Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон
Дата вступления в силу
28.10.2016
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 04.05.2018 санаси ҳолатига | Ҳужжат 01.04.2025 санаси ҳолатига |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг | Ўзбекистон Республикаси Президентининг |
Фармони | Фармони |
Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида | Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида |
Мамлакатимизда юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларни рақобатдош ва экспортга йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилма ва логистика хизматларини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтиришнинг энг муҳим омили сифатида эркин иқтисодий зоналарни изчил ривожлантириш борасида янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: | Мамлакатимизда юқори технологияли янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ҳудудларни рақобатдош ва экспортга йўналтирилган замонавий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга янада фаол жалб қилиш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилма ва логистика хизматларини жадал ривожлантиришни таъминлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтиришнинг энг муҳим омили сифатида эркин иқтисодий зоналарни изчил ривожлантириш борасида янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: |
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси, «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналари номини бирхиллаштириш мақсадида уларни «Навоий», «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналар деб аташ тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. | 1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси, «Ангрен» ва «Жиззах» махсус индустриал зоналари номини бирхиллаштириш мақсадида уларни «Навоий», «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналар деб аташ тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. |
2. Қуйидагилар «Навоий», «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналари (кейинги ўринда — эркин иқтисодий зоналар) фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: | 2. Қуйидагилар «Навоий», «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналари (кейинги ўринда — эркин иқтисодий зоналар) фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: |
хорижий инвесторларга мамлакатимиз иқтисодиётининг реал секторларига инвестиция киритиши учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар учун ягона ҳуқуқий режимни белгилаш, солиқ ва божхона имтиёзлари, преференцияларни бирхиллаштириш; | хорижий инвесторларга мамлакатимиз иқтисодиётининг реал секторларига инвестиция киритиши учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида эркин иқтисодий зоналар учун ягона ҳуқуқий режимни белгилаш, солиқ ва божхона имтиёзлари, преференцияларни бирхиллаштириш; |
маҳаллий минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлайдиган ва юқори қўшимча қийматга эга рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган юқори технологияли ва маҳаллийлаштириладиган замонавий корхоналарни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни, авваламбор, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, эркин иқтисодий зоналарнинг муайян соҳага ихтисослашувини қўллаб-қувватлаш ва уларда саноат кооперациясини ривожлантириш; | маҳаллий минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлайдиган ва юқори қўшимча қийматга эга рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган юқори технологияли ва маҳаллийлаштириладиган замонавий корхоналарни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри инвестицияларни, авваламбор, хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, эркин иқтисодий зоналарнинг муайян соҳага ихтисослашувини қўллаб-қувватлаш ва уларда саноат кооперациясини ривожлантириш; |
эркин иқтисодий зоналарда «ягона дарча» тамойили асосида барча турдаги давлат хизматларини кўрсатишга, жумладан, рухсат бериш тартиб-таомилларига босқичма-босқич ўтиш; | эркин иқтисодий зоналарда «ягона дарча» тамойили асосида барча турдаги давлат хизматларини кўрсатишга, жумладан, рухсат бериш тартиб-таомилларига босқичма-босқич ўтиш; |
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш; | ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш; |
олий, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида эркин иқтисодий зоналарнинг соҳа кадрларига бўлган ҳозирги ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларнинг эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташини назарда тутган ҳолда, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш. | олий, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида эркин иқтисодий зоналарнинг соҳа кадрларига бўлган ҳозирги ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларнинг эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташини назарда тутган ҳолда, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни ташкил этиш. |
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 сентябрдаги Р-4351-сонли фармойишига мувофиқ ташкил этилган Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш комиссиясининг эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалда қўлланилаётган солиқ ва божхона режимларини бирхиллаштириш ҳамда ушбу зоналар иштирокчиларининг қуйидагилардан: ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларидан; ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан келтириладиган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларни божхона тўловларидан озод этиш (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин; мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан келтириладиган қурилиш материалларини божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно); Белгилансинки, мазкур бандда қайд этилган божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда олиб келинган ускуналар, хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар сотилган ёки беғараз берилган ҳолларда, улар олиб келинган пайтдан бошлаб уч йил давомида божхона тўловлари қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда ундирилади. 4. Белгилаб қўйилсинки, Фармоннинг 3-бандида кўзда тутилган имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан: | 3. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади. 4. Белгилаб қўйилсинки, Фармоннинг 3-бандида кўзда тутилган солиқ имтиёзлари киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан: |
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга; | 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга; |
3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга; | 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга; |
5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга; | 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга; |
10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда — 10 йил муддатга берилади. 5. «Ангрен» ва «Жиззах», «Навоий» эркин иқтисодий зоналари иштирокчилари учун шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари: эркин иқтисодий зоналар фаолияти давомида экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади; экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг улар учун қулай шарт ва шаклларидан фойдаланишга ҳақлидир. | 10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори — 10 йил муддатга берилади. |
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, акциядорлик компаниялари ва уюшмалар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига: | 8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, акциядорлик компаниялари ва уюшмалар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига: |
эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши тўғрисидаги низомни; | эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши тўғрисидаги низомни; |
«Навоий», «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналари фаолиятини янада такомиллаштириш ва кенгайтириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ва ушбу зоналарни ривожлантиришнинг бошқа масалаларига тааллуқли аниқ тадбирлар кўзда тутилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш учун тақдим этсин. | «Навоий», «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналари фаолиятини янада такомиллаштириш ва кенгайтириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ва ушбу зоналарни ривожлантиришнинг бошқа масалаларига тааллуқли аниқ тадбирлар кўзда тутилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш учун тақдим этсин. |
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқувчи ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. | 9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқувчи ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. |
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин. | 10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ | Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2016 йил 26 октябрь, | 2016 йил 26 октябрь, |
ПФ-4853-сон | ПФ-4853-сон |