1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сонли «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва тугатилишининг ҳуқуқий асосларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларини тартибга солади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Деҳқон хўжалиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация қилади.
(1-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятида ёлланма меҳнатдан доимий асосда фойдаланиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Деҳқон хўжалиги аъзолари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги аъзолари жумласига биргаликда яшаётган ва деҳқон хўжалигини биргаликда юритаётган оила бошлиғи, унинг хотини (эри), болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, тарбияга олган болалари, ота-оналари, меҳнатга қобилиятли ёшга етган бошқа қариндошлари киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Деҳқон хўжалиги бошлиғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда деҳқон хўжалиги номидан шу хўжалик бошлиғи иш кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги бошлиғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган оила бошлиғи ёки оиланинг муомалага лаёқатли аъзоларидан биридир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигининг бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт бўлмаганда у ўз мажбуриятларини бажариш ваколатини шу хўжалик аъзоларидан бирига беришга ҳақлидир.
(4-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Деҳқон хўжалигини ташкил этиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги ихтиёрийлик асосида тузилади ҳамда фуқарога белгиланган тартибда ер участкаси берилганидан ва деҳқон хўжалиги давлат рўйхатига олинганидан кейин ташкил этилган ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 55-моддасига қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва дов-дарахтлар билан қопланмаган ўрмон фонди ерларида, шунингдек захира ерларда ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасини олишга муҳтож бўлган фуқаролар яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимига оиласининг таркибини ва ер участкасининг мўлжалланган жойини кўрсатган ҳолда ариза беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) ҳокими ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг хулосаси асосида деҳқон хўжалигини юритиш учун фуқароларга ер участкалари бериш тўғрисида қарор қабул қилади ёки аризачига ер участкаси бериш бўйича асослантирилган рад жавобини юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.
(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Деҳқон хўжалигини давлат рўйхатига олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигини давлат рўйхатига олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Деҳқон хўжалиги бошлиғига Ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»га қаранг.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар давлат рўйхатига олиш белгиланган муддатда амалга оширилмаган ёки деҳқон хўжалиги бошлиғи асоссиз деб ҳисоблайдиган сабабларга кўра рад этилган бўлса, хўжалик бошлиғи судга мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар бир деҳқон хўжалигини Хўжалик китобига киритиб, унда деҳқон хўжалигининг таркиби, хўжалик бошлиғи ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс, шунингдек хўжаликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли (юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмасдан) тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб қўяди.
(6-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИГА ЕР БЕРИШ. ЕРГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ, ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИ
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Томорқа ер участкаси
[СПиТ:
1.Ер ҳуқуқи / Томорқа ер участкаси]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томорқа ер участкаси — қишлоқ хўжалик маҳсулотини эркин савдо ҳамда оила эҳтиёжлари учун етиштириш, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилиши ҳамда уй-жойни ободонлаштириш мақсадида оила аъзоларидан бирига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ўлчамларда ажратиб бериладиган ер участкасидир.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 55-моддасига қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати билан гувоҳлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Деҳқон хўжаликларига ер бериш шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача ўлчамда, чўл ва саҳро минтақасида эса суғорилмайдиган яйловлардан 1 гектаргача ўлчамда берилади. Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди. Бунда деҳқон хўжалиги юритиш учун бериладиган ер участкасининг ўлчами якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари иморатлар ва иншоотлар қуриш ҳуқуқисиз берилади. Мазкур қоида якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга илгари берилган ёки бериладиган ер участкаларига татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 гектар доирасида ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кимошди савдоси асосида реализация қилиниши мумкин.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигига ажратилган ернинг чегаралари натурада (жойнинг ўзида) ер тузиш хизмати органлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер участкасидан оқилона ва самарали фойдаланаётган деҳқон хўжалигига туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва реализация қилиш, озуқа етиштиришни ташкил этиш, шунингдек яйлов яратиш учун қисқа муддатли ижарага қўшимча равишда ер участкалари берилиши мумкин.
(8-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги юритиш учун фуқароларга ер участкаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигининг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 39, 40-моддаларига қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кредит олиш учун гаровга қўйилиши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигига берилган ер участкаси бўлиниши мумкин эмас.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ер участкасининг ўлчами ва чегаралари фақат деҳқон хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи шу хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида, деҳқон хўжалиги фаолиятини давом эттириш истагида бўлган хўжалик аъзоларидан бирига мерос бўйича ўтади. Деҳқон хўжалиги бошлиғи меҳнат қобилиятини тўла йўқотган тақдирда, ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи хўжалик аъзоларидан бирига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда топширилади.
(9-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигининг ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда, фақат бошқа тенг қимматли ер участкаси берилиб, дов-дарахтларнинг, бузилаётган бинолар ва иншоотларнинг бозор қиймати қоплангандан кейин ёхуд улар бошқа жойга кўчирилгандан ёки ўзга бинолар ва иншоотлар қурилгандан кейин ҳамда бошқа барча зарарларнинг (бой берилган фойдани қўшган ҳолда) ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тўла ҳажмда қоплангандан кейин йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 206-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36—38-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган «Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида»ги низомга қаранг.
(9-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжаликлари ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкаларини ёки ушбу ер участкаларининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга вақтинча фойдаланишга бериши мумкин. Ер участкасидан вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади. Бунда деҳқон хўжаликларининг ушбу ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-639-сонли Қонунига асоан еттинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2020 й., 03/20/639/1342-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Ер участкасидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи тариқасида ундирилади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ХVI бўлими («Ер солиғи»).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Сув истеъмоли
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжаликларининг сув истеъмоли уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланадиган сув объектларидан сув олиш лимитлари асосида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигига бериладиган сувнинг сарфини ҳисобга олиш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби, шунингдек мазкур солиқ бўйича имтиёзлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низомга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ХVII бўлимига («Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ») қаранг.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИНГ ҲАМДА УНИНГ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Деҳқон хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига берилган ер участкасида деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини мустақил ташкил этиш;
(12-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етиштирилаётган ва реализация қилинаётган маҳсулотга мустақил равишда баҳо белгилаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзи етиштирган маҳсулотни, шу жумладан бу маҳсулотни истеъмолчиларга ўз хоҳиши бўйича реализация қилиш ҳуқуқини тасарруф этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга сотиш учун ва эркин савдога мўлжалланган акцияларни сотиб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан кимошди савдоси асосида сотиб олинган ҳуқуқни гаровга қўйиш.
(12-модданинг биринчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги қуйидагиларни бажариши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкасидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш;
(12-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий объект бўлмиш ерга зарар етказмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер участкасини асраш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш юзасидан сарф-харажатлар қилиш;
(12-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
янги берилган ер участкасидан, агар қонун ҳужжатларида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, бир йил ичида фойдаланишга киришиш;
(12-модданинг иккинчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-506-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2018 й., 03/18/506/2356-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агротехника талабларига, белгиланган режим, сақлаш вазифаси ва сервитутларга риоя этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деҳқон хўжалигининг мажбуриятлари ва қарзлари бўйича тўла жавобгар бўлиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик аъзолари учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун ҳужжатларида деҳқон хўжалигининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Деҳқон хўжалиги бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деҳқон хўжалиги номидан ишончномасиз иш кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишончномалар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банкда ҳисобварақлар очиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги бошлиғи деҳқон хўжалигининг ҳамда унинг аъзоларининг манфаатлари ҳимоя қилинишини ва ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги бошлиғи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги аъзолари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик аъзолари ўртасидаги шартнома шартларига кўра биргаликда ёки якка тартибда фойдаланиладиган даромаддан ўз улушини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиш ва ижтимоий таъминланиш, шунингдек товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун деҳқон хўжалигида сарфланган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб борилган тақдирда меҳнат стажига киритилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарори билан тасдиқланган «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги низом.
(14-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги аъзолари деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун ҳужжатларида деҳқон хўжалиги аъзоларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИНИНГ МОЛ-МУЛКИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Деҳқон хўжалигининг мулки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзига қарашли уй-жойлар, хўжалик иморатлари, қишлоқ хўжалик экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва моллар, паррандалар, қишлоқ хўжалик техникаси, асбоб-ускуна ва ашё-анжомлари, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектларига, шунингдек бошқа мол-мулкларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш фаолияти натижасида етиштирилган маҳсулотга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олинган даромадга (фойдага);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунда тақиқланмаган асосларда эга бўлинган бошқа мол-мулкка мулкдордир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Деҳқон хўжалигининг мол-мулкига бўлган мулк ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигининг ўзига қарашли мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи давлат ҳимоясидадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигининг мол-мулки, агар унинг аъзолари ўртасидаги келишувга биноан умумий улушли мулк ташкил этиш назарда тутилган бўлмаса, унинг аъзоларига умумий биргаликдаги мулк асосида қарашли бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигининг мол-мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мол-мулкни ҳосил қилиш, кўпайтириш, олиш, сотиш, уни ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга.
(16-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Деҳқон хўжалигининг маблағлари ва ҳисоб-китоблари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш учун банк муассасасида ҳисобварақлар очиш ҳуқуқига эга. Деҳқон хўжалигининг ҳисоб-китоб ҳисобварағидан маблағларни фақат унинг розилиги ёки суднинг қарори билан ҳисобдан чиқариш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Деҳқон хўжалигининг мол-мулкини мерос қилиб қолдириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигининг мол-мулки фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ мерос қилиб қолдирилади. Хўжаликда фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома берилганлик учун давлат божи тўлашдан озод этиладилар.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг V-бўлимига («Ворислик ҳуқуқи») қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-БОБ. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилиши ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қонунларда тақиқланмаган ҳар қандай тури, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган ва реализация қилаётган маҳсулот сифатига оид амалдаги норматив ва стандартларга, экологияга, санитарияга оид ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа талаб ва қоидаларга риоя этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжаликларининг хўжалик фаолиятига, шу жумладан улар томонидан агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот турларини танлашда, унинг нархини ва уни реализация қилиш йўналишларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддасига қаранг.
(19-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) натижасида, шунингдек бундай органлар, ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг деҳқон хўжалигига нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларни лозим даражада бажармасликлари оқибатида деҳқон хўжалигига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 15, 324—339, 985, 989 ва 990-моддаларига, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддасига қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахс тариқасида рўйхатга олинган деҳқон хўжалиги ташқи иқтисодий фаолиятни бошқа шаклларда хўжалик юритувчи корхоналар билан тенг шартларда амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Деҳқон хўжалигида меҳнат
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигининг фаолияти хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Деҳқон хўжалигидаги муайян ишни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида вақтинча жалб этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигининг аъзолари деҳқон хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда бадаллар тўланган тақдирда давлат ижтимоий суғуртасидан ўтказилиши лозим.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигининг барча аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб бораётган деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат фаолияти ҳисобини деҳқон хўжалиги бошлиғи юритади.
(20-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигида ишланган вақт давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида меҳнат дафтарчасини белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда меҳнат стажига қўшилади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарори билан тасдиқланган «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги низом, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 402, 29.01.1998 й.) қаранг.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрдаги ЎРҚ-254-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 35-36-сон, 300-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида), бошқа қишлоқ хўжалиги ёки ўрмон хўжалиги корхонасида, муассасасида, ташкилотида ишлаётган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат фаолияти ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўлаши ҳисобини юритиш тегишинча мазкур кооператив (ширкат хўжалиги), корхона, муассаса ва ташкилот томонидан амалга оширилади.
(20-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги аъзоларига ижтимоий суғурта бўйича давлат нафақалари ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарори билан тасдиқланган «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги низомга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Маҳсулотни деҳқон хўжалиги томонидан реализация қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотни реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномалари тузиш ҳуқуқига эга. Тарафлар шартнома мажбуриятлари бузилган тақдирда, қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24-бобига («Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик»), Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг V-бўлимига («Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик») қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотга бозордаги талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб мустақил равишда баҳо белгилайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.06 Юридик шахслар бирлашмалари (ассоциациялар, уюшмалар ва ҳ.к.)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Деҳқон хўжаликларининг биргаликдаги фаолияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжаликлари ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улушли (пай) асосда маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича кооперативларга (ширкатларга), жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурийдир.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 03/19/533/2885-сон)
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Деҳқон хўжалигини кредитлаш ва суғурталаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахс ташкил этган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари фаолиятни амалга ошириш учун кредит олишлари, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ва пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ва шартнома шартларида, шу жумладан деҳқон хўжаликларини кредитни узишнинг зарур гаров, суғурта ҳамда бошқа кафолатларини таъминлаган ҳолда имтиёзли кредитлашга жалб этишлари, шунингдек хусусий кичик тадбиркорлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзларнинг барча турларидан фойдаланишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигини ишлаб чиқариш аҳамиятига молик объектлар қурилиши, асосий ишлаб чиқариш воситаларини харид этиш учун узоқ муддатли кредитлаш ва жорий ишлаб чиқариш фаолияти учун қисқа муддатли кредитлаш кредит шартномаси асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги ўзига қарашли ва ижарага олинган ишлаб чиқариш воситаларининг, қишлоқ хўжалиги экинзорларининг (кўчатзорларининг), кўп йиллик дов-дарахтларнинг, етиштирилган маҳсулотнинг, хом ашёнинг, материалларнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфини, тадбиркорлик хавфини, шунингдек шартномаларни бузганлик учун ўзининг жавобгарлик хавфини ихтиёрийлик асосида суғурта қилдиради ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда суғурта товони олади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш
(25-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва уни реализация қилиш билан шуғулланувчи деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари деҳқон хўжалигини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
(25-модда учинчи қисмининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маиший аҳамиятга молик объектлари бўлмаган ҳудудда деҳқон хўжаликлари ташкил этилганида уни бирламчи ободонлаштириш (йўллар, электр узатиш ва алоқа линиялари қуриш, сув билан таъминлаш, газлаштириш, телефонлаштириш, радиолаштириш, ер тузиш, ерларни мелиорациялаш) ишларини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деҳқон хўжаликларига ишлаб чиқариш объектлари ва турар жойларни барпо этишда ёрдам кўрсатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деҳқон хўжалиги учун керакли мол-мулк ва ишлаб чиқариш воситаларини биржаларда, ярмаркаларда, бозорларда юридик ва жисмоний шахслардан олишда кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
навли уруғлик ва қишлоқ хўжалик экинларининг кўчат материалларини, органик ва минерал ўғитларни, қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситаларини етказиб бериш юзасидан давлат агротехника хизмати кўрсатиш тизими орқали техникавий хизмат кўрсатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қишлоқ хўжалиги техникаси, асбоб-ускуналари ва ашё-анжомларини лизинг асосида олишда кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорва моллар ва паррандалар боқиш учун шартнома асосида аралаш озуқа ажратади, ёш чорва моллар ва паррандалар, зотдор қорамоллар олишда кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
деҳқон хўжаликларининг чорва молларига ветеринария хизмати кўрсатиш учун зарур шароитлар яратади;
(25-модданинг учинчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари деҳқон хўжалигига берилган ерлардан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширадилар ҳамда ердан самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрадилар.
(25-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шу жумладан ерларга ишлов берилишининг ҳолати, уруғлар, кўчатлар ва дарахтларнинг экилиши, иссиқхоналар қурилиши, чорва ва парранданинг кўпайтирилиши юзасидан уйларни айланиб чиқиш орқали мунтазам равишда мониторинг ўтказишга ҳақли.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-533-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2019 й., 03/19/533/2885-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Деҳқон хўжалиги фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиб боради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги аъзолари деҳқон хўжалиги мол-мулки етарли бўлмаганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ деҳқон хўжалигининг мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли мол-мулк билан солидар равишда субсидиар жавобгар бўлади.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат деҳқон хўжалигининг мажбуриятлари бўйича, деҳқон хўжалиги эса давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31-модда. Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалиги қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик аъзоларининг ва унда вақтинчалик асосда ишлаётган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига улар меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган деҳқон хўжалигида маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Деҳқон хўжалигининг ҳамда унинг аъзоларининг ердан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлиги қонун ҳужжатларида белгиланади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60, 65, 67—69-моддаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 197-моддасига қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1998 йил 30 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа