Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий вилояти Қизилтепа туманида тажриба тариқасида пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 мартдаги 158-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Республикада қайта ишловчи корхоналар билан фермер хўжаликларининг узвий боғлиқлигини таъминлаш орқали пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, қишлоқ жойларда енгил саноат тармоғини янада ривожлантириш учун Навоий вилояти Қизилтепа туманида тажриба майдонларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий вилояти Қизилтепа туманида тажриба тариқасида пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 мартдаги 158-сон қарорининг 2-бандидаги «2000 гектар» сўзлари «8700 гектар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Навоий вилояти ҳокими К.Б. Турсунов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 май,
255-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 18-сон, 327-модда)