1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 839-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 223-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) билан, шунингдек алоҳида ёлловчилар билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларга;
ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган олий таълим муассасалари талабаларига, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига, бошқа таълим муассасалари тингловчиларига;
суд ҳукмига кўра жазони ўтаётган шахсларга улар жазони ижро этиш муассасалари томонидан белгиланадиган ташкилотларда ишлаши даврида, шунингдек маъмурий қамоққа олиш тарзидаги маъмурий жазо қўлланилган шахсларга, бошқа турдаги ишларни бажаришга, шу жумладан жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб ташкил этиладиган ишларни бажаришга жалб этиладиган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
жамоавий ҳимоя воситалари — тузилиши ёки вазифаси жиҳатидан ишлаб чиқариш биноси ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган, ходимларга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган техник воситалар ва бошқа воситалар;
зарарли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг касб касаллигига чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;
ишлаб чиқариш фаолияти — маҳсулот ишлаб чиқариш, хом ашёни қайта ишлаш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш чоғида амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса — ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда, шу жумладан иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруратига, у касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса;
касб касаллиги — ходимнинг унга зарарли ишлаб чиқариш омили ёки хавфли ишлаб чиқариш омили таъсири натижасида юзага келган ва унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллиги;
меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизими;
меҳнатда майиб бўлиш — ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида ходимнинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотиши;
ноқулай ишлаб чиқариш омиллари — зарарли ишлаб чиқариш омилининг ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилининг мавжудлиги;
хавфли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;
шахсий ҳимоя воситалари — ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимояланиш учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа воситалар.
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
ходимларни ҳимоя қилувчи хавфсиз техника, технология ва воситаларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини рағбатлантириш;
фан, техника ютуқларидан ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илғор миллий ва хорижий тажрибадан фойдаланиш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланган ёки касб касаллигига чалинган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка мувофиқ айрим ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлайди;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текшириш ҳамда ҳисобга олиш тартибини белгилайди;
меҳнатни муҳофаза қилиш учун иш берувчи томонидан маблағлар ажратиш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармаларини тузиш ва уларнинг маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модданинг иккинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади, келишиб олади ҳамда тасдиқлайди;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши, шу жумладан ноқулай ва алоҳида меҳнат шароитларида ишлаганлик учун ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар берилиши юзасидан давлат назорати ҳамда текширувини амалга оширади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг ягона реестрини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда юритади;
ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишларнинг сабабларини таҳлил қилади ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, юридик ва жисмоний шахсларга бундай жароҳатланишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар киритади;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг махсус текшируви ўтказилишини ва ҳисобга олинишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ходимларнинг дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикларини ўтказиш тартибини белгилайди;
ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги кўрсаткичлари бўйича санитария қоидаларини, нормаларини ва гигиена нормативларини белгилайди;
меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга бериладиган сутни (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини), даволаш-профилактика озиқ-овқатини, газланган тузли сувни (иссиқ цехларда ишловчилар учун) бериш нормативларини белгилайди;
ходимни енгилроқ ишга ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсирини истисно этадиган ишга ўтказиш учун тиббий ва бошқа кўрсаткичлар рўйхатини тасдиқлайди;
ходим касб касаллигига чалинган деб гумон қилинганда унинг меҳнат шароитларининг санитария-гигиена тавсифини тузишга доир талабларни белгилайди;
касб касалликларини аниқлаш ва ходимларнинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлиги даражасини аниқлаш учун йўлланма бериш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги тармоқ мақсадли ва махсус дастурларни тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
тизимидаги ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
тизимидаги ташкилотларда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг ва ходимлар соғлиғига бошқача шикаст етказилишининг текширувдан ўтказилиши ҳамда ҳисобга олинишини ташкил этади ва таъминлайди;
тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича тайёрланиши, қайта тайёрланиши, малакаси оширилиши ва билимлари текширилишини ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тегишли ҳудудий бўлинмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассислари меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларига барча ходимлар томонидан риоя этилишини назорат қилиш, таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида ташкилот раҳбарига тақдимномалар киритиш ҳуқуқига эга.
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифалари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида шартнома асосида хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларидир.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларига ва улар томонидан хизматлар бажарилишига доир талаблар, шунингдек уларнинг ягона реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом».
Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси меҳнат шароитларининг, иш ўринларидаги меҳнат жараёни оғирлиги ва тиғизлигининг ҳамда уларнинг жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилигининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш, зарарли ишлаб чиқариш омилини ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар мажмуидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат шароитлари бўйича ходимларга қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзлар ва компенсациялар назарда тутилган иш ўринлари;
(14-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларида кўрсатилган иш ўринлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда, шунингдек жамоа шартномалари ва келишувларида бошқа иш ўринларининг ҳам меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиши назарда тутилиши мумкин.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси белгиланган тартибда иш берувчининг ўзи томонидан ўтказилади. Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациясини ўтказиш даврийлиги қонунчиликда белгиланади, бироқ беш йилда камида бир марта ўтказилади.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимининг аудити меҳнатни муҳофаза қилиш тизимининг ҳолатини баҳолаш бўлиб, ушбу аудит иш берувчининг қарорига биноан ўтказилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш;
меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимининг ишлаши сифатини, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олишга, даражасини камайтиришга қаратилган тадбирлар самарадорлигини баҳолаш;
аниқланган камчиликларни бартараф этишга, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олишга қаратилган таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимининг аудити меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган «Ташкилотлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида аудит ўтказиш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Меҳнатни муҳофаза қилиш учун бюджет маблағлари тегишли (республика ва маҳаллий) бюджетларда алоҳида қайд билан ажратилади, бу маблағлардан бошқарув органларининг, назорат қилувчи ва текширувчи органларнинг таъминоти, илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, меҳнатни муҳофаза қилишга оид давлат дастурларини ва бошқа дастурларни бажариш учун фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳар бир иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур бўлган маблағларни қонунчиликда, жамоа шартномасида, шунингдек жамоа келишувларида ёки бошқа ички норматив ҳужжатларда белгиланадиган миқдорда ажратади. Ходимлар ана шу мақсадлар учун бирор-бир чиқим қилмайдилар.
Ташкилотлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамғармани ўзининг тижорат фаолияти ва бошқа фаолиятидан олинадиган фойда (даромадлар), шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этишга ҳақлидир.
(16-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Меҳнатни муҳофаза қилиш учун иш берувчи томонидан маблағлар ажратиш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамғармаларни ташкил этиш ва уларнинг маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси иштирокида белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган «Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг тайёрланиши белгиланган тартибда таъминланади.
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда талабалар ва ўқувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш курси мажбурий ўрганилишини ташкил этиши керак.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда иш берувчилар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар қайта тайёрланишини ва уларнинг малакаси оширилишини таъминлайди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланади. Бундай ишларнинг рўйхати, уларни бериш нормалари, улар билан таъминлаш тартиби ва шартлари жамоа шартномалари ҳамда келишувларида белгиланади, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишувга кўра, қонунчиликда белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланишга, ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш ва таъмирлашга, технологияларни жорий этишга, шу жумладан хориждан олинганларини жорий этишга йўл қўйилмайди.
Йўл қўйиладиган энг юқори нормативлари (концентрациялари) белгиланган тартибда ишлаб чиқилмаган ва тегишли экспертизалардан ўтказилмаган зарарли моддаларнинг ишлаб чиқаришда қўлланилиши тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташкилотлар фойдасининг меҳнатни муҳофаза этишга оид адабиётларни, плакатларни, бошқа тарғибот воситаларини нашр этиш ҳисобидан ҳосил бўлган қисмига, шунингдек илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари фойдасининг жамоавий ҳимоя воситалари ва шахсий ҳимоя воситаларининг, ишлаб чиқариш муҳитини назорат қилиш асбоблари ва дозиметрия воситаларининг янгиларини яратиш, мавжуд воситаларни ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш ҳисобидан олинган қисмига қонунчиликка мувофиқ имтиёзли солиқ солиш белгиланиши мумкин.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат шартномасининг шартлари меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, жамоа шартномалари, шунингдек жамоа келишувлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги бошқа ички норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Фуқароларни соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига тўғри келмайдиган ишга қабул қилиш ва ходимларни бошқа шундай ишга ўтказиш тақиқланади.
Фуқароларни соғлиғи ва ҳаётига юқори даражада хавф туғдириши мумкинлиги олдиндан аён бўлган ишга қабул қилиш ҳамда ходимларни бошқа шундай ишга ўтказиш чоғида иш берувчи уларни бу ҳақда огоҳлантириши шарт.
Соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ишга ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсирини истисно этадиган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи ана шундай ишга уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай ўтказиши шарт.
Соғлиғининг ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини истисно этадиган кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказишда ходимларнинг аввалги ўртача ойлик иш ҳақи Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ва муддатларда сақланиб қолади.
LexUZ шарҳи
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига мос бўлган иш ўрнига эга бўлиш;
иш берувчидан меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли мавжудлиги, шу муносабат билан ўзига берилиши лозим бўлган имтиёзлар ва компенсациялар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари ва жамоавий ҳимоя воситалари ҳақида ахборот олиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид белгиланган нормалар ва талабларга мувофиқ иш берувчининг маблағлари ҳисобидан шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат томонидан мажбурий ижтимоий суғурта қилиниш;
(22-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талаблар бузилганлиги оқибатида ўз ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келган тақдирда, агар шундай ҳолатлар меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ҳамда текширувини амалга оширувчи органлар томонидан тасдиқланса, ишларни бажаришни бундай хавф бартараф этилгунига қадар рад этиш;
ўз иш ўрнидаги меҳнат шароитлари ҳамда муҳофазаси меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи орган томонидан текширишдан ўтказилиши учун сўровнома бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етиши муносабати билан ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини иш берувчидан ундириш;
ўз иш ўрнида меҳнат қилиш учун хавфсиз шароитлар таъминланиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилаётганда ва ўзи билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ёки унинг касб касаллиги текширилаётганда шахсан ўзи иштирок этиш ёки ўз вакиллари орқали иштирок этиш;
тиббий тавсияларга мувофиқ навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтиш, ушбу тиббий кўрикдан ўтиш вақтида унинг иш жойи (лавозими) ва иш ҳақи сақланиши;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талаблар бузилганлиги оқибатида иш ўрни тугатилган тақдирда иш берувчининг маблағлари ҳисобидан қайта тайёргарликдан ўтиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар олиши, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан ва малака оширишдан ўтиши;
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирувчи ҳар қандай вазият тўғрисида, шунингдек иш жараёнида ёки у билан боғлиқ ҳолда содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ҳақида иш берувчини дарҳол хабардор қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ходимлардан меҳнатни муҳофаза қилишга ҳамда ишларни хавфсиз олиб боришга доир нормалар, қоидалар ва йўриқномаларга риоя этишни талаб қилиш;
ходимларнинг алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси ёки токсик модда таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш учун уларни текширувдан ўтказиш;
ходимлар ишлаб чиқаришда олган жароҳатланишларнинг оғирлик даражаси, ходимларда уларнинг жароҳатланишига олиб келиши мумкин бўлган касаллик мавжудлиги тўғрисида, шунингдек уларнинг алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси ёки токсик модда таъсиридан маст ҳолатда эканлиги ҳақида маълумотлар олиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бевосита судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этганлик учун ходимларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини кўриш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларни бузганликда айбдор ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ҳар бир иш ўрнида меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаши;
бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналардан фойдаланиш, технологик жараёнларни амалга ошириш чоғида, шунингдек ишлаб чиқаришда хом ашё ва материалларни қўллаш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш чоғида ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаши;
иш ўринларида меҳнат шароитларининг ҳолати, айниқса зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари юзасидан назоратни амалга ошириши;
меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликлар хавфи мавжудлиги, муайян иш ўринларида ва ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида, шунингдек шу муносабат билан ходимларга берилиши лозим бўлган имтиёзлар ва компенсациялар, шахсий ҳимоя воситалари тўғрисида ходимларни ўз вақтида хабардор қилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиши;
(23-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
он, 1-модда) ходимларни белгиланган нормалар бўйича сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув, шахсий ҳимоя ҳамда гигиена воситалари билан таъминлаши, шунингдек жамоавий ҳимоя воситалари қўлланилишини таъминлаши;
ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар олишини, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан, қайта тайёргарликдан ўтишини, малака оширишини ва билимлари текширилишини таъминлаши;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқлар олмаган ва билимлари текширилмаган шахсларни ишга қўймаслиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар белгиланадиган, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқи бериладиган, ногиронлар банд бўлган зарарли, хавфли ва бошқача меҳнат шароитларига эга иш ўринларида қонунчиликда белгиланган тартибда иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациясини ўтказиши;
(23-модда учинчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклар белгиланган тартибда ўтказилишини ташкил этиши;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларга, шунингдек касаба уюшмаларига ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларига уларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини текшириши юзасидан назоратни, текширишни ва мониторингни амалга ошириши учун зарур бўлган ахборот ва материалларни тақдим этиши;
авария вазиятларининг олдини олиш, бундай вазиятлар юзага келганда ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, шу жумладан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўриши;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи органларнинг кўрсатмаларини бажариши ҳамда касаба уюшмаларининг ва ходимлар бошқа вакиллик органларининг тақдимномаларини кўриб чиқиши;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан давлат томонидан мажбурий ижтимоий суғурта қилинишини, шунингдек иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинишини таъминлаши;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини белгиланган тартибда текширувдан ўтказиши, шунингдек уларнинг ҳисобини юритиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Иш берувчи ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг ва умумий белгиланган пенсия ёшига етган шахсларнинг, ногиронларнинг, шунингдек бир қатор касблар ва ишлаб чиқаришлар ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтказилишини ташкил этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2387, 29.08.2012 й.).
Тиббий кўриклар ташкилотларга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, бундай муассасалар мавжуд бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликка мувофиқ мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши лозим бўлган шахслар бошқа ишга ўтказилган тақдирда ҳам тиббий кўрикларни ўтказиш мажбурияти иш берувчининг зиммасига юклатилади.
(24-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлаган ёки улар ўтказилган текширувлар натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаган тақдирда иш берувчи уларни ишга қўймасликка ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 октябрдаги 31-сонли буйруғи билан тасдиқданган «Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд атрофдагиларга сил касаллигини юқтириш хавфи мавжуд бўлган шахсларнинг бажариши рухсат этилмайдиган ишлар рўйхати» (рўйхат рақами 3330, 02.11.2021 й.).
Агар ходим ўз соғлиғининг ҳолати меҳнат шароитлари билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрик ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Иш берувчи барча янги ишга кираётган, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериши, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларини ҳамда бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитишни ташкил этиши шарт.
Хавфлилиги юқори бўлган ишлаб чиқаришга ишга кираётган ёки касбий танлов талаб этиладиган ишга кираётган ходимлар учун ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларига дастлабки тарзда тайёрлаш, касб бўйича имтиҳонлар топширган ҳолда бир ой мобайнида стажировка ва сўнгра меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича даврий аттестация ўтказилади.
Ташкилотларнинг ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари учун меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат бошқарувини амалга оширувчи давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ҳамда муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан ўтиши, йўл-йўриқлар олиши, билимлари текширилиши ва аттестациядан ўтиши керак.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқлар олмаган ва билимлари текширилмаган шахсларни ишга қўйиш тақиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишни ва билимларни текширишни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 272, 14.08.1996 й.).
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимларнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши, шунингдек касб касалликлари белгиланган тартибда текширилиши ҳамда ҳисобга олиниши шарт.
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишлар бажарувчи (хизматлар кўрсатувчи) шахсларга нисбатан ҳам ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ҳамда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши, касб касалликлари белгиланган тартибда текширилиши ва ҳисобга олиниши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат шароити оғир, зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ходимлар, шунингдек ходимларнинг айрим тоифалари (аёллар, ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахслар, меҳнат қобилияти чекланган шахслар) учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари қонунчиликда белгиланади.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
28-модда. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари томонидан амалга оширилади.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
назорат ва текширув вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни, тушунтиришларни, ахборотни ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларидан сўраш ва олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкилотларнинг раҳбарларига ва бошқа мансабдор шахсларига меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф қилиш ҳақида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни тақдим этиш;
(28-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш ҳақида тақдимномалар киритиш;
(28-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга мувофиқ бўлмаган шахсий ҳимоя воситаларидан ва жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганликда айбдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;
(28-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ҳамда ходимларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган ташкилотларнинг фаолиятини ёки асбоб-ускуналардан фойдаланишни қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш;
(28-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қурилиши, реконструкцияси тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссия ишида иштирок этиш ва улар меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда тегишли хулосалар бериш;
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳамда ишлаб чиқаришда ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар юзасидан судда эксперт сифатида иш юритиш.
(28-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат бўйича давлат техник инспекторлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан давлат назорати ва текшируви қонунчиликка мувофиқ бошқа давлат органлари томонидан ҳам амалга оширилади.
(28-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертлари томонидан амалга оширилади.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
ходимларга зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун кафолатлар ҳамда компенсациялар берилишининг тўғрилигини;
назорат ва текширув вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни, тушунтиришларни, ахборотни ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларидан сўраш ва олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкилотларнинг раҳбарларига ва бошқа мансабдор шахсларига меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф қилиш ҳақида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни тақдим этиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш ҳақида тақдимномалар киритиш;
(29-модда учинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга мувофиқ бўлмаган шахсий ҳимоя воситаларидан ва жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларни ва шартларни бузганликда айбдор шахсларни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ходимларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган ташкилотларнинг фаолиятини ёки асбоб-ускуналардан фойдаланишни қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳамда ишлаб чиқаришда ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар юзасидан судда эксперт сифатида иштирок этиш.
(29-модда учинчи қисмининг еттинчи ва саккизинчи хатбошисилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат шароитлари бўйича давлат экспертлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(29-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Меҳнат шароитларининг давлат экспертизасини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиши, меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашда иштирок этувчи давлат органларига ва бошқа органларга кўмаклашиши, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларда иштирок этиши мумкин.
(30-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида вакилликни, шунингдек ходимларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни амалга оширади.
Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек ходимларнинг ўзи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этган шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ташкилотларнинг раҳбарларидан ва бошқа мансабдор шахсларидан меҳнат шароитлари ва муҳофазаси тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқаришдаги барча бахтсиз ҳодисалар ҳамда касб касалликлари ҳақида ахборот олиш;
ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилган ҳолларда ишларни тўхтатиб туриш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларнинг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида иш берувчига таклифлар киритиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини ўрганиш, иш берувчиларнинг жамоа шартномалари ва келишувларида назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш;
ишлаб чиқариш объектларини ва ишлаб чиқариш воситаларини синаш ҳамда фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида мустақил эксперт сифатида иштирок этиш, тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларни бузганликда, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар фактларини яширганликда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги талаблар билан тегишли органларга мурожаат қилиш;
меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун ҳамда ходимларнинг соғлиғи ва меҳнати муҳофаза қилинишига бўлган ҳуқуқлари чекланган бошқа ҳолларда ходимнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб судга мурожаат этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик, жамоа шартномаларида ва келишувларида назарда тутилган мажбуриятлар бузилганлиги, шунингдек меҳнат шароитларининг ўзгариши билан боғлиқ меҳнат низоларини кўриб чиқишда иштирок этиш.
(31-модда иккинчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этилган шахсга ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши учун ҳар ҳафтада камида икки соат иш вақти ажратилади ва бу вақт учун иш жойи (лавозими) бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ижтимоий шерикликни амалга оширади, бош келишувлар, тармоқ ва ҳудудий (минтақавий) жамоа келишувлари, жамоа шартномалари тузиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, шунингдек ходимларнинг ўзи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил этган шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(31-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга жавоб бермайдиган, ишлаб чиқариш учун мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқарганлик ва етказиб берганлик истеъмолчиларга етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланишига сабаб бўлади.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга мувофиқ бўлмаган ишлаб чиқариш воситаларини, шахсий ҳимоя воситаларини ва жамоавий ҳимоя воситаларини, шу жумладан чет эллардан олинган шундай воситаларни сотиш, тарқатиш ва реклама қилиш тақиқланади ҳамда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш берувчи ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли унинг ҳаёти ва соғлиғига ўзи етказган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт.
(33-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш жабрланувчининг меҳнатда майиб бўлишига қадар бўлган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан жабрланувчи томонидан касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасига мувофиқ бўлган фоизлардаги ҳар ойлик тўловдан, шунингдек ходимнинг бир йиллик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўловидан ҳамда ходимнинг соғлиғи шикастланишидан келиб чиққан қўшимча харажатларни (агар у даволаниш, протез қўйдириш ва тиббий ҳамда ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларига муҳтож деб топилган бўлса, ушбу тадбирлар билан боғлиқ харажатлар, шунингдек жабрланувчининг қайта тайёргарлиги ва тиббий хулосага мувофиқ ишга жойлашиши учун харажатлар ва бошқа харажатлар) компенсация қилишдан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида ходим вафот этган тақдирда, зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга бўлган шахсларга боқувчининг вафоти билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар ойлик тўловлар амалга оширилади, шунингдек вафот этган ходимнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир йўла бериладиган нафақа тўланади ва дафн этиш харажатларининг ўрни қопланади.
(33-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган ходимнинг соғлиғига зарар етказилган тақдирда зарарнинг ўрнини қоплаш унинг аввалги иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда, аммо қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқарилади.
(33-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 25-бобининг 2-параграфи («Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари»), Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш Қоидалари».
Ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар деб топилган юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тегишли тўловларни тўлаш мажбурияти унинг ҳуқуқий вориси зиммасида бўлади. Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблар ҳам унга тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган, қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг маблағлари мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган тақдирда тегишли суммалар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат томонидан тўланади. Мазкур суммалар қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам давлат томонидан тўланади.
Ходимнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар деб топилган юридик шахс тугатилган тақдирда тегишли тўловлар уларни жабрланувчига тўлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда капиталлаштирилиши керак.
Тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги ёки етарли бўлмаганлиги сабабли тўловларни капиталлаштириш мумкин бўлмаган ҳолларда тегишли суммалар жабрланувчига қонунчиликда белгиланган тартибда давлат томонидан тўланади.
(34-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)