контрактининг суғурта полиси бўйича суғурта қопламаси суммаси (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) тадбиркорлик субъектлари ҳисоб рақамига тушганда ушбу ташқи савдо контракти бўйича дебитор қарздорлик суммаси молиявий санкцияларни қўллаш мақсадлари учун тушган суғурта қопламаси суммасига камайтирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги билан биргаликда ички валюта бозори фаолият кўрсатиши устидан назорат ўрнатиш тизимини ишлаб чиқсин ва уни 2000 йил 1 июлдан бошлаб жорий этсин. Ушбу тизим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
валюта маблағларини тижорат банклари томонидан хорижий валютани сотиб олувчи хўжалик юритувчи субъектларда тегишли сўмдаги маблағлар мавжудлиги тасдиқлангандан кейин сотишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
барча манбалар ҳисобига республикага хорижий валюта тушуми, биржадан ташқари валюта бозорига энг кўп валюта маблағлари жалб этилиши устидан ҳар ойлик мониторингни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
валютани харид қилиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартиби бузилганлиги учун тижорат банкларини ички валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ҳуқуқидан 6 ойгача бўлган муддатга вақтинчалик маҳрум қилишгача бўлган жазолар кўллашни назарда тутади.
(5-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Юридик шахс-резидентнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
(қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ 6-банд қўшилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига биржа ва ярмарка савдолари орқали миллий валютада амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари механизмини ва уларни ҳисобга олиш тизимини такомиллаштиришга доир таклифларни киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
(Мазкур қарорнинг 6—9-бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ 7—10-бандлар деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2000 йил 29 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
245-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 13-сон, 90-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 октябрдаги 420-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 178-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорига
4 ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарорнинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 14-сон, 115-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 26 декабрдаги 538-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон қарори 8-бандининг хорижий валюталарни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияларига эга бўлган корхоналарга ва алмаштириш шохобчалари орқали сотишга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 6-сон, 33-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 6-сон, 31-модда, 12-сон, 78-модда, 13-сон, 90-модда; 2002 й., 1-сон, 7-модда, 19-сон, 150-модда, 22-сон, 180-модда; 2003 й., 1-2-сон, 11-модда, 12-сон, 95-модда, 14-сон, 115-модда, 15-16-сон, 129-модда, 19-сон, 178-модда, 19-сон, 181-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда; 2005 й., 32-33-сон, 246-модда, 32-33-сон, 252-модда; 2006 й., 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 37-38-сон, 385-модда; 2008 й., 52-сон, 515-модда; 2009 й., 7-сон, 69-модда, 10-11-сон, 115-модда; 2011 й., 34-35-сон, 345-модда; 2012 й., 48-49-сон, 536-модда; 2013 й., 6-сон, 70-модда, 43-сон, 572-модда, 46-сон, 603-модда; 2014 й., 41-сон, 506-модда, 50-сон, 590-модда; 2015 й., 52-сон, 646-модда, 52-сон, 647-модда; 2016 й., 6-сон, 56-модда, 9-сон, 91-модда, 27-сон, 330-модда, 46-сон, 530-модда, 51-сон, 584-модда, 51-сон, 585-модда; 2017 й., 5-сон, 64-модда, 17-сон, 304-модда, 18-сон, 322-модда, 20-сон, 369-модда, 25-сон, 543-модда, 28-сон, 654-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон, 30.09.2019 й., 09/19/829/3832-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)