Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2024 10.04.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2873
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг буйруғи, 10.04.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2873
Дата вступления в силу
17.04.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 27.08.2024
Ҳужжат 17.04.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2873]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 августдаги 24-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3553, 27.08.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош директор А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 27 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 27 мартдаги 17-сон буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) амал қилиш муддатини узайтириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) талабнома берилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати гувоҳнома амал қилаётган охирги йил мобайнида унинг эгаси томонидан берилган аризага биноан ҳар сафар ўн йилга узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Патент божлари ва тўловлари ставкаларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани бериш муддати гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин олти ой мобайнида гувоҳнома эгаси берган илтимосномага биноан, қўшимча патент божини тўлаш шарти билан узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани тақдим этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Агентликка мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклда, гувоҳноманинг эгаси ёки гувоҳнома эгасининг ишончномаси билан патент вакили томонидан тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза гувоҳнома эгаси ёки патент вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан ариза лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
патент вакили орқали ариза берилган тақдирда гувоҳнома эгасининг ишончномаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс мазкур жўғрофий объектда эканлигини ва гувоҳномада кўрсатилган хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганда гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар амалга оширилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита тақдим этилади ёки почта орқали юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида барча ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ келганида гувоҳноманинг амал қилиши муддати узайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ушбу Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, гувоҳнома эгасига мавжуд камчиликларни бартараф этиш тўғрисида Агентлик томонидан сўров юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гувоҳнома эгаси сўров жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида мавжуд бўлмаган ҳужжатларни ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда тақдим этиши лозим. Бунда аризани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши камчиликлари бартараф этилган ҳужжатлар Агентликка келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Мавжуд бўлмаган ҳужжатлар ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлардаги камчиликлар бартараф этилиб, Қоидаларнинг 11-бандида кўрсатилган муддат ичида тақдим этилмаган тақдирда, Агентлик томонидан гувоҳнома эгасига гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги билдиришнома устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Аризани қаноатлантириш рад этилган тақдирда гувоҳнома эгаси гувоҳноманинг амал қилиш муддати ёки мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган муддат ўтмаган бўлса, Агентлик билдиришномасида назарда тутилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қўшимча патент божи тўламасдан такроран гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза тақдим этиши мумкин. Бунда мазкур Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, Агентлик томонидан сўров юборилмаган ҳолда аризани қаноатлантириш рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, гувоҳноманинг амал қилиши муддати узайтирилмайди. Мазкур ҳолатда Қонунда белгиланган тартибда товар белгисини ва хизмат кўрсатиш белгисини ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатга олиш умумий асосларда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар Товар белгилари давлат реестрига ёки Товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрига киритилади ва Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Гувоҳноманинг амал қилиши муддати узайтирилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин Агентлик гувоҳнома эгасига уч кун ичида «Гувоҳномага илова»ни юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидаларига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига
‎_______________________________
‎(Ф.И.О., ёки юридик шахснинг номи) _______________________________

‎‎
‎Манзил: ________________________ Телефон: _______________________
‎ ‎


‎‎‎АРИЗА


‎‎
‎‎— товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир

‎‎
‎‎— товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги

‎‎________ — рақамли гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириб беришингизни сўрайман.

Илова қилинаётган ҳужжатлар: (кераклиси [X] билан қайд этилсин)
‎‎


‎‎

‎‎— гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

‎‎— товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс мазкур жўғрофий объектда эканлигини ва гувоҳномада кўрсатилган хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


‎‎
‎‎— гувоҳнома эгасининг ишончномаси*.

‎‎Гувоҳнома эгаси (ёки патент вакили) _________________________________

______‎

‎‎‎‎(Ф.И.О., ёки юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.)

(имзо)‎

‎‎Сана ______________

‎‎(М.Ў.) (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза патент вакили томонидан тақдим этилганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 260-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.11.2017 й., 10/17/2873-1/0270-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон)