Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
буйруғи
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 23 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2754-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2024 йил 12 ноябрдаги 64-сонли ««Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2754-4, 27.11.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 4 январдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2754, 2016 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-иловасидаги «ХХТУТ» қисқартмаси «ИФУТ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Бош директор А. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 21 сентябрь,
561-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 456-модда)