Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонуни)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонунининг 22-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 8 сентябрь,
289-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 сентябрдаги 289-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомда:
а) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги «Стандартлаштириш тўғрисида» сўзларидан олдин «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» сўзлари қўшилсин;
б) 8-бандда:
биринчи хатбошидаги «Стандартлаштириш тўғрисида» сўзларидан олдин «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«маҳсулотлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналар олиш, маҳсулотларни синаш ва ўлчаш методларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатларини тасдиқлайди»;
бешинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«д» кичик бандининг учинчи хатбошидаги «стандартларга» сўзидан кейин «техник регламентларга» сўзлари қўшилсин;
в) 10-бандда:
иккинчи хатбошидаги «стандартлаштириш» сўзидан олдин «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошидаги «стандартлаштириш» сўзидан олдин «техник жиҳатдан тартибга солиш» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 майдаги 86-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялар тўғрисидаги низомнинг 21-бандига қуйидаги мазмундаги «к» кичик банд қўшилсин:
«к) маҳсулотлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналар олиш, маҳсулотларни синаш ва ўлчаш методларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатларини тасдиқлайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 36-сон, 415-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2024 й., 09/24/153/0241-сон)