Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ ЎҚУВ БИНОЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишни такомиллаштириш ва таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилаётган бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1999 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги умумтаълим мактаблари синфларида, шу жумладан мактаб-интернатлар, гимназиялар ва лицейларда ўқувчилар сонининг қуйидаги нормативлари белгилансин: I-IX синфларда — 35 ўқувчи, X-XI синфларда — 30 ўқувчи.
Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган умумтаълим мактабларида, узоқ, тоғ, чўл жойларда жойлашган мактабларда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ўқитилмайдиган мактабларда ўқувчилар сони маҳаллий молия ва халқ таълими органлари билан келишган ҳолда синфларни тўлдиришнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилансин.
2. Жисмоний ёки ақлий ривожланиш жиҳатидан нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлардаги синфларда ўқувчилар сонининг амалдаги нормативлари сақлаб қолинсин.
3. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 255-сон қарорига 1-илованинг 6-банди;
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 19 июль,
352-сон