Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1908-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 25 мартдаги 45, 2019-21-сонли «Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1908-6, 08.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 9 февралдаги 20, 2009-9-сон қарори (рўйхат рақами 1908, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 20 июль,
53-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 20 июль,
2016-31-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 20 июлдаги 53, 2016-31-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қўшимча фойда — цементни (клинкерни) қопларга қадоқлаш харажатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) чегириб ташланган ҳолдаги цементни (клинкерни) реализация қилишдан олинган соф тушум билан барча реализация қилинган цемент (клинкер) ҳажмининг ҳисоб-китоб баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ;».
2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ҳисобот даврида реализация қилинган цементнинг (клинкернинг) барча ҳажми бўйича аниқланадиган соф қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир.».
3. 1-илованинг 010-сатридаги «Реализация қилинган цемент ҳажми» деган сўзлар «Жами реализация қилинган цемент ҳажми» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 2-илованинг 010-сатридаги «Реализация қилинган клинкер ҳажми» деган сўзлар «Жами реализация қилинган клинкер ҳажми» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 373-модда)