Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидалари иловасининг 6-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 2 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2785-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 347-сон «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйлар ҳамда бошқа тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 27 апрелдаги 50-сон буйруғи (рўйхат рақами 2785, 2016 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 217-модда) билан тасдиқланган Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидалари иловасининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 27 октябрь,
69-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 44-сон, 515-модда)