Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
«Дори воситалари ҳақида ахборот бериш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2129-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 11 июндаги 180-сон «Дори воситалари ҳақида ахборот бериш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2129, 2010 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 267-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 13 декабрь,
73-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 591-модда)