17.02.2017 йилдаги ПҚ-2789-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиётнинг инновацион ривожланишида академик фаннинг аҳамиятини янада ошириш, Фанлар академиясининг нуфузини юксалтириш ва фаолиятини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни бошқариш ва тартибга солишнинг ягона тизимини шакллантириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ўрнини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Фанлар академиясининг асосий вазифа ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
табиий, техник ва ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илм-фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси механизмларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, фан ва технологияларни ривожлантиришнинг, давлат илмий-техник дастурларининг устувор йўналишларини шакллантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жаҳон ва республика илм-фан ютуқларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, улардан Ўзбекистон Республикаси манфаатлари йўлида фойдаланиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимиз илм-фани, илмий салоҳияти, фан ва техника ютуқларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий мамлакатларнинг фанлар академиялари, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва жамғармалари билан халқаро ҳамкорлик қилиш, халқаро илмий форум ва конференциялар ташкил этишда ва ўтказишда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академияси муассасаларининг илмий салоҳияти ва моддий-техник базасидан фойдаланган ҳолда, юқори малакали кадрлар тайёрлашда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини ривожлантириш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги ПФ-144-сонли Фармонига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2022 й., 06/22/144/0457-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институтини Фанлар академияси тасарруфига ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Математика институти негизида В.И.Романовский номидаги Математика институтини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Миллий университети Физика факультетининг тегишли лабораториялари ва ноёб объектлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Радиация хавфсизлиги маркази негизида Ядро физикаси институтини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент давлат техника университети Муҳандислик-физика факультетининг тегишли лабораториялари негизида У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Тармоқ машинасозлиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази негизида М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Полимерлар кимёси ва физикаси илмий-тадқиқот маркази негизида Полимерлар кимёси ва физикаси институтини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази негизида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд шаҳридаги Археология институти ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институтининг Тошкент бўлими негизида Я.Ғуломов номидаги Археологик тадқиқотлар институтини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Ўзбек тили ва адабиёти музейи негизида Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи жамоатчилик кенгашини Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи жамоатчилик кенгашига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ Фанлар академияси тасарруфига ўтказилсин, у Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича жамоатчилик кенгашининг ишчи органи этиб белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Фанлар академияси Навоий бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академияси Навоий бўлимини сақлаш, шунингдек унинг амалий ва инновацион тадқиқотларини амалга оширишга йўналтирилган харажатлари «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонасининг ҳисобидан, шу жумладан, тегишли илмий-технологик ишланмаларни жорий этиш натижасида олинган соф фойданинг 10 фоизи миқдори эвазига қопланиши белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилансинки, қайта ташкил этилган Фанлар академияси илмий муассасалари юридик шахс мақомига эга давлат муассасасидир, улар аввал ўзлари тасарруфида бўлган вазирлик ва идоралар негизидаги илмий муассасаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Илм-фаннинг устувор йўналишлари ривожланишини таъминлаш, шунингдек илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш мақсадида Фанлар академияси бошқарув аппарати тузилмасида физика-математика ва техник фанлар, кимё-биология фанлари, ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича бўлимлар ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими раиси, Хоразм Маъмун академияси раиси ва Фанлар академияси Навоий бўлими раиси ўз мақомига кўра Фанлар академиясининг вице-президентига тенглаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Амалиётга шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари Фанлар академиясининг ассоциациялаштирилган аъзоси бўлишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-390-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/390/1228-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
192. Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан олинган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган илмий-лаборатория ускуналари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилмайдиган бутловчи ва харажат материаллар, қурилиш техникаси, кичик механизация воситалари, материал ва ускуналар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
(192-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инновацион ривожланиш вазирлиги қарорларига мувофиқ Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан олинган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларига бепул топширилаётган илмий лабораториялари учун илмий ускуналар, зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар солиққа тортилмайди;
(192-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари давлат бюджети ҳисобидан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажаришда фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади.
(191-192-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармонига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий лабораторияларни жиҳозлаш ва олимларнинг хорижий стажировкаларини ташкил этиш учун чет эл кредитлари ва грантларини жалб этиш бўйича халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар билан тизимли иш олиб борсинлар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академиясининг илмий тадқиқотлар якунлари бўйича салмоқли натижаларга эришган олимларни тақдирлаш учун Фанлар академиясининг илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, Фанлар академиясининг илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушган соф фойданинг 10 фоизи миқдоридаги чегирма ҳисобидан шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мазкур қарор ижросини таъминлашга қаратилган, жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли олий таълим муассасалари билан чуқур интеграцияни таъминлаган ҳолда Фанлар академияси тасарруфига ўтказилаётган ҳамда унинг таркибида қайта ташкил этилаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фан ва технологиялар давлат комиссияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси, Фанлар академиясининг Навоий бўлими, Фанлар академиясининг илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 17 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-2789-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-390-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/390/1228-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ-390-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/390/1228-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ШАРҲ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришнинг барқарор тизими яратилди. Мамлакатда салоҳиятли илмий мактаблар яратилди, илмий лаборатория ва кафедралар, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, вазирлик ва идоралар ҳамда республика миқёсидаги илмий-техник ва эксперт кенгашлари шаклидаги кўп тармоқли илмий-ташкилий инфратузилма фаолият юритмоқда

Айниқса сўнгги йилларда илмий-тадқиқот фаолиятининг моддий-техник салоҳиятини мустаҳкамлаш ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган салмоқли ишлар амалга оширилди. Бир қатор янги илмий-инновацион тузилмалар — Геномика ва биоинформатика маркази, Халқаро қуёш энергияси институти, Кембридж университети иштирокида Юқори технологиялар маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш тизимида Фанлар академияси ҳақли равишда фундаментал тадқиқотлар етакчиси сифатида алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳозирги кунда Фанлар академияси тизимида салмоқли интеллектуал салоҳият мужассамланган. Шунинг учун ҳам давлатимиз томонидан академик фаннинг мамлакат иқтисодиётини инновацион ривожлантиришдаги ролини кучайтириш, Фанлар академиясининг илмий-инновацион фаолиятини такомиллаштириш ва мавқеини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.

Ушбу эътиборнинг ёрқин кўриниши сифатида мамлакатимиз Президентининг давлат раҳбари сифатидаги биринчи учрашуви айнан илм ҳамжамияти – республика академиклари ва етакчи олимлари билан бўлганлигини таъкидлаш жоиз. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб академикларга энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқлардан озод этилган ойлик гонорар белгиланди. Бундан ташқари, улар учун санаторий муассасаларида ҳар йили бепул соғломлаштириш курсидан фойдаланиш ҳуқуқи назарда тутилди. Академиклар илмий, таълим ва ишлаб чиқариш жараёнларига кенг жалб этилиб, уларга юқори малакали кадрлар тайёрлашда фаол иштирок этишлари учун зарур имкониятлар яратилди.

Шу билан бирга, илмий-техник салоҳиятнинг ҳозирги кундаги аҳволи, кадрлар билан таъминланганлиги, илмий-тадқиқот фаолиятининг моддий-техника, тажриба ва лаборатория базаларининг ривожланиш даражаси мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг жадал суръатларидан ортда қолмоқда. Қатор тадқиқот йўналишлари бўйича миллий илм-фанимиз, айниқса академик фаннинг рақобатбардошлигини юқори ҳалқаро даражаларга мос келтириш зарурати ҳам юзага келди.

Илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини молиялаштириш тизимида бир қатор муаммолар мавжуд. Натижада, илмий фаолият нуфузи бирмунча пасайиб, иқтидорли ёшларнинг бошқа соҳаларга кетиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда, илмий кадрларнинг ўртача ёши ортиб бориши тенденцияси сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан, давлат илмий-техника дастурларини шакллантириш, амалга ошириш ва мониторингини юритиш жараёнларини мувофиқлаштирувчи ягона тизимнинг мавқеи ва салоҳиятини тиклаш, олимларга кенг кўламли илмий изланишларни амалга оширишлари учун барча зарур шароитларни яратиш бугунги куннинг ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб вазифаларидан бирига айланди.

Таъкидлаш лозимки, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этишга таълим ва фан соҳасини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, республика вилоятларида бўлиб ўтаётган халқ билан бевосита мулоқот пайтида Президентимиз томонидан барча ҳудудларда илм-фан салоҳиятини тиклаш, ҳудудларнинг комплекс ривожланишини таъминлашда мавжуд интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда. Ушбу вазифаларни амалга оширишда илмий изланишларни ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг реал муаммоларига йўналтириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий интеграцияни таъминлаш, ўз навбатида, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан олимларнинг илмий-технологик ишланмаларини амалиётга жорий қилиш самарадорлигини ошириш механизмларини яратиш масалалари ўта муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур соҳада тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан кенг кўламли миқёсдаги аниқ мақсадли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Жумладан, қарорга кўра замонавий талаблар асосида Фанлар академиясининг асосий вазифа ва фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Бундан ташқари, илмий-тадқиқот инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Фанлар академияси таркибида бир қатор илмий-тадқиқот муассасалари ташкил қилиниб, қатор муассасалар академия тасарруфига қайтарилган. Ўз навбатида, бу тадбирлар Фанлар академияси томонидан кенг кўламли фундаментал тадиқотлар олиб борилишини таъминлаш, турли фан тармоқлари бўйича мавжуд илмий салоҳиятни мужассамлаш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг долзарб муаммоларига сафарбар қилиш имкониятини яратади.

Қарорда Фанлар академияси бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди, унинг таркибида физика-математика ва техника фанлари, кимё-биология фанлари ва ижтимоий-гуманитар фанлар бўлимлари ҳамда Фанлар академиясининг Навоий бўлимини ташкил этиш кўзда тутилди. Бу мазкур фан соҳаларида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, Навоий вилояти ҳудудини комплекс ривожлантиришда, мавжуд саноат салоҳиятини янада мустаҳкамлашда академик фан имкониятларидан кенг фойдаланиш имкониятини беради.

Шунингдек, қарорга мувофиқ Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон ва Навоий бўлимлари ҳамда Хоразм Маъмун академияси раислари мавқеи академия вице-президенти даражасига тенглаштирилиши ҳам айнан ҳудудларда илм-фан салоҳиятини тиклаш ва нуфузини ошириш борасида олиб борилаётган тизимли ишларнинг яққол тасдиғидир.

Самарали илмий фаолиятни рағбатлантиришга ҳам қарорда катта эътибор қаратилган. Шу мақсадда, илмий-тадқиқот муассасаларининг хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушган соф фойданинг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шаклланадиган, илмий тадқиқотлар якунлари бўйича салмоқли натижаларга эришган Фанлар академияси илмий ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссияси тузилиб, унинг зиммасига илмий-техника соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, инновацион сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаш вазифалари юкланмоқда.

Шунингдек, мазкур комиссиянинг ишчи органи сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фаолияти тугатилаётган Фан ва технология­ларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ташкил этилмоқда. Агентлик зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни бажаришда илмий-техник хизматлар кўрсатишга йўналтирилган давлат топшириқларини шакллантириш каби вазифалар юкланади.

Мазкур тадбирлар илмий-тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш тизимини янги босқичга кўтаришга, мавжуд интеллектуал салоҳиятни жипслаштиришга, изланишлардаги майда, самарасиз мавзуларга ва такрорланишларга барҳам беришга хизмат қилади.

Қарор билан ўз ечимини топаётган яна бир муҳим масала Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссияси қошида юридик шахс мақомига эга бўлган Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш билан боғлиқ бўлиб, жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилиши назарда тутилган:

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида янги типдаги ва замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораторияларни ташкил этиш;

олимларимиз томонидан давлат илмий-техник дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектларини чет элда рўйхатдан ўтказиш (патентлаш) харажатларини қоплаш;

замонавий лабораторияларнинг илмий асбоб ва ускуналарини зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг жаҳоннинг етакчи илмий электрон маълумотлар базасидан эркин фойдаланишлари учун сарфланадиган харажатларни қоплаш;

ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда қисқа муддатли илмий стажировкаларини молиялаштириш.

Қарор доирасида назарда тутилган барча тадбирлар давлатимиз томонидан иқтисодиётнинг инновацион тараққиётини таъминлашда илм-фаннинг ролини кучайтириш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси муваффақиятли амалга оширилишига хизмат қилади.

Ушбу қарор академик фан нуфузини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятининг кадрлар ва интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлаш, уни ташкиллаштириш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот муассасалари моддий-техника базасини тубдан яхшилаш, иқтидорли ёшларни илм-фанга кенг жалб қилиш ва олимларнинг сермашаққат меҳнатларини муносиб моддий рағбатлантиришга кенг йўл очади.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 117-модда, 23-сон, 447-модда, 36-сон, 950-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 19.03.2021 й., 07/21/5032/0226-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2022 й., 06/22/144/0457-сон; 29.12.2025 й., 07/25/390/1228-сон)