Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.2011 21.05.1999 йилдаги 264-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.05.1999 йилдаги 264-сон
Дата вступления в силу
21.05.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.2011
Ҳужжат 21.05.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АҲОЛИ БИЛАН ПУЛ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА» 1994 ЙИЛ 26 ДЕКАБРДАГИ 621-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишни тартибга солиш ва назорат қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорининг 8-банди қуйидаги мазмундаги хат бошилар билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Савдо-сотиқда ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича қатъий ҳисобот берилувчи ҳужжат ҳисобланувчи квитанциялар ёзмасдан, талонлар, чипталар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чеклар бермасдан (бундай ҳужжатларни ёзиш ёки бериш мажбурий бўлган тақдирда) амалга оширувчи юридик шахслардан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида, жарима чоралари қўллангандан сўнг йил мобайнида қонунни бузиш такроран содир этилганда эса — 200 баравари миқдорида жарима ундирилади, у белгиланган тартибда бюджетга ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бузуқ назорат-касса машинаси тузатишда бўлган даврда савдо-сотиқ фаолиятини турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар савдо-сотиқда ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича қатъий ҳисобот берилувчи ҳужжат ҳисобланувчи квитанциялар ёзиш, талонлар, чипталар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чеклар бериш йўли билан амалга оширишга мажбурдирлар».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Назорат-касса машиналарини жорий этиш бўйича давлат идоралараро комиссияси таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Илова берилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1999 йил 21 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
264-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 5-сон, 28-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)